project.gov.uz
08.05.2020
17
жой ёнидаги ҳудудда жойлаштиришга йўл қўйилмайди, бунда турар жой ва жамоат биноларигача
бўлган масофа эса камида 20 м бўлиши керак. Ҳожатхона кабиналари қаттиқ турдаги
қопламаларга ўрнатилиши керак.
9-
§. Бино ва иншоотларни безаш ва жиҳозлаш
93. Бино ва иншоотларни безаш ва жиҳозлашни лойиҳалаштириш деворларнинг ташқи
юзаларининг ранг ечими, том пардози, бинонинг таркибий (конструктив) элементларини (кириш
гуруҳлари, таянчлар ва бошқалар) жиҳозлашнинг баъзи масалалари, антенналарни, сув оқиб
тушадиган қувурлар, уй белгилари, ҳимоя тўрлари ва бошқаларни жойлаштиришни ўз ичига
олади.
94. Бино ва иншоотларнинг ранг ечими, туман (шаҳар) кўчалари ва ҳудудларидаги қурилган
биноларнинг умумий рангли ечими концепциясини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириш лозим.
Аҳоли пунктларининг магистрал кўчалари бўйлаб жойлашган биноларда ташқи кондиционер ва
«ликопча» антенналарни ҳовли фасадлари томонидан ўрнатилади.
95. Аҳоли пунктларидаги бино ва иншоотларда кўча, майдон, шох кўча номи кўрсаткичи, уй
рақами ва корпуси, турар–жой биносига кириш жойлари ва хонадонлар рақами кўрсатгичи,
объектга ногиронлиги бўлган шахслар киришини кўрсатувчи белги, байроқ ушловчилар, эслатма
тахтаси, полигонометрик белги, ёнғин гидранти белгиси, тупроқли геодезик белгилар кўрсатгичи,
ичимлик суви тармоғи магистрали камералари ва қудуқлари кўрсатгичлари, шаҳар канализацияси
кўрсатгичи, ер ости газ қувурлари иншоотлари кўрсаткичи каби уй белгиларини жойлаштиришни
кўзда тутиш керак. Маълум бир бинодаги уй белгиларининг таркиби ва уларни жойлаштириш
шартларини биноларнинг функционал мақсади ва йўл тармоғига нисбатан жойлашуви билан
белгилаш лозим.
96. Бинолар ва иншоотларнинг периметри бўйича юзаки сувнинг кетказилишини таъминлаш учун
ишончли гидроизоляцияли сувни кетказиш қурилмаси бўлиши лозим. Сув кетказиш қурилмаси
нишаблигини бинодан ён томонга камида 10% қабул қилиш керак. Бино ва иншоотлар сув
кетказиш қурилмаси кенглигини 0,8–1,2 м, қийин геологик шароитларда (карстли тупроқлар) 1,5-3
м этиб қабул қилиш керак. Бино пиёда йўлакчаларига туташганда, сув кетказиш қурилмаси
ролини, одатда, қаттиқ қопламали пиёдалар йўлаги бажаради.
97. Қия томлардаги сувнинг тарнов қувурлари орқали оқизиб туширишни ташкиллаштиришда:
қувурларни бинонинг деворларида жойлаштиришда фасадлар пластикасини бузмаслик, сув
оқимининг ҳисобланган ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, бирикмаларнинг туташиш жойлари
герметиклиги ва талаб этилаётган ўтказувчанлигини таъминлаш;
сувнинг трубани чиқиш жойидан эркин оқиб тушиш баландлиги 200 мм.дан ошишига йўл
қўймаслик;
сувнинг қувурдан асосий пиёдалар коммуникацияларига оқадиган жойларда, сувни қочириш
лотоклари йўналишида камида 5% нишабликдаги қаттиқ қопламанинг мавжуд бўлишини ёки
қопламада лотоклар жойлашишини таъминлаш (панжара билан ёпиш ёки ўралган);
сувнинг қувурдан газонга ёки қопламанинг бошқа юмшоқ турларига оқиб тушадиган жойларда
дренажлар ўрнатилишини таъминлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |