М а р к е т и н г асосий маркетинг тушунчалари ва замонавий сўзларининг қисқача изоҳли луғати



Download 0,79 Mb.
bet56/105
Sana26.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#472783
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   105
Bog'liq
Юсупов М китоб алфавит бўйича 2 восстановлен 17 02 2021

Тақсимот каналлари (distribution channel ёки marketing channel) бу пировард истеъмолчиларга маҳсулотларни етказиб бериш жараёнига киритилган корхоналар, ташкилотлар ёки алоҳида шахслар йиғиндиси киради. Тақсимот каналлари бу товарларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларгача етказиб бериш ҳаракати йўлини белгилаб беради. Тақсимот каналларининг иштирокчилари бўлиб улгуржи ҳамда чакана савдо тармоқлари, дилерлар, дистрибьюторлар ва бошқа воситачилар ҳисобланади. Ҳар бир каналнинг ихтиёрига эса ишлаб чиқарувчи ва пировард истеъмолчи киради.
Телемаркетинг (telemarketing) бу телефондан фойдаланиш асосида товарни бевосита харидорларга сотиш бўйича маркетинг туридир. Потенциал истеъмолчилар фирмаларнинг бепул телефон номерларидан фойдаланиб, товарларни буюртма қилиш учун почта орқали олинадиган теле- ҳамда радио рекламалар, каталоглар, товар нусхалари ва проспектларни қўллайдилар.
Тижорат фаолияти (commercial activities) – бу даромад (фойда) олиш учун йўналтирилган савдо фаолиятининг барча элементларини ўз ичига олади.
Авваллари тижорат иши асосан товаршунослик фаолияти сифатида қаралган, чунки асосан товарлар билан ишлаш тушунилган.
Шундай қилиб, тижорат фаолияти –бу бозор талабларига йўналтирилган савдо сиёсатининг барча йиғиндисидан иборатдир, яъни унинг асосида харидор ва унинг талабини билиш, ассортиментни ўрганиш, нарх сиёсати, реклама ва бошқа фаолият ётади.
Демак тижорат бу–товар билан ишлаш эмас, балки бозор билан ишлаш демакдир, унинг асосида савдо таваккалчилигини камайтириш натижасида юқори даражада даромад (фойда) олишга эришиш ётади.
Товар сотувини бепул сувенир комплексини қўшган ҳолда амалга ошириш (banded offer = banded pack offer) – бу товарни сотиш жараёнида, унинг сотувини рағбатлантиришни усулларидан биридир.
Товар (product) – бу бозор шароитларида сотиш, алмаштириш ёки бошқа фойдаланиш учун мўлжалланган фаолият маҳсулотидир (шу жумладан буюм, иш, хизмат).
Товарлар ассортименти (merchandise range, assortment) - бу корхона сотаётган товарларнинг умумий ҳажмидаги, махсулотларнинг алохида моделлари, маркалари, параметрлари ва размерларининг йиғиндисидир. Товарлар ассортименти ҳажми бўйича (товар позициялари ва категориялари сони), таркиби бўйича (ассортимент позициялари умумий сонидаги турли категория-ларининг нисбати) ва шунингдек, ҳар бир товар категорияси (гуруҳи) доирасидаги кенглик ва чуқурлик билан харакатерланади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish