Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми


Дизартрия таснифи ва унинг шакллари



Download 403,3 Kb.
bet28/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Дизартрия таснифи ва унинг шакллари.
Дизартрияни таснифлашда мутахассислар турли хил ёндашадилар: жароҳатланиш ўчоғига қараб, неврологик симптомнинг устунлиги ёки нейролингвистик қарашлар бўйича Е. Н. Винарская (1973), К.Н. Витторф (1940), К. Воватр (1966), Л.А. Данилова (1969), М. Зееман (1962), М. В. Ипполитова (1965), С.С. Ляпидевский (1968), Е.М. Мастюкова (1985), И.И. Панченко (1974), К.А. Семёнова (1979), М.Б. Ейдинова.
Аммо кўпчилик мутахассислар дизартрияни таснифлашда жароҳатланиш ўчоғини ҳисобга олиш тамойилига амал қилиб, дизартрияни қуйидаги турларга ажратадилар: булбар, пседобулбар, қобиқли дизартрия, қобиқости ва миячали дизартрия.
Бульбар дизартрия. Узунчоқ мия — медуллаоблонгата — яна иккинчи анча эски номга ҳам эга — булбус серебри — қайсики мия ўқининг бир қисми пиёз бошчаси бўлакларига /бульбус, пиёз бошчасир ташқи юзаси билан ўхшашдир. Миянинг бульбар қисмигатегишли IX, X ва XI, XII бош мия нервларининг периферик ўқлари, пўстлоқ ёки ядронинг шикастланиши оқбатида юзага келувчи симптокомплекснинг ҳаракат бузилишлари булбар фалаж деб аталади.
Периферик ҳаракатлантирувчи нейронларнинг хужайралари орқа миянинг олдинги шохларида ёки мия ўқининг мос ядроларида ётади. Уларнинг аксонлари у ёки бу периферик ҳаракатлантирувчи нервларни шакллантиради. Периферик ҳаракатлантирувчи нейроннинг унинг исталган сатҳидаги шикастланиши периферик фалаж /парез/нинг клиник кўринишини беради. Бунда нерв импульслари мушакларга келмаслиги, шунинг учун ундаги алмашиниш жараёнларининг бузилишини ҳисобга олсак, мушаклар атрофияси, товушининг пасайишининг юзага келиши сабаблари маълум бўлади. Мускуллар мўрт, бўш бўлиб қолади, шунинг учун бу кўпинча атрофик фалаж деб аталади. Периферик ҳаракатлантирувчи нейроннинг шикастланиши бирламчи рефлектор ёйларининг узилишига сабаб бўлади. Бунда тери ва пай рефлекслари йўқолиб, арефлекция намоён бўлади. Перйферик ҳаракатлантирувчи нейронлардаги патологик жараён натижасида ҳам сақланиб қолган қўзғалувчанлиги шу нарсага олиб келадики, атрофияга учраётган мускулларда баъзида алоҳида мускул тўпламлари ва толаларнинг тез-тез қисқариши кузатилади.
Периферик параличнинг кўрсатилган клиник кўринишлари атрофия, атония ва арефлекция — бульбар фалаж ҳолатида IX, X, ва XII бош мия нервлари /тил-ҳиқилдоқ, адашган ва тилости /билан иннервация қилинувчи мускулларда, яъни юткин, ҳиқилдоқ, танглай, тил мускулларида кузатилади. Бу мускулларнинг функционал бўшашган фалажи ютишнингбузилишлари (дисфагия ва афагия)да ейиш ва ичиш пайтидаги йўталиш билан бирга, овоз бузилишлари (дисфония ва афония)да ёки бошқа овозда, "ёпишиб кетган" ва тушунарсиз нутқда намоён бўлади. Бундай белгиларга бульбар дизартрия дейилади. Бу тушунчага, одатда, пастки жар, ёноқлар, лабларнинг мускулларининг бўшашган фалажи сабаб бўлувчи товуш артикуляцияси нуқсонларини ҳам ўз ичига олади, аммо шуни айтиш керакки, бу мускулларни иннервация қилувчи юз /У П/ ва уч тармоқли /У/ нерапар булбар нервларга кирмайди (юз ва учталик нервларнинг ядролари варолит кўпригида жойлашади). Чайнов ва мимика мускулларининг бўшашган фалажи дизартрия белгиларидан бошқа чайнашнинг бузилиши, оғзини ёпа олмаслик, гипо ёки амимия каби белгиларни ҳам юзага чиқаради.
Узунчоқ миянинг бир томонлама (унг ёки чап бўлимининг фарқи йўқ) шикастланишлари ёки шу ердан чиқувчи булбар нервлар IX, X, XI, XII нинг шикастланишлари икки томонлама шикастланишларга нисбатан унча оғир бўлмаган булбар дизартрия белгиларининг ривожланишига олиб келади.
Келиб чиқиши ядроли бўлган бульбар дизартрия билан касалланган беморларни неврологик кузатишларда бўшашган булбар фалажлардан ташқари тананинг қарама-қарши томонида ҳаракатланиш ва сезишнинг бузилишлари, шунингдек, ҳаракатланган тарафда атаксия белгиларининг пайдо бўлиши аниқланган /масалан, Джексон, Авеллис, Валленберг, Шмедт синдромлари/.
Л.Б. Литвак /1959/, Гуцмонн /1924/ ва бошқалар томонидан бирор-бир бульбар нервнинг шикастланишига сабаб бўлувчи бульбар дизартриянинг айрим шакллари ҳақида баён этишган. Яқиндагина тил юткин нервларининг дифтерия токсинлари билан шикастланишига, натижасида бемор нутқида овознинг йўғон тембрининг юзага келиши кўп учрар эди. Юз нервининг вирусли касалликлар ёки ўрта қулоқнинг йирингли —ялиғлижароҳатлари пайтидаги шикастланишлари янада кўпроқ учрайди, бу нарса юзнинг бир тарафдаги ёноқ ва лаб мускулларининг бўшашган фалажи билан боғлиқ бу эса нутқда лаб товушлари (Б, М, П, В, Ф)нинг ноаниқ артикуляциясининг ривожланишида намоён бўлади.
Шикастланишлар қанчалик мия ўқига яқин бўлса, бўшашган фалажлар шунчалик кенг тарқалган бўлади. Узунчоқ мия моддаси ўзининг шикастланишларида (масалан, энсефелит, глиал шиш) жарангсиз бўғиқ овоз ва сўзларни "ютиб" талаффуз к;илиш, тушунарсиз артикуляция билан боглик; булбар дизартриянинг бирмунча оғир формалари намоён қилади. Бундай ҳолатларда булбар дизартриянинг белгилари, одатда, псевдобулбар дизартриянинг белгилари билан комбинациялашган бўлади.
Булбар дизартрия билан касалланган беморларни комплекс неврологик ва фонетик текшириш, уларнинг клиник намоён бўлиш патогенезини яхшироқ тушунишга имкон беради. Бундай текшириш мия қисмларининг айрим шикастланишларида беморнинг нутқ аппарати фаолиятида рўй берувчи энг қийин функционал саморегулятор /ўз- ўзини бошқариш/ қайта қурилишларини тушунишига ёрдам беради.
Касалларнинг нейрофонетик текшириш ишлари шуни кўрсатадики, алоҳида гуруҳ мускулларининг бўшашган фалажи товушларни талаффуз қилишдаги айрим бузилишларда намоён бўлади. Шунинг учун бемор нутқидаги товушлар бойлиги ва хилма-хиллигини йўқотади. Атрофдагилар эса бемор талаффуз қилаётган сўзларнинг маъносини тушунмай қолади.
Шундай қилиб, овоз бойламлари мускулларининг парези шу нарсага олиб келадики, овоз бойламлари тўлиқ ва бир хилда ҳаракатланмайди, уларнинг тебраниш эса кам, аритмитик ва етарли амплигудага эга бўлмай қолади. Шунинг учун овоз оҳангдорлиги етарсиз, кучсиз бўлиб қолади. Жарангли ундошларни талаффуз қилиш пайтида овоз бойламларининг етарли ҳаракатланмаслигида ҳиқилдоқ афодинамик шароитларга яқинлашади, бунда жарангсиз ундошларни талаффуз қилишда жарангли ундошлар ҳам жарангсизлашиб кетади.
Бемор овозини қайта чиқаришга уриниб товуш пайларининг айрим агонисит ва алкергист мускулларини, шу жумладан, ютқин ва тил илдизи мускулларини қўзғатади. Бу шунга олиб келадики, унли товушлар ўзларига хос бўлмаган шовқинли товушларга айланади. Шунинг учун бемор нутқидаги унли ва ундош товушларнинг фарқи сезиларсиз бўлиб қолади, бу эса атрофдагиларнинг бемор нутқини тушунишларини қийинлаштириб юборади. Баён этилган артикуляция ўзгаришининг умумий тенденсияси, табиий равишда овоз бомамлари, юмшоқ танглай, тил ва лаб мускулларидаги паретик ҳолатларнинг тақсимланишига ҳамда у ёки бу товушлар физикавий мураккаблигига кўра турлича вариантларга эга бўлиши мумкин. Барча мускулларнингбир текис шикастланишида энг дифференциялашган тил олди товушлари бузилади. Аммо тил илдизи мускули парези устунлик қилганда кўпроқ тил орқаси товушлари артикуляцияси бузилишини кузатиш мумкин.
Чунки қаттик, талаффуз қилинадиган товушларга нисбатан юмшоққилинадиган товушлар артикуляцияси тил мускулларининг камроқ дифференциялашган иннервациясини талаб этади. Лекин бульбар дизартрияда улар қаттиқ талаффуз қилинадиган товушларга нисбатан камроқ ва кечикиб бузилади. Тил усти мускуллари шикасгланган ҳолатида бир навбатда юмшоқ товушлар талаффузи, артикуляцияси ва тил ўрта талаффузининг бузилиши рўй беради.
Нутқ аппарати мускулининг параличи қанчалик диффуз ва бузилиш даражаси қанчалик чуқур бўлса, нутқ товушлари шунчалик қўпол бузилади. Булбар дизартриянинг оғир ҳолларида энг содда бурун товушларини талаффуз эта олиш қобилияти сустлашиб кетади.
Шундай қилиб, нутқ аппарати суст паризи туфайли рўй берган турли клиник ҳолатлардаги булбар дизартриянинг тўғридан-тўғри бирламчи клиник симптомлари паст, кучсиз овоз, портловчи товушлар артикуляциясидаги бузилиш, жарангли товушларда жаранглилик шаклининг соддалашуви, овознинг бурунли, димогғли тембри, нутқ оҳангдорлигининг бузилиш кабилардан иборат.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish