project.gov.uz
08.05.2020
18
98. Турар жой ва жамоатчилик мақсадидаги биноларнинг кириш гуруҳларини ёритиш
мосламалари, бостирма, юзаларни бир-бирига улаш учун элементлар (зинапоялар ва бошқалар),
ногиронлиги бўлган шахслар ва ҳаракатчанлиги чекланган шахслар ҳаракати учун қурилма ва
мосламалар (пандуслар, зина панжаралари ва бошқалар) билан жиҳозлаш зарур.
99. Майдоннинг кириш жойларида қаттиқ турдаги қоплама ва кўкаламзорлаштиришнинг турли
усуллари қўлланилади.
100. Кириш жойларини йўл-кўча тармоғининг пиёдалар йўлаги ҳудудида, пиёдалар йўлагининг
энг кам меъёрий кенглиги билан жойлаштирганда, кириш жойининг элементлари (зинапоялар,
пандуслар, пешайвон, кўкаламзорлаштириш) туташ пиёдалар йўлагига 0,5 м.дан оширмасдан олиб
чиқилади.
10-§. Майдончалар
101. Аҳоли пунктлари ҳудудларида болалар, катталарнинг дам олиши, спорт билан шуғулланиши,
итларни сайр қилдириш ва ўргатиш, автотураргоҳлар учун майдончалар ва чиқиндиларни йиғиш
қурилмалари лойиҳалаштириш зарур.
Рўйхатга олинган маданий мерос объектлари ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудларнинг қўриқланадиган ҳудудлари чегараларида объектларни жойлаштиришда
ёдгорликларни муҳофаза қилиш, табиатдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
органлари билан келишилади.
102. Болалар майдончалари мактабгача ёшдан кичик (3 ёшгача), мактабгача
(7 ёшгача), кичик ва ўрта мактаб ёшидаги (7–12 ёш) болаларнинг ўйнаши ва фаол дам олиши учун
мўлжалланган бўлади. Майдончалар турли ёш гуруҳлари учун алоҳида майдончалар сифатида ёки
ёши бўйича қизиқишларига кўра ҳудудлаштириш билан алоҳида майдончалар сифатида ташкил
қилинади. Болалар ва ўсмирлар учун (12–16 ёш) спорт–ўйин мажмуаларини ташкил этиш ва
скутер, ролик ва конькида учишлари учун махсус жойларни ташкил қилиш зарур.
103. Турар–жой бинолари ва жамоат биноларининг деразаларидан мактабгача ёшдаги болалар
майдончалари чегараларигача бўлган масофа камида 10 м, бошланғич ва ўрта мактаб
ёшидагиларникигача – камида 20 м, мажмуавий ўйин майдончаларигача – камида 40 м, спорт ва
ўйин мажмуаларигача – камида 100 м бўлиши керак. Мактабгача ёшдаги ва мактабгача ёшдагидан
кичик болаларнинг ўйин майдончалари турар-жойлари қурилган участкада, бошланғич ва ўрта
мактаб ёшидаги болалар майдончалари, мажмуавий ўйин майдончаларини гуруҳ ёки кичик
туманнинг кўкаламзорлаштирилган майдонларида, спорт–ўйин майдончалари ва учиш спорти
майдончаларини – турар-жой ҳудудининг паркларига жойлаштирилиши керак.
104. Турар-жой учун мўлжалланган ҳудудлардаги болалар ўйин майдончалари 1 нафар яшовчига
ўртача 0,5–0,7
кв.метр ҳисобидан, майдончаларни жойлаштириш ўлчамлари ва шартлари
болаларнинг ёш гуруҳларига ва турар-жой биноларининг шаҳардаги жойлашган жойига қараб
лойиҳалаштирилади.
Мактабгача ёшдагидан кичик болалар учун майдончалар унчалик катта бўлмаган ўлчамларга
(50–75 кв.м) эга бўлиб, алоҳида жойлаштирилиши ёки катталарнинг тинч дам олишлари учун
мўлжалланган майдончаларга бирлаштирилиши мумкин (майдончанинг майдони камида 80 кв.м.
бўлиши керак).
Do'stlaringiz bilan baham: |