project.gov.uz
08.05.2020
68
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш
объектларини қурилиши ва реконструкцияси, шунингдек сақлаш ва фойдаланиш
Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига
Тушунтириш хати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги №ПҚ-4351-сонли “Аҳоли
пунктларини ободонлаштириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
томонидан ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги мавжуд меъёрий-ҳуқуқий база таҳлили
ўтказилди. Шу билан бирга, ҳудудларни ободонлаштириш соҳасини ривожлантириш ва
такомиллаштириш предмети бўйича халқаро тажриба ўрганиб чиқилди.
Таҳлил ва халқаро тажриба билан солиштириш натижалари бўйича, амалдаги “Аҳоли
пунктларини ободонлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш қоидаларида", фақатгина асосий
йўналишлар ва ободонлаштириш объектларига нисбатан умумий функционал талаблар
келтирилганлиги аниқланди. Аммо, ободонлаштириш элементларининг кенгайтирилган батафсил
тафсилоти ва уларга бўлган талаблар келтирилмаган, ногиронлиги бўлган шахслар ва кекса
ёшдагилар учун қулай муҳит яратишни назарда тутган ҳолда ободонлаштириш соҳасидаги
декларация қилинган стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, шунингдек
ободонлаштириш объектларини сақлаш ва фойдаланиш Қоидалари мавжуд эмас.
Юқорида баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли пунктларини
ободонлаштириш объектларини қурилиши ва реконструкцияси, шунингдек сақлаш ва
фойдаланиш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланди ва тасдиқлашга
киритилмоқда.
Мазкур қарор лойиҳасининг № 1 Иловаси – Аҳоли пунктларини ободонлаштириш объектлари
қурилиши ва реконструкциясини лойиҳалашдаги Қоидаларда, ободонлаштириш элементларининг
стандартлари декларацияси, шунингдек ободонлаштириш объектларини лойиҳалаш ва капитал
қурилиш бўйича ишлар бажарилганидан кейин фойдаланишга топшириш билан боғлиқ масалалар
бўйича меъёр ва қоидаларни кўзда тутувчи, ободонлаштириш элементларининг кенгайтирилган
батафсил тафсилоти (детализация) ва уларга бўлган талаблар келтирилган.
Шу билан бирга, мазкур лойиҳанинг № 2 Иловасида янгиланган “Ободонлаштириш объектларини
сақлаш ва фойдаланиш бўйича Қоидалари” тасдиқланмоқда.
Мазкур қарор лойиҳаси тасдиқланиши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил 9 мартдаги № 59-сонли “Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга
олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ.
Мазкур лойиҳа ўрнатилган тартибда умумий муҳокама, шунингдек идоралараро келишиш учун
ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган.
Лойиҳа қарорининг амалга оширилиши қўшимча молия харажатларини талаб этмайди ва
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келмайди.
project.gov.uz
08.05.2020
69
Do'stlaringiz bilan baham: |