Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet32/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Миячали дизартрия. Дизартриянинг бу шаклида мияча ва унинг марказий асаб тизимининг турлибўлимлари билан алоқалари жароҳатланади. Миячали дизартрияда нутқ секинлашган, жумла охирига келиб овознинг "ўчиб қолиши" билан тавсифланади. Тил ва лаб мушаклари тонусининг пасайиши улар учун хос бўлиб, тил ингичка ҳолда оғиз бўшлиғида беҳаракат ётади, ҳаракатлар темпи секинлашган, артикуляция ҳолатлари ҳис этиш ва амалга оширишда қийинчиликлар, юмшоқ танглай осилиб туриши, чайнаш ҳаракатларининг сустлиги, мимиканинг чекланганлиги кузатилади. Тил ҳаракатлари ноаниқ бўлиб, унда гипер ёки гипометриялар (ҳаракатлар ҳажмининг ортиши ва камайиши) кузатилади. Нозик мақсадга йўналтирилган ҳаракатларни бажаришда тилни билинар-билинмас титраши, товушларни бурунли талаффуз этиш кузатилади.
Дизартриянинг диффенциал диагностикам икки йўналишда амалга оширилади: дислалиядан ва алалиядан фарқлаш.
Дислалиядан фарқлаш 3 та асосий синдромлар (артикуляция, овоз ва нафас камчиликлари синдромлари) асосида амалга оширилади. Бунда товуш талаффузи бузилиши, нутқнинг маъно томонидаги камчиликлар, товушлар талаффузининг ўзига хос нуқсонликларида товушни нутқда мустаҳкамлашдаги қийинчилик, шунингдек, неврологик текширув маълумотлари (марказий асаб тизимида органик жароҳатлар белгиларининг мавжудлиги) ва анализ хусусиятлари (перинотал нуқсонликлар, бақириш, овоз реакциялари, эмиш, ютиш, ва чайнаш каби нутқгача бўлган давр хусусиятлари алоҳида ўрин тутади) катта аҳамиятга эга.
Алалияда фарқлаш нутқнинг лексик-грамматик томонининг ривожланиши хусусиятларида тил операцияларини бирламчи камчиликларини йўқлигига асосланиб амалга оширилади.
Дизартрия белгилари.
Дизартриянинг асосий белгилари булар нутқий артикуляция моторикаси ва нутқий нафас билан боғлиқ бўлган товушлар талаффузи ва овоз нуқсонларидир. Дизартрияда дислалиядан фарқли равишда ҳам унли, ҳам ундош товушлар талаффузида камчиликлар кузатилади.
Дизартрияда бузилишларнинг турларига кўра барча нуқсонлар қуйидагиларга бўлинади:
а) антропофоник (товушни бузиб талаффуз қилиш);
б) фонологик (товушни йўқлиги, товушни алмаштириш, дифференциалланмаган талаффуз).
Фонологик нуқсонларда товушларни акустик ва артикуляцион характеристикасининг ноаниқлиги кузатилади. Шунинг учун кўп ҳолларда ёзма нутқда ҳам камчиликлар кузатилади.
Дизартриянинг барча шаклларида артикуляция моторикаси бузилишлар кузатилиб, улар бир қатор белгиларга эга. Бу холнинг артикуляция мускулатурасида қуйидаги шакллар фарқланади: артикуляция мускулларининг спастиклиги — тил, лаб, юз ва бўйин мускуллари тонусининг доимий равишда ортиб бориши.
Яққол намоён бўлган мускуллар тонусининг ортиши натижасида тил таранг холда, орқа томон тортилган, тил учини тепага кўтаришга, ноаниқҳолда бўлади.
Лаб айлана мушакларининг тонусининг ортиши натижасида лабларнинг спастик бирикуви, таранглашуви келиб чиқади. Бунда фаол ҳаракатлар чекланган бўлади. Тилнинг олдинга ҳаракатлар хажми чекланади ёки умуман йўқолади.
Юз ва бўйин мушаклари тонусининг ортиши артикуляция аппаратининг ихтиёрий ҳаракатларини яна қийинлаштиради.
Мушаклар тонуси бузилишининг яна бир кўриниши гипотония. Гипотония тил ингичка, лаблар бўшашган, уларнинг бирлашиш имконияти бўлмайди. Бунда, одатда, оғиз очиқ бўлади.
Дизартрияда артикуляция моторикасининг бузилишлари артикуляция мушакларининг ҳаракатчанлигининг чекланганлиги натижасида келиб чиқади ва бу хол мушаклар тонусининг ортиши, ихтиёрсиз ҳаракатлар ва диско-ординацион бузилишлар ҳисобига янада оғирлашади.
Артикуляция мушакларининг ҳаракатчанлигинингетарли эмаслиги натижасида товушлар талаффузида камчиликлар келиб чиқади. Лаб мушакларининг жарохатланиши натижасида ҳам унли, ҳам ундош товушлар талаффузида камчиликлар кузатилади. Айниқса, лаб ундошлари п,м,бтовушларида бузилишлар кузатилади. Болалабларини чуччайтиришга, доира холига келтиришга, тепа лабини тепага кўтаришга, пастки лабини пастга туширишга ва бошқа бир қатор ҳаракатларни бажаришга қийналади. Лаблар ҳаракат чекланганлиги бутун артикуляцияни бузилишигаолиб келади.
Шунингдек, юмшоқ танглай мушакларининг ҳаракатчанлиги чекланганлиги ҳам товушлар талаффузини қийинлаштиради.
Дизартрияда кузатиладиган юз мушакларининг парези ҳам товушлар талаффузигатаъсир этади.
Дизартриянинг асосий белгиларидан яна бири артикуляция праксисининг етарли эмаслиги (диспракция). А.Р. Лурия ўз ишлари асосида диспраксик бузилишларни 2 турини фарқлайди:
а) кинестетик;
б) кинетик.
Кинестетик диспраксик бузилишларда умумлаштирилган артикуляция урунмаларининг ривожланишида қийинчиликлар ва номукаммалликлар кузатилади. Бунда кўпинча ундош товушлар бузи­лиши кузатилади. Бузилишлар турғун бўлмай товушларни алмаштириш ҳоллари ҳар хил бўлади.
Диспраксик бузилишларнинг кинестетик кўринишларида ҳам унли, ҳам ундош товушлар талаффузида камчиликлар кузатилади. Унлилар кўп ҳолларда чўзилиб, уларнинг артикуляцияси нейтрал ҳолга тенглашади. Товушларнинг алмаштириш холи ўзига хосликни акс эттиради.
Масалан, сирғалувчи тил олди "3" товуши, портловчи тил олди "Д" товушига алмаштирилади. Дизартрияда артикуляция моторикасининг бузилиши асосий синдром ҳисобланиб — артикуляция бузилишлари синдроми дейилади. Мия жароҳатланишинингоғирлиги ва жойлашувига кўра бу синдром дизартриянинг турли кўринишлари ўзига хос хусусиятларига эга бўлади.
Дизартрияда нафас мускулатурасининг иннервациясининг бузи­лиши натижасида нутқий нафас бузилишлари келиб чиқади. Бунда нафас олиш ритми нутқни маъноли тузилишини бошқармайди, нутқ акти жараёнида нафас олиш тезлашади, нафас чиқариш қисқа ва асосан бурун орқали бўлади.
Дизартриянинг иккинчи синдроми — нутқий нафас бузилиши синдромидир.
Дизартрия учун характерли хусусиятлардан бири — интонация ва овоз бузилишларидир. Овоз камчиликлари тил, лаб, юмшоқ танглай, овоз бойламлари, бўғиз мушаклари парези ва уларнинг мушак тонусининг ортиши, ҳаракатчанликнингчекланганлиги билан боғлиқ.
Демак, дизартриянинг асосий белгилари — артикуляция, нафас ва овоз бузилишларининг намоён бўлиш даражаси ва характеридан келиб чиқадиган — товушлар талаффузи ва нутқнинг просодик бузилишиларидир.
Дизартрияда нутқий бузилишлар билан биргаликда, нутқий бўлмаган камчиликлар ҳам учрайди. Бу бульбар ва Псевдобульбар дизартрияда умумий ва майда қўл мускуллари моторикасининг бузилишлари кўринишида намоён бўлади.
Дизартрияда ўзига хос нутқий ва нутқий бўлмаган бузилишлар асосида ташхис қўйилади.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish