мамлакатида ҳам биз ҳазратдан ѐдгорликлар қолгай", Илоҳий фармон — <У сиз-ларни
срдан яратди ва унда жойлаштирди> га мувофи^ имо-рат қуриш оламда матлуб ва марғуб бир
иш бўлганлиги ва Аллоҳ таоло <у сизларни ер юзига халифа қилди, мартабада
баъзиларингизни баъзиларингиздан юқори қўйди, (289) токи бу давлат ва баланд даражада
сизлардан нима содир бўлишини синагай> дсганлиги туфайли Амир Соҳибқирон ҳазрат
хоҳладики, ундан жахонда подшоҳона осорлар ва хисравона сдгорликлар боқий қолгай.
Бинобарин, Байлақон ерида бир мавзсда шаҳар бино қилишга олий ишорат содир бўлди. Бир
шаҳар тархини чиздилар: у кенг бир дсвор, чуқур бир хандақ, тўрт бурчак шаклида бозор,
кўп уй-жойлар, ҳаммом, сарой, майдон ва чаманзорлардан иборат эди. Шаҳар дсворининг
айланаси шаръий газда икки минг тўрт юз газ, девор кенглиги ўн бир газ, деворнинг
баландлиги кунгиралари тепасигача ўн беш газга яқин, ҳандақнингкенглиги қирқ газ,
чуқурлиги қарийб йигирма газ, шаҳар девори бўйлаб соқчилар ва посбонлар учун уйлар
бслгиланган, унинг тўрт томон бурчагидан ҳар бирида бир бурж — манора кўтарилган, чиқар
жойлар, тош отиладиган жойлар тартибга келтирилган. Ҳақиқатда агар бирор комкор
подшоҳ шундай бир мавзени тиклашни хоҳласа, аввал бир муддат асбоб-ус-куналарини
тайѐрлагач, агар бир йилда уни битиришга му-яссар бўлаолса, ҳамма таажжуб қиларди.
Шундай қуруқ бир саҳрога тайѐргарлик кўрмасдан, асбобу олат йиғмасдан, ѐлғиз олий
илтифот билан шу қадар олий бир иморат ва баланд шаҳристонни барпо этиш бир ой
муддатда тамомига етди. Донишмандлар бу комронликка таажжуб қилдилар, жаҳондийда
кишилар у имконият ва корфармоликка офа-ринлар ўқидилар, олам аҳли шиддат ва интиқом
чеҳрасини, ишъому икром юзини унинг жаҳондорлиги ойинасида ошкора кўрдилар: унинг
интиқом шери панжа очса — бутун бир жаҳовни зсру забар қилади, агар эх_сон лаби ширин
табассум қилса — бутун бир оламни хуррам ва мунаввар этади. Жаҳон халқи билдиларки, у
ҳазрат Соҳибқирон қудрат эгаси (Ал-лоҳ)нинг жамолий ва жалолий тажаллиѐтининг
кўриниш ўрнидир. Тангри таоло унинг марҳамати соясини жаҳонга ва жаҳон аҳлига
доимий қилсин, давлати қуѐшини машриқу мағрибга нур сочишда сақласин! Муҳаммад ва
унинг хона-дони ҳаққи! Бу икки байт ушбу китоб муаллифи назмидан-дир. (Шеър):
Ўтгапда ҳижратдаи саккиз юз олти па бир каср (1403 йил октябр ойи)
Арман на 1"ўргаи газотидан қайтиш воқе бўлди. Шундай бир шаҳарии қурди бир
ой ичида Жаҳон довари Темур — мулку миллат, дин қутби. (290)
Do'stlaringiz bilan baham: