project.gov.uz
08.05.2020
60
66. Дарахт ва буталарни қурилиш ёки ер ости коммуникацияларни ётқизиш билан боғлиқ бўлган
мажбурий кесилиш учун тиклаш қиймати олинади.
67. Дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга
оширилади.
68. Яшил дарахтларни ҳар қандай шикастланиши ёки ўзбошимчалик билан кесилиши, шунингдек
яшил дарахтларни муҳофаза қилиш чоралари кўрилмагани ва совуққонлик муносабати учун
айбдорлар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
69. Шаҳар ўрмонлари ҳудудида дарахтларни ноқонуний кесиш ёки шикастлаш учун айбдор
шахслар зарарни қоплаши шарт.
70. Фуқароларга тегишли бўлган ҳамда турар жой ва саноат биноларини қуриш ҳудудига тушган
мевали дарахтлар ва боғларнинг нархини баҳолаш туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан
белгиланган тартибда амалга оширилади.
71. Дарахт ва буталарни ҳисобга олиш, тамғалаш, олиб ташлаш, кесиш, қайта ўтқазиш
қуйидагиларнинг кучи ва маблағлари билан амалга оширилади:
ихтисослаштирилган ташкилот (баланс эгаси) – парк, хиёбон, яшил ҳудудлар ва йўловчи
транспорт маршрутлари ўтадиган кўчаларда;
турар жой-эксплуатация ташкилотлари – кўп қаватли турар жой қурилишнинг ички ҳовли
ҳудудларида;
ўрмон хўжалиги ёки бошқа ихтисослаштирилган ташкилот (баланс эгаси) – шаҳар ўрмонларида.
72. Дарахтларда шикастланиш белгилари аниқланганда яшил дарахтлар сақланиши учун жавобгар
шахслар зарур чораларни кўриш учун зудлик билан туман (шаҳар) ҳокимлигини хабардор
қилишлари лозим.
73. Қуриган дарахтларни кесишга туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан рухсат берилади.
74. Якка тартибдаги қурилиш ҳудудидаги дарахтлар, қимматбаҳо дарахт турларидан ташқари,
буталарни кесиш ер участкалари эгалари томонидан мустақил равишда шахсий маблағлар
ҳисобига амалга оширилади.
6-боб. Йўллар ва сунъий иншоотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш
75. Йўл-кўприк хўжалиги элементларига кўчаларнинг юриш қисмидаги йўл полотноси, йўлкалар,
инспекторлик йўлакчалари, кўприк ости ҳудуди, сунъий иншоотлар йўлаклари, сув олиш
чуқурчалари, турли хилдаги новлар, йўл бордюрлари, суянчиқ тўсиқлар, бекат шийпонлари, ер
ости ўтиш йўлаклари, кўприклар ва йўл ўтказгичлар, четки тўсиқлар, сув айириш тармоқлари ва
бошқа иншоотлар киради.
76. Йўл-кўприк хўжалигини мукаммал ва жорий таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатларига ҳамда
белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ ихтисослаштирилган
пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
77. Йўллар ва сунъий иншоотларнинг жорий таъмирланиши фойдаланадиган ташкилот
бошқармаси раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал ва тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |