Логопсихология ва психологик коррекция методларининг назарий ва методологик асослари


Замонавий руҳият фанида сезгиларнинг неча тури маълум?



Download 350,7 Kb.
bet19/27
Sana21.02.2022
Hajmi350,7 Kb.
#461623
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
Logopsixologiya1

2.Замонавий руҳият фанида сезгиларнинг неча тури маълум?
a) 7 тури
b) 11 тури
c) 5 тури
d) 9 тури
3.1929 йилда Ўзбекистон Республикаси марказий ижроия қўмитаси раиси Йўлдош Охунбобоевнинг сай-ҳаракатлари билан Тошкентда кўзи ожиз болалар мактаби очилди. Дастлаб бу масканда мактаб ёшидан ўтган нечта киши таълим олди?
a) 105 та
b) 75 та
c) 20 та
d) 50 та
4. Қайси халқ маталида шундай дейилади, «Кўр ҳамма нарсани кўришни истайди>>
a) Ўзбек
b) Қозоқ
c) Франсуз
d) Немис
Назорат саволлари:
1.Психик маҳсуллар – қандай жараёнларнинг натижасидир
2. Нуқсоннинг даражасига қараб неча гуруҳга бўлиш мумкин.
3. Қачон кўр, кар, ақли заиф, руҳий бемор болаларга таълим-тарбия бериш, улар саломатлигини муҳофаза этишга оид қарор қабул қилинган.
4. Форобий руҳий қувватларни иккига ажратади: ички ва ташқи қувватлар шулар хақида малумот беринг.

Фойдаланиладиган адабиётлар:



  1. Аюпова М.Ю. Логопедия. –Т.: Ўзбекистон файласуфлар миллий жамияти. 2007.

  2. Муминова Л.Р., Амирсаидова Ш., Абидова Н ва бошқ. Махсус психология. –Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2013.

Муминова Л.Р., Аюпова М.Ю. Логопедия. –Т.: Ўқитувчи 1993


Махсус таълим муассасаларида психологик хизматни самарали ташкил этиш
Режа:
1. Психологик хизмат йўналишлари ва уларнинг вазифалари.
2. Психологик хизматдан самарали фойдаланиш орқали жамоада дўстона ижодий муҳит яратиш омиллари.
3. “Муаммо” технологияси. Ундан фаолиятда фойдаланиш йўллари.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг ва умумий ўрта таълим мактаблари, жумдан махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг руҳий соғломлигини муҳофаза қилиш, педагогик жамоаларда соғлом психологик муҳитни таъминлаш мақсадида амалиётчи психолог штати жорий этилган. Бу ўта масъулиятли ва ижтимоий аҳамиятга молик вазифадир. Педагогик жамоаларда соғлом психологик муҳитни таъминлаш, ўқитувчиларни беғараз рақобатга йўналтириш амалиётчи психологга улкан масъулият юклайди. Психолог Н.Д.Гольдманнинг таъкидлашича, «…талай мамлакатларнинг таълим тизимида шу кунгача тўпланган тажрибаларни ўзлаштиришгагина эмас, балки интеллектни, унинг таҳлилий, танқидий, концептуал фикрлашини, талабани келгуси ҳаёт учун яхшироқ тайёрлаши керак бўлган ахборотга баҳо бериш ва ундан фойдаланиш малакаларини ривожлантириш сари йўл олинган.
“Келажак кўникмалари” ни ҳосил қилиш устиворлик қилмоқда. Билимлар, профессионализм ва интеллектдан ташқари, кадрларнинг фаолият натижалари позитив коммуникация, эътиқодлар, қадриятлар таъсири ва, ниҳоят, рақобатбардор муҳитда ўзининг муваффақият қозона олишига бўлган ишончга тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб бормоқда». Ишонч эса ижобий руҳий ҳолат саналиб, касб эгаларини маҳорат чўққисини забт этиш сари кучли рағбат беради. Шундай экан, амалиётчи психолог ўқувчилар, ўқитувчилар, синф раҳбарлари, мактаб маъмурияти, ота-оналар билан ҳамкорлик педагогикасини йўлга қўя билиши лозим.
Т.М.Адизованинг фикрича, “Таълим муассасасидаги амалиётчи психолог шунчаки ташҳис қўймайди ва шахснинг у ёки бу томонларини, ўқувчиларнинг қобилиятларини бундан буёнги ривожлантириш дастурини шунчаки ишлаб чиқмайди, балки ўзи берган тавсияларнинг бажарилишини ҳам кузатади ва маълум даражада коррекцион ва тарбиявий (ривожлантирувчи) ишларнинг бир қисмини ўзи амалга оширади” .
Бундан шуни англаш мумкинки, амалиётчи психолог муайян ишларни ўқитувчилар, синф раҳбарлари, мактаб маъмурияти, ота-оналарга тасвия бериш йўли билан амалга оширади, бу ишларнинг ўзига боғлиқ томонларини ўзи бажаради. Психолог ўқувчиларнинг маънавий-ижодий имкониятлари сифатини, шу жумладан психологик соғломлигини ўйлайди. У ёшларга атрофидаги одамларнинг хулқ-атвори ва фикрлаш тарзини ўзгартириш усулларини сингдирибгина қолмай, ўзини, ўз шахсини ўзгартириш ҳақида йўриқлар беради. Умумтаъим муассасалари каби махсус муассасаларида ҳам психологик хизмат йўналишлари ўз ўрни ва тегишли мақсад, вазифалари доирасида фаолият юритади.
1. Психологик ташхис.
2. Психологик профилактика.
3. Психологик ташвиқот.
4.Психологик коррекция.
5. Психологик консультация.
6. Профориентация.
Тарбияси оғир болалар билан ишлаш. ИЧБ ни касбга йўналтириш масалалари. Ҳар бир йўналиш ўз мақсад ва вазифаларига эгадир. Бундан ташқари ҳар бир хизмат йўналишлари иш услуби бир-бирига мос ва ўзига хосдир ҳамда бир-бирини тўлдиради.
Масалан, психокоррекция ва ривожлантириш ишларини диагностика(ташхис) маълумотларисиз ва аксинча, вазиятни баҳолашни эса ташхиссиз амалга ошириб бўлмайди. Аввал нуқсон аниқланади, сўнгра уни коррекциялаш ишлари олиб борилади. Демак, диагностика психокоррекцияга нисбатан бирламчи деб ҳисоблаш мумкин.
Психологик маслаҳат руҳиятида бирор камчилиги ёки нуқсони бор ўқувчиларга берилади. Бундай маслаҳатни амалга ошириш учун амалиётчи психолог яна ўзидаги узоқ кузатиш натижаларига мурожаат этиши лозим бўлади. Амалиётчи психолог ташҳис қўйиш ва тузатиш ишларини бир-биридан ажратмайди, чунки бу икки жараён бир-бири билан диалектик алоқададир.
М.Р.Битянова мактаб психологининг иш фаолиятини ана шундай яхлитлик моделида ташкил этишни маъқул кўради. Юқоридаги мушоҳадалардан келиб чиққан ҳолда психологик хизмат изчиллиги ва алоқадорлигини қуйидаги чизма орқали ифода этамиз
Психологик хизматнинг асосий йўналишлари



психологик диагностика





психологик профилактика

психокоррекция ва ривожлантириш








психологик маслаҳат

ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш




психологик маърифат ва ташвиқот

Психологик маърифат ва ташвиқот.


Мактаб амалиётчи психологининг вазифаси ўзи фаолият кўрсатаётган педагогик жамоани, ўқувчиларни ва ота-оналарни психологик билимларни эгаллашга жалб этиш, уларнинг психологик маданиятини ошириш мақсадида турли машғулотлар, ўқувлар, суҳбатлар, маърузалар уюштириш ишларини олиб боришдан иборат. Муассаса психологи турли ёш даврлардаги мактаб ўқувиларининг психологик хусусиятлари; бошқарув ва касб психологияси; ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш усуллари; диққат - онгли фаолиятнинг зарурий шартидир; шахснинг эмоционал иродавий хусусиятлари; темперамент ва характер ҳақида тушунча; қобилиятлар ва уларни ривожлантиришнинг айрим йўллари; замонавий психология ютуқлари каби маълумотлар билан қуролланган ҳолда ушбу йўналиш вазифасини амалга оширади.
Психологик профилактика - муассаса амалиётчи психологи ИЧБ нинг ҳар бир ёш босқичида боланинг шахс сифатида шаклланиши, ақлан ва жисмонан баркамоллигини таъминлашнинг реал ва оптимал шарт-шароитларини яратиш, шахс камолоти ва таълим-тарбиясидаги психологик бузилиш ва нуқсонларни ўз вақтида олдини олиш юзасидан маълумотларга асосан ушбу йўналиш вазифасини амалга оширади.
Психопрофилактик ишлар мазмуни:
Болаларни тегишли таълимга қамраб олиш, 1-синфга қабул қилиш; имкониятларига мос синфларга ажратишда иштирок этиш; ота-оналарга фарзандининг ўқув материалини бўш ўзлаштириши сабабларини тушунтириш, махсус йўл-йўриқлар бериш; болалардаги психологик зўриқишларнинг олдини олиш; ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатлардаги қийинчиликлар бўлмаслиги учун ўқитувчиларни коммуникатив қобилиятларини ривожлантирувчи тадбирларни ишлаб чиқиш; педагогик жамоа аъзоларининг психологик зўриқишлари олдини олиш; мактабнинг маърифий ва маънавий иш режаларига психологик ёндашув; ёшларга комил инсон, баркамол шахс сифатларини ўзлаштиришларида психологик кўмак бериш; ўқувчилар ўртасида дўстона муҳитни яратиш; гиёхвандлик ва ичкиликка берилиш, енгил турмуш тарзига мойил бўлган ўқувчилар билан якка ҳолда суҳбатлар; соғлом турмуш тарзига ўргатиш; руҳий тушкунликка тушган ўқувчи, ўқитувчиларга психологик тетиклаштиришга қаратилган амалий ёрдам бериш.
Психологик диагностика - ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини чуқур ўрганиш. Таълим-тарбиясидаги нуқсонларнинг сабабларини аниқлаш, касбга қизиқишлари, майли ва касб танлашларида ташҳис қўйиш ва тегишли маслаҳатлар беришга хизмат қилади. Психодиагностик ишлар мазмуни: 6-7-ёшли болаларни мактабга қабул қилишда иштирок этиш; 1-синф ўқувчиларини мактабга мослашувини ўрганиш; бўш ўзлаштирувчи болаларни аниқлаш ва уларга маслаҳатлар бериш; 5-9-синф ўқувчиларининг ақлий тараққиёт даражасини аниқлаш (тест,сўровнома, суҳбат орқали); ўқувчиларнинг шахсий эмоционал хусусиятларини аниқлаш; 2-4-синф ўқувчиларида диққатнинг ривожланишини текшириш; 5-синф ўқувчиларининг ўрта мактабга мослашувини тадқиқ қилиш; 1-7- синфлар ўқувчиларининг нутқий ривожланишини кузатиш; 7-8-синф ўқувчиларининг ўқишга ва касбга қизиқишларини аниқлаш, қайси касбга кўпроқ қизиқишини аниқлаш; болалардаги иқтидорларни аниқлаш ва уларни махсус синфлар ёки бошқа муассасаларга бириктириш чора-тадбирлари; битирувчи ўқувчиларининг касбга қизиқишлари бўйича аниқ диагностик хулосалар. Психокоррекция ва ривожлантириш -шахс шаклланиши ва психик ривожланишидаги салбий нуқсонларни бартараф этиш, шахс ва жамоага фаол ижобий руҳий таъсир ўтказиш. Ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш, ҳар бир шахснинг мавжуд имкониятларини намоён этишига шарт-шароит яратишдан иборат. Психокоррекция ва ривожлантириш ишлари бўйича ишлар мазмуни: шахс шаклланиши ва психик ривожланишидаги нуқсонларни бартараф этиш йўллари; шахслараро муносабатдаги зиддиятларни бартараф қилиш; бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлаш; ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш йўллари; тарбияси қийин бўлишга мойил ўқувчилар билан индивидуал ишлаш; етарли даражада мактабга психологик мослашмаган 1-5-синф ўқувчилари учун гуруҳли ва индивидуал коррекцион - ривожлантирувчи дастурлар ишлаб чиқиш; руҳан зўриққан ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналар билан психотренинг машқлар олиб бориш. Психокоррекция машғулотлари орқали инсон руҳиятидаги нуқсонлар бартараф этилади.
Психологик маслаҳат - ўқувчи, ўқитувчи ота-оналарга шахсий, касбий, ҳаётий муаммоларни ҳал этишга ёрдам бериш. Психологик консультация ва психологик коррекциянинг объекти субъектнинг ўзи англаб етмаган, ўз ечимини кутаётган конкрет муаммодир. Унинг предмети асосан психик саломатликни тиклаш жараёнига психолог консультантнинг адекват психологик ёрдамидан иборат. Шунга кўра қуйидаги масалалар ажратилади:
1) “Психологик саломатлик” тушунчасини мазмунли, тўлиқ тушунтириш, унинг бузулишига олиб келадиган хавфли ҳолатларни таърифлаш, унинг оптимал психолого-педагогик шароитини шакллантириш.
2) Психологик саломатлик даражасини аниқлаш.
3) Болалар ва ўсмирларга психологик кўмаклашишнинг ўзига хос хусусиятларини қараб чиқиш, аниқ психологик технологияларни таърифлаш.
4) Ёшга боғлиқ кескин ўзгаришларнинг асоратларини ўрганиш, психологик кўмак бериш вариантларини таърифлаш.
5) Катталарга ҳаётда қийин вазиятларда кўрсатиш мумкин бўлган ёрдам вариантларини таърифлаш.
Бугун “консультация” ва “тузатиш” (коррекция) атамаларини қўллашда ўзига хос чигаллик мавжуд. Психологик консультацияни ҳам, психологик тузатишни ҳам “психотерапия” тушунчасига тенглашмоқда, миллий адабиётда бўлса психологик консультация деб кўпроқ оила билан ишлаш усули тушунилади. Психологик консультация, тузатиш ва психотерапияларнинг таъсир қилиш доирасини қуйидаги муҳим саволлар ёрдамида аниқлаш мумкин: нима? ким? ким билан? ва нимага?. Психологик таъсирни психотерапияда малакали психолог ёки врач психотерапевт, психологик консультация ва тузатишда-психолог, психолог-педагог ва ижтимоий хизматчилар амалга оширади. Маълумки, ўсмирлик даври инсоннинг эмоционал соҳасиривожланишида жуда мухим аҳамиятга эга. Буни ўсмирлик инқирози даври дейиш мумкин. Чунки унда “катталик хисси”и марказий янгиланишлардан бири бўлиб қолади. 15 ёшга келганда эса, ўзини ўзи англаш учун яна бир қадам қўяди. Ўзликни англашни, шахсиятни англашни қидиришдан сўнг унда “Мен концепцияси шаклланади (шахсий “Мен тимсоли”)-ички келишувнинг ва тимсоллар (ўзининг тимсоли) мажмуасидир. Бундай холатда у хақиқий “мен” концепцияси ўзининг пайдо бўлиши давридан бошлаб шахснинг шаклланишида мухим фактор бўлиб хизмат қилади, шахснинг ички келишувига асос бўлади ва ҳаётий тажрибани марказлаштириш ҳамда рўёбга чиқарилишига асос бўлади. А.Н. Леонтьев ибораси билан айтганда, “Шахс икки маротаба дунёга келади”. Биринчи маротаба-ижтимоий индивид ичида (“Мен”-жамоавий “биз” нинг қисми). Иккинчи маротаба-мустақил субъект сифатида. Унинг учун мустақил ечим топишгина эмас, балки танланган нарса учун масъулиятлилик ҳисси-иккинчи туғилиши даврида пайдо бўлади, ижтимоий индивид чегарасидан чиққан бўлади. Одатда бу “туғулиш” ўспиринлик вақтининг сўнгида вужудга келади. Худди шу даврда “Мен-концепцияси” шаклланишини амалга оширади. “Мен” тимсоли-бу инсоннинг ўзи хақидаги тасаввури, нисбатан мустаҳкам, ҳар доим ҳам англаб ололмайдиган, такрорланмас мажмуа сифатида бўлади. Буларнинг асосида ўз дунёқарашини шакллантиради. “Мен” концепцияси ўзининг ичига бир неча тавсифномаларни олган бўлиб, булар ёрдамида инсон ўзига ўзи баҳо беради ва қиёфалаб беради. Бу тавсифномалар хар хил бўлиб, лекин улардан биронтаси “Мен” нинг тоифаларидан бирига тегишли бўлади.
1. Ижтимоий “Мен” шахснинг жамоа ҳаётига аралашуви натижасида пайдо бўлади ва “ижтимоий роллар” ўйинини, унда инсонни ўз-ўзини тутиши маълум қоидаларга бўйсунади. “Одам”, “Ўқувчи”, “Ўғил”, “Қиз”, “Дўст”, “спортчи”, “аълочи”, “ўсмир” (қиз)-бу фақатгина қисқагина рўйхатдир, буни биз давом этишимиз мумкин.
2. Жисмоний “Мен”-инсоннинг ички дунёсини унинг тана тузилиши белгилаб беради: унинг биологик жинси, жисмоний соғлиги, асаб ва гармонал системалар хусусиятларига бевосита боғлиқдир. Ташқи кўриниш-ғамхўрлик, изланиши, бировларга тақлид қилиш, индивидуалликни излаш натижасидир. Ўсмирга ривожланиш даврида ўзининг жисмоний ва тана тузилишига мослашиши шарт. У ўзини тан олгиси келмайди, балки ўзининг юз тузилиши ва тана тузилишини қандайдир идеалга яқинлаштиргиси келади. У ўзини шундай борлигига тасаввур қилиш шартдир. Тана билан ақлнинг жиплашуви ўсмирда маданият ва ўзи яшаб турган муҳит билан чамбарчас боғлиқ.
3. Психологик “мен” – бу тавсифлар мажмуаси бўлиб, улар ёрдамида ҳар биримиз ўзимизга баҳо берамиз, ўзимизни шахс сифатида таърифлаб бера оламиз ва хусусиятларимизни ифодалай оламиз. Бу жойда ҳақиқий “мен”-инсонни ўзининг мавжуд бўлган хусусиятлари ва имкониятларини бор ҳолича ажратиб бериш мумкин. “Мен-концепцияси” инсонни атроф-муҳит билан алоқадорлиги натижасида олиб чиқади ва шахсни бутун ҳаёти давомида шаклланиб боради. У инсонни ички келишувчини ва ўзини танқид қилишини таърифлаб беради ва ҳаётда қониқиш ҳосил қилишни кўрсатиб беради, инсон ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олади, тажрибани таққослаб беради ва шахснинг субъектив дунёси сифатида намоён бўлади. “Мен” концепцияси стабил мажмуамларини сақлашликда ёрдам беради, шахснинг мослашуви ёки, аксинча, мослашмаслигини ифодалашга яқиндан ёрдам беради. “Мен” концепцияси замонавий ўсмирларда шаклланиши учун қуйидагилар хосдир:
1. Бирор бир мақсадга эришиш учун интилиш яққол намоён бўлиши.
2. Ёшлик динамикасининг ҳайратомус шакли “Мен” концепцияси рефлексларнинг шахсиятларга тегишлигини кўрсатади.
-ўзига баҳо беришни нотурғунлиги ёш ўтиши билан ўзига ва ўз тузилишига кўпроқ танқидий назар билан қараш.
-инсоннинг ўсиши билан биргаликда шахсий хусусиятлар категориялариси, оилавий ва қариндошлик алоқалари, ўзга жинс вакилларига муомаласи, қизиқишлар ва интилишларни пайдо бўлиши билан шаклланади.
-ҳаётга бўлган қизиқиш ечимини топишда кичик имкониятларни излаш, ўзликни англаш, ҳаётга ва яшашга яхши баҳо бериш, ижод ва ўз тарбиясига, ўз кучларига бўлган ишонч. Пубертат даврининг сўнгида илк ўспиринликнинг чегарасида ўзига-ўзи баҳо бериш якунланади ва мустаҳкам “Мен” концепцияси шаклланади. Бу даврда ўзининг мустаҳкам “мен” шаклланиши рўй бераётганлиги сабабли, бу “Мен”ни бошқалар томонидан тан олиши муҳим аҳамиятга эга бўлиши керакдир. Тўқнашувларнинг кўп қисми катталарнинг янги шаклланган ўсмирларни назар-писанд қилмаслиги оқибатида рўй беради. Ўсмирлик даврида вақтни англаш муҳим томони ҳақиқий ҳозирги вақт ва келажакка бўлган муносабатнинг ўзгариши, улар тезроқ улғайишини, катта бўлиб кўринишни, катта ёшдаги дўстларни орттиришни ҳаракат қилишларида юз берадиган қийинчиликлар билан кечади. Ўсмирларнинг кўпчилигида келажак ва ҳозири орасидаги алоқадорлик ички конфликт билан кечади. Ҳозирги кун билан яшаш ва ёшликни бой имкониятларидан роҳатланиш, келажак учун ўзига муносиб замин яратилишидаги англанмаган хатти-ҳаракатлар билан кечиши бир қатор қийинчиликларнинг юз беришида ифодаланади. Бундай вазиятларда оиладаги муносабатлар ҳам катта рол ўйнайди. Бундай холатларда ўсмирлар ва катталар ўртасида тушунмовчилик рўй беради, хатто ёшларни уйдан кетишга сабаб бўлиши мумкин. Ўсмирлар нима қилиб бўлса ҳам бу вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиладилар. Ўзларига ҳамманинг эътиборини қаратишга харакат қиладилар. Жуда кўп холларда катталарнинг ўсмирларга бўлган муносабати уларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Хаддан ташқари қаттиқ назорат ёки ортиқча мехрибончилик ҳам охир оқибат ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Айнан шу вақтда ўсмирлар консультацияси консультант томонидан қуйидаги схемаси асосида ўтказилади:
-ўсмир билан алоқа ўрнатиш;
-ўсмирлар учун сўровнома: қийинчиликларни тасвирлаб бериш ва ўзида ҳохлаган ўзгаришларни тасвирлаб бериши (шахсан одамлар орасида, холатларда);
-диагностик суҳбат: қийинчиликлар сабабини топиш;
-интерпритация: консультантнинг гипотезаси: ўсмирнинг бўладиган қийинчиликлари тўғрисида;
-реориентация: биргаликда ишлаб чиқарилган консруктив усулларни енгиб ўтиш.
Шундай қилиб, бугун турли ёшдаги психиксоғлом кишиларга психологик ёрдам қилишга жуда катта эхтиёж бор. Психологик маслаҳат бўйича мавзулар: ўқувчиларни психологик муҳофаза қилиш; ўқитувчиларга касбий муаммолари бўйича маслаҳатлар бериш; ўқитувчиларга таьлим-тарбия бериш жараёнида психологик вазиятларни ечиш йўлларини ўргатиш; мактаб раҳбари ва жамоа ўртасидаги муносабатларни яхшилаш йўллари; ўқувчиларнинг шахсий ҳаётидаги муаммоларни ечишда маслаҳат бериш; ота-оналар билан фарзанд тарбиясига оид мавзуларда суҳбат, учрашувлар ташкил қилиш. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш - ўқувчиларни лаёқати, қизиқиши ва қобилиятларига мос касб-ҳунарларни онгли танлашга тайёрлаш.

  1. 1-4- синф ўқувчиларига меҳнат ва унинг инсон ҳаётидаги ва жамиятдаги ролини тушунтириш;

  2. ўсмирларда касб танлаш ва ўзида мавжуд қизиқиш, қобилиятларни англашга ўргатиш;

  3. 8-9-синф ўқувчиларида касбни шахсан ўз танлаш кўникмасини шакллантириш;

  4. ота-оналар билан фарзандларини касбга бўлган қизиқишлари ҳақида суҳбатлар ташкил қилиш;

  5. ўқувчилар билан турли касб эгалари ўртасида учрашувлар ташкил қилиш;

  6. Ўқувчиларнинг касбий лаёқат қобилиятларини психодиагностик тестлар асосида аниқлаш ва маслаҳат бериш.

Хитой олими Лю Сяо Мин Ўзбекистонда психологик хизмат учун танланган тарбиявий моделнинг мактаб амалиётчи психолог фаолиятини очиб берувчи қуйидаги жиҳатини ажратади: «Психологик хизмат фаолиятининг ишчи модели: 1) бевосита ўқувчиларга қаратилган фаолият, 2) бавоситалик, яъни ўқитувчилар ва ота-оналар орқали тарбиялашга қаратилган модель» . Ана шу фаолият йўналишларида психодиагностика ва психокоррекция ёнма-ён қўйилади. Шунда ҳам биринчи навбатда психодиагностика тилга олинади. Махсус таълим муассасаси психологи қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб олиши талаб қилинади:
1.“Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими тизимида психологик хизмат тўғрисида”ги Низомни билиши;
2. Халқ таьлими тизимида психологик хизматнинг таркибий мазмунининг асосий йўналишларини ташкил қилувчи: психологик ташвиқот ва тарғибот; психопрофилактика; психодиагностика; психокоррекция; психологик маслаҳат; касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг илмий-назарий ва услубий асосларини билиши ҳамда турли ҳолат ва шароитларда амалда самарали қўллай олиши.
4. Таьлим ва тарбиянинг психологик асослари, шахс шаклланишининг умумий қонуниятлари ҳақида тушунчага эга бўлиши;
5. Психологик тадқиқотлар ўтказиш методларини билиши ва ўз фаолиятида психотренинглардан фойдалана олиш малакасига эга бўлиши;
6. Ўз фаолиятида психология фанининг сўнгги ютуқларидан фойдаланишни билиши;
7. Турли ёшдаги ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини билиши;
8. Психологик методикалар ёрдамида ўқувчиларнинг қизиқиши, қобилият, лаёқат даражаларини аниқлаш ҳақида билимга эга бўлиши;
9. Ота–оналар билан ишлашда шахслараро мулоқот ва унинг фарзанд тарбиясига таъсири ҳақидаги психологик билимлардан фойдаланишни билиши;
10. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш усул ва воситалари ҳақида маьлумотга эга бўлиши;
11. Ихтисослашган мактаб ва синфларга ўқувчиларни танлашда уларнинг имконияти, иқтидорини психологик асослаб бериш малакасига эга бўлиши;
12. Ўқувчиларнинг қизиқиши, характери, дунёқарашини психологик ташхис қилиш малакасига эга бўлиши;
13. Ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлаш юзасидан психологик маслаҳатлар бериш, психологик билимларни тарғиб қилиш кўникма ва малакасига эга бўлиши;
14. Тарбияси оғишган ўқувчилар психологияси ҳақида билимга ва улар билан ишлаш малакасига эга бўлиши;
15. Ўқитувчи, ўқувчи ва ота–оналарнинг психологик билим ва маданиятини шакллантириш юзасидан билим ва кўникмага эга бўлиши;
16. Жамоадаги ижтимоий-психологик иқлимга таъсир кўрсатувчи омилларни билиши;
17. Ўқувчилар, педагогик жамоа, ота-оналарнинг психологик ва жинсий тарбия маданиятини шакллантиришни билиши;
18. Энг муҳим муаммоларни аниқлай олиш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни билиши;
19. Ўқувчиларнинг меҳнат ва ижтимоий муҳофазасини, соғлигини сақлаш масалаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни билиши.

Download 350,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish