М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet93/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

3. Буйруқ гапларда суҳбатдошни нимадир қилишга ундаш мақсад қилиб қўйилади. Бундай гапларда илтимос, буйруқ, таклиф, маслаҳат, ҳайратланиш, ташвиқ, гумон, ташвиш, ҳаяжон, ғазаб, ялиниш тарзида бўлиши мумкин: Аввал ўйла, кейин сўйла (маслаҳат). Дадил ҳаракат қил! (буйруқ) Ашуладан яна бўлсин (илтимос). Қани ҳамма одамлар сиздай бўлса! (орзу) Наҳотки, бу сиз бўлсангиз! (ҳайратланиш) Совқотиб қолма, иссиқроқ ёт (ғамхўрлик). Куннинг тиғида нима қиласан, бу ерга келиб, салқинда ўтирсанг-чи! (ташвиқ) Қўрққан бўлса керак! (гумон) Хатдан ўчир ўғлимни ҳозир! (ғазаб, дўқ) Ёзувда буйруқ гапларнинг охирига кўпинча нуқта, оҳангига қараб эса ундов белгиси ҳам қўйилиши мумкин.
Айрим дарсликларда (23; 34) гаплар ифода мақсадига кўра тўрт турга ажратилади: дарак гаплар, сўроқ гаплар, буйруқ гаплар, истак гаплар. Истак гапларга қуйидагича таъриф берилган: “Кесими –са шаклидаги феъллар билан ифодаланган гаплар истак гап ҳисобланади. Қани энди хоҳлаган ўқишимга кирсам. Истак гаплар охирига нуқта (.) қўйилади.” (23; 34) Истак гаплар буйруқ гапларнинг ичидан ажралиб чиққанлиги мисолдан кўриниб турибди.


3-§. Гапларнинг ҳис-ҳаяжон иштирокига кўра турлари

Гаплар оҳангига, ҳис-туйғуни ифодалашига кўра 2 хилдир:


1. Ҳис-ҳаяжонли гап. 2. Ҳис-ҳаяжонсиз гап. Ҳис-ҳаяжон гаплар (баъзан ундов гаплар деб ҳам юритилади) эҳ, оҳ, уҳ, о, уф, оббо каби ундовлар, қандай, қанча, нақадар, шундай каби сўзлар ёки фақат ҳис-ҳаяжон оҳанги билан ҳосил бўлади: Эҳ, баҳорнинг гаштига нима етсин! Фарғона водийси нақадар гўзал! Пахта терими бошланди! Ҳис-ҳаяжон оҳанги билан айтилган дарак, сўроқ, буйруқ гаплар ҳис-ҳаяжон гапга айланади: Далада қанча одам бор? Далада қанча одам бор!
Кундалик турмушда одамларнинг ўзаро саломлашиши, хайрлашиши каби вазиятларда қўлланадиган гаплар ҳам ундов гаплар ҳисобланади: Ассалому алайкум, ҳурматли талабалар! Хайр, жонажон шаҳрим!
Ҳис-ҳаяжон гап сўроқ гапдан ҳосил бўлган бўлса, тиниш белгилари қуйидагича қўйилади:
1) сўроқ мазмуни кучли бўлса, олдин сўроқ, кейин ундов белгиси қўйилади: Нима бўлди, гапирсангиз-чи?!
2) ҳис-ҳаяжон кучли бўлса, олдин ундов, кейин сўроқ белгиси қўйилади: Фарзанд қандай оқлар она ҳаққини!?
3) айрим ҳолларда ҳис-ҳаяжоннинг ўта кучлилигини ифодалаш учун учта катта ундов белгиси кетма-кет қўйилади: Ўлим ёвга!!!
4) бирор сабаб билан узилиб қолган ҳис-ҳаяжон гапнинг охирига ундов белгиси ва ундан кейин кетма-кет иккита нуқта қўйилади: Мен етим ўсганман, оҳ, у етимлик!.. (Ғ.Ғ.)
Такрорлаш учун саволлар

1. Синтаксисда нималар ўрганилади? 2. Сўз єўшилмаси нима? 3. Тенг бојланиш іаєида гапиринг. 4. Тобе бојланиш іаєида гапиринг. 5. Сўз бирикмасининг таърифини айтинг. 6. Бош ва эргаш сўзлар іаєида гапиринг. 7. Отли сўз бирикмаси іаєида гапиринг. 8. Феълли сўз би­рикмаси іаєида сўзланг. 9. Содда сўз бирикмаси іаєида гапиринг. 10. Мураккаб сўз бирикмалари іаєида гапиринг. 11. Сўз бирикмасининг сўздан фарєи іаєида гапиринг. 12. Сўз бирикмасининг синтагмадан фарєи іаєида гапиринг. 13. Сўз бирикмасининг гапдан фарєи іаєида гапиринг. 14. Бошєарув усули іаєида гапиринг. 15. Мослашув усули іаєида гапиринг. 16. Битишув усули іаєида гапиринг. 17. Єайси усул билан бирикишда бош ва эргаш сўзнинг ўрни єатъий бўлади? 18. Шаклан бошєарув, мазмунан битишув усули билан бириккан сўз бирикмаларига мисоллар келтиринг. 19. Гап ва унинг асосий белгилари. 20. Дарак гаплар іаєида сўзланг. 21. Сўроє гап ва унинг турлари іаєида сўзланг. 22. Сўроє гаплар єандай воситалар ёрдамида шаклланади? 23. Буйрує гап ва унинг турлари іаєида сўзланг. 24. Іис-іаяжон гаплар іаєида сўзланг. 25. Іис-іаяжон гапларда тиниш белгиларининг єўлла­ниши іаєида гапиринг.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish