12-боб. Ҳудудни байрамона безатиш
110. Туман (шаҳар) ҳудудини байрамона безатиш давлат ва шаҳар (қишлоқ) байрамлари, муҳим
саналар билан боғлиқ бўлган тадбирларни ўтказиш даврига туман (шаҳар) ҳокимлиги қарори
бўйича бажарилади.
Бино, иншоотларни безатиш уларнинг эгалари томонидан туман (шаҳар) ҳудудини байрамона
безатиш концепцияси доирасида амалга оширилади.
111. Умумшаҳар (қишлоқ) тантанали ва байрам тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган
ишлар ташкилотлар томонидан шахсий маблағлар ҳисобига мустақил равишда, шунингдек туман
project.gov.uz
08.05.2020
66
(шаҳар) ҳокимлиги билан тузилган шартномалар бўйича туман (шаҳар) бюджетида ушбу
мақсадларга мўлжалланган маблағлар чегарасида амалга оширилади.
112. Байрамона безатишга миллий байроқлар, шиорлар, чироқлар маржони, панно осиш,
манзарали элементлар ва композициялар, стендлар, киосклар, минбарлар, эстрада ўрнатиш,
шунингдек байрамона иллюминацияни қуриш киради.
117. Байрамона безатиш концепцияси тадбирлар дастури ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги
томонидан тасдиқланадиган байрамона безатиш объектлари ва элементларини жойлаштириш
схемаси билан аниқланади.
118. Байрамона безатиш элементларини тайёрлаш ва ўрнатишда йўл ҳаракатини бошқаришнинг
техник воситаларини ечиш, шикастлаш ва ёмонлаштириш тавсия этилмайди.
project.gov.uz
08.05.2020
67
Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” _________даги ___-сон қарорига
3-илова
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги “Замонавий
архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш
ишларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 59-сон қарори (Ўзбекистон
Республикаси ҚҲТ 2009 й., 3-сон, 17-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда) илованинг 31-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-иловасининг 92-
банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни
амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 6
февралдаги 95-сон қарорига 3-иловасининг
1-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви
тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабатн билан ўзбекистон республикаси
ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2019 йил 14 июндаги 498-қарорига 1-иловасининг 13-банди.
Do'stlaringiz bilan baham: |