project.gov.uz
08.05.2020
21
Ёритиш мосламаларининг ишлашини қўшни ҳудуднинг ёритиш режимида, баландлиги камида 3 м
бўлган устунлар билан ўрнатиш керак.
Кўкаламзорлаштириш фитонцидлик даражаси юқори бўлган, қалин ва зич шох-шаббага эга
дарахтлар билан амалга оширилади. Майдон қопламаси устидан шох-шаббаларгача бўлган бўш
жой баландлиги камида 3,0 м бўлиши керак. Майдончаларнинг визуал изоляцияси учун мева ва
резаворлари бўлмаган баланд бўйли буталар шаклидаги декоратив деворлар, тўсиқлар ёки
периметрал тирик деворларни қўллашга рухсат этилади.
116. Итларни сайр қилдириш учун мўлжалланган майдончаларни кичик туманлар ва турар-жой
ҳудудининг умумий фойдаланишга мўлжалланган, яшил экинлардан холи, метрополитен
линиялари ва умумшаҳар 1-синф магистралларининг техник ҳудудлари, кучланиши 110 кВт дан
ошмайдиган электр узатиш линиялари тагида, биринчи ва иккинчи пояс сув таъминоти
манбаларининг санитария ҳудудидан ташқарида жойлаштириш лозим. Майдончани табиий
комплекс ҳудудида жойлаштиришни табиатдан фойдаланиш ва атроф–муҳитни муҳофаза қилиш
органлари билан келишиш зарур.
117. Яшаш жойларида жойлаштирилган итларни сайр қилдириш майдончаларининг ўлчами
400–600 кв.м, бошқа ҳудудларда – 800 кв.м. ташкил қилиши керак. Қурилиши шаклланиб бўлган
шароитларда, мавжуд ҳудудий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда майдонларнинг
кичрайтирилган ўлчамини қабул қилиш мумкин. Рухсат этилган майдончаларнинг ўлчамлари 400
м.дан ошмаслигини таъминлаш зарур. Турар-жой бинолари зич жойлашган ҳудуд ва кичик
туманларда 600 м.дан ошмаслиги керак. Майдончанинг чегарасидан турар-жой бинолари ва
жамоат биноларининг деразаларигача бўлган масофани камида 25 м, болалар муассасалари,
мактаблар, болалар спорт майдончалари, дам олиш жойларигача камида 40 м этиб қабул қилиш
лозим.
118. Итларни сайр қилдириш майдончаларида ҳар хил турдаги қопламалар, тўсиқлар, ўриндиқ,
чиқинди урнаси, ёритиш ва ахборот ускуналари бўлиши, периметр бўйлаб кўкаламзорлаштириш
кўзда тутилган бўлиши лозим.
Майдончанинг юзасини қоплаш учун яхши дренажни таъминлайдиган, ҳайвонларнинг оёқларига
жароҳат етказмайдиган (газонли, қумли, қум-тупроқли), шунингдек мунтазам тозалаш ва янгилаш
учун қулайликни таъминловчи текис юза бўлиши лозим. Итларнинг эгалари учун мўлжалланган
майдонча қисмининг юзасини қаттиқ ёки комбинацияланган қоплама (плитка, газон ва бошқалар)
билан лойиҳалаштириш ва майдонга кириш жойини қаттиқ қоплама билан жиҳозлаш зарур.
Майдончанинг тўсиқлари баландлиги камида 1,5 м бўлган енгил металл тўрдан ясалиши,
панжаранинг пастки қирраси ва ер орасидаги масофа ҳайвоннинг майдондан чиқиб кетишига ёки
шикастланишига олиб келмаслиги керак.
119. Итларни ўргатиш майдончаларини турар-жой ва жамоат жойларидан камида 50 м узоқда
жойлаштирилиши керак. Майдончанинг табиат комплексларига жойлаштирилишини атроф-
муҳитни ҳимоя қилиш органлари билан келишилади. Майдончанинг ўлчамини 2000 кв м.
атрофида бўлади.
120. Итларни ўргатиш майдончалари ўқув, машғулот, спорт анжомлари ва иншоотлари, ёмғирдан
ҳимоя қилувчи чодир, асбоб-ускуналарни, жиҳозларни сақлаш ва ўргатувчиларни дам олиши учун
иситилган маиший хона билан жиҳозланган бўлиши керак.
121. Автотураргоҳлар чегараларидан турар-жой ва жамоат бинолари деразаларигача бўлган
масофа санитария меъёрларига мувофиқ бўлиши кераклигини ҳисобга олиш зарур. Объектлар
олдидаги тўхтаб туриш жойларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун
Do'stlaringiz bilan baham: |