М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Эргаш сўз билан бош сўзнинг бирикиш усуллари



Download 1,58 Mb.
bet90/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

3-§. Эргаш сўз билан бош сўзнинг бирикиш усуллари

Эргаш сўз бош сўз билан қуйидаги усуллар ёрдамида бирикади:


1. БОШҚАРУВ. Бош сўзнинг талаби билан эргаш сўзнинг маълум грамматик воситани олиши бошқарув дейилади. Бошқарувда эргаш сўз билан бош сўзнинг бирикиши икки хил бўлади:
1) улар ўзаро тушум, жўналиш, ўрин-пайт ёки чиқиш келишиги қўшимчаси ёрдамида бирикади (келишикли бошқарув): Илғорларни табриклаш, уйга кетиш, шаҳарда яшаш , қишлоқдан келиш.
2) улар ўзаро кўмакчилар ёрдамида бирикади (кўмакчили бошқарув): Сайр ҳақида суҳбат, пахта учун кураш, саёҳат тўғрисида гапириш.
Айрим ҳолларда грамматик восита (қўшимча) бўлмаслиги ҳам мумкин: Олма териш, шаҳар бориш.
Бошқарувда тобе сўз от ёки от ўрнида қўлланадиган сўзлардан, шунингдек, ҳаракат номи (юришдан чарчамоқ) ва сифатдошдан (ўтирганида сезмоқ) иборат бўлади. Бош сўз вазифасида эса кўпинча феъл қўлланади. Баъзан бу вазифада от (мендан совға), сифат (асалдан ширин), равиш (шамолдан тез) ва модал сўзлар (менда бор) ҳам қўлланиши мумкин:
Бошқарувда кўпинча эргаш сўз аввал, бош сўз кейин келади (мактабда ўқимоқ), шеърий асарларда қофия талаби билан бош сўз олдин, эргаш сўз кейин келиши мумкин: ...Бир ажиб ҳис бор эди менда. (Ҳ.О.)
2. МОСЛАШУВ бош сўз билан эргаш сўзнинг шахс-сонда мослигидир. Бунда бош ва эргаш сўз қаратқич келишиги ҳамда эгалик қўшимчаси ёрдамида бирикади: қаратқич келишиги қўшимчаси эргаш сўзга, эгалик қўшимчаси бош сўзга (баъзан ҳар иккаласига ҳам) қўшилади: укамнинг китоби. Эга ва кесим ҳам мослашув усули ёрдамида боғланади: Мен кетдим. (1-шахс)
Мослашувда одатда эргаш сўз аввал, бош сўз кейин келади. Баъзан шеърий асарларда бош сўз аввал, эргаш сўз кейин келади: Қалбим менинг қувончга тўлди.
Мослашувда баъзан қаратқич келишиги ёки эгалик қўшимчаси туширилиши мумкин: мактаб ҳовлиси, бизнинг мактаб каби.
Мослашув усули билан шаклланган бирикмалар асосан отли бирикмалар ҳисобланади, чунки от билан от қаратқич келишиги ёрдамида боғланиши маълум.
Нутқимизда учрайдиган аъзойи бадан, ойнаи жаҳон каби форс-тожик тилидан кирган бирикмалар бир сўз сифатида қўлланаверади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish