Лойиҳа матни 13508-(15737)


-боб. Коммуникацияларни қуриш, таъмирлаш, реконструкция



Download 401,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet64/67
Sana25.02.2022
Hajmi401,07 Kb.
#463808
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67
Bog'liq
15737 4

10-боб. Коммуникацияларни қуриш, таъмирлаш, реконструкция
қилиш ишларини муддатида бажариш
95. Магистраль кўчаларнинг қатнов қисми остида босимли коммуникацияларни ўтказишга йўл


project.gov.uz
08.05.2020
64
қўйилмайди.
96. Ишлаб турган ер ости коммуникацияларини реконструкция қилишда уларнинг магистраль
кўчаларининг қатнов қисми остидан олиб чиқилиши лозим.
97. Ер ости коммуникацияларини ўтказишда ўтиш коллекторларини қуриш лозим.
Коллекторларни лойиҳалаштириш тармоқларни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олиб,
амалга оширилади.
98. Кўчаларнинг қатнов қисми, ўтиш жойлари остида, шунингдек йўлаклар остида ер ости
коммуникацияларни ўтказиш хандақ энидан қатъи назар, бутун кенглик бўйича автойўл
(йўлак)нинг қатнов қисмини тиклаш шарти билан тегишли ташкилотлар томонидан йўл қўйилади.
Қатнов қисми остида жойлашган конструкциялар, ер ости коммуникацияларда ғиштни қўллашга
йўл қўйилмайди.
99. Ковлаш бўйича ишларни бошлашдан олдин албатта, келишилган схема бўйича йўл белгилари
ўрнатилади, ишларни бажариш жойи атрофи тўсилади, тўсиқларда ишларни бажараётган
ташкилот номи, ишларни бажариш учун масъул шахс фамилияси, ташкилотнинг телефон рақами
ёзилган лавҳача осиб қўйилади.
Тўсиқларни озода ҳолда сақлаш лозим, қатнов қисми яқинида ишларни бажаришда ҳайдовчилар
ва пиёдалар учун кўринишликни таъминлаш, куннинг қоронғи вақтида қизил сигнал
байроқчалари билан белгилаш лозим.
Тўсиқлар яхлит ва ишончли, қурилиш майдончасига бегоналарнинг киришини олдини оладиган
қилиб бажарилади.
Хандақлар орқали оммавий пиёда оқимлари йўналишларида бир-биридан
200 метр масофада тахта кўприк ўрнатиш лозим.
100. Зарурат бўлганида ўрнатилган тартибда яшил дарахтларни олиб ташлаш ёки бошқа жойга
кўчириш ишлари амалга оширилади. Ер ости коммуникацияларини таъмирлаш ёки реконструкция
қилишда рухсат берилганидан камроқ масофада коммуникация ўтказилгандан сўнг экилган яшил
дарахтларни олиб ташлаш зарурати туғилган тақдирда ушбу дарахтларнинг қиймати
қопланмайди.
101. Рухсатномада ишларни бажариш муддатлари ва шартлари кўрсатилади.
102. Ер ишларини бошлашдан аввал қурилиш ташкилоти ўз коммуникациялари ҳолатини жойида
аниқлаши ва ишлар бажарилишининг алоҳида шартларини ёзма равишда қайд қилиши шарт
бўлган эксплуатация хизматлари вакилларини жойига чақириши лозим.
Алоҳида шартлар ер ишларини бажараётган қурилиш ташкилоти томонидан сўзсиз бажарилиши
лозим.
103. Вакил келмаган ёки коммуникацияларни аниқ жойлашувини кўрсатишдан бош тортган 
тақдирда тегишли далолатномани тузиш лозим. Бу ҳолда ишларни олиб бораётган ташкилот
топографик асосда кўрсатилган коммуникациялар ҳолатига таянади.
104. Кўчанинг қатнов қисмида ишларни бажаришда асфальт ва шағал хандақ чегарасида иш
бажарувчиси томонидан ажратилади ва махсус ажратилган жойга олиб чиқиб кетилади.
Бордюр қисмларга ажратилади ва кейинчалик ўрнатиш учун ишларни бажариш жойида
жойлаштирилади.



Download 401,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish