Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet31/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Экстрапирамидали дизартрия (қобиқ ости дизартрия).
Экстрапирамидали тизим тез, аниқ ва дифференциал ҳаракатларини бажариш имконини берувчи тайёргарлик фониниавтоматик тарзда яратади. У мушакларнинг тонусини, мушаклар қисқаришининг кетма-кетлиги, кучи ва ҳаракатчанлиги бошқарищда алоҳидаўрин тутади ва ҳаракат актларини эмоционал ифодали, автоматик тарзда бажаришни таъминлайди.
Экстрапирамидали дизартрияда товушлар талаффузида камчиликлар аниқланади:

  • нутқий мушакларда мушак тонусини ўзгариш;

  • зўриқиш ҳаракатлари мавжудлиги (гиперкинезлар);

  • нутқий мушаклардан проприцептив афферентация камчиликлари;

  • эмоционал - ҳаракат иннервация камчиликлари.

Экстрапирамидали дизартрияда артикуляция аппаратимушакларининг ҳаракатлари ҳажми псевдобулбар дизартриядан фарқли равишда етарлича ривожланган бўлади. Бола доимо ўзгарувчи мушаклар тонуси ва зўриқишли ҳаракатлар таъсирида артикуляция ҳолатини ҳис этишга ва бажаришга қийналади. Шунинг учун, экстрапирамидали дизартрияда кўп ҳолларда кинестетик диспракция кузатилади. Нутқ мушакларини тинч турган ҳолатида мушакларнинг енгил тебраниши (диспгония) ёки унинг маълум маънода пасайиши (гипотония) кузатилиши мумкин. Ҳис-ҳаяжонли, таъсирчан ҳолатларда нутқий баённи амалга оширишда уринишларда мушаклар тонусини ва зуриқишли ҳаракатларнинг ортиши кузатилади. Тил тугунча бўлиб, илдизи томон тортилади, жуда тез зўриқади, тортилади. Овоз аппарати ва нафас мушаклари тонусининг ортиши товушни ихтиёрий тарзда чиқишини йўқотади ва бола биттагина товушни ҳам талаффуз эта олмайди. Мушак тонусининг яққол намоён бўлган камчиликларида нутқ ноаниқ, тушунарсиз, овоз манқаларига эга бўлиб, нутқнинг маъно томонида, унинг интонацияли-оҳангли тузилишида, темпида камчиликлар кузатилади. Нутқнинг эмоционал белгилари намоён бўлмайди, нутқ монотон, бир хил бўлади. Овозни "ўчиб қолиб", тушунарсиз минғиллашга ўтишини кузатиш мумкин.
Экстрапирамидали дизартриянинг хусусиятлари — бу товуш талаффузини турғун ва бир хил кўринишдаги камчиликларининг кузатилмаслиги, шунингдек, товушларни мустаҳкамлаш жараёнининг қийинчилик билан амалга оширилишидир.
Экстрапирамидали дизартрия айрим ҳолларда нейросенсор карлик каби эшитиш камчиликлари билан биргаликда келади. Бунда аввало, баланда тонларни эшитиш зарарланади.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish