ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР
Маъруза машғулотларининг мазмуни ва моҳияти
Амалий санъат фани бўйича маъруза машғулоти
Мавзу: Ўзбекистон миллий санъатида бадиий наққошликнинг рўли. Амалий санъат ва унинг турлари. Наққошлик санъати.
Режа:
Ўзбек халқ амалий санъати турлари.
Наққошлик мактаблари тарихи ва мактаблари.
Мустақиллик йилларида амалий санъатга бўлган эътибор.
Таянч сўз ва атамалар:
Наққошлик, нутқий методлар, Кўргазмали метод, Халқ амалий санъати, Ганчкорлик санъати, Зардўзлик санъати, Шерози ўруси ду тоба, Бершими тиллойи чор тор, Олмос қуббалар, Зархал пўғалар, Ёғоч ўймакорлик санъати.
Ўзбек халқининг кўп асрлик тарихида халқ амалий санъати маданий меросимизнинг асосий қисмини ташкил қилади. Ўзбек диёрида вужудга келиб гуллаб яшнаган амалий санъат турлари бемисил ва бетакрорлиги билан дунёга машхур. Бу тараққиёт босқичи ҳақида фикр юритар эканмиз, ўзбек амалий безак санъатининг келиб чиқиши инсониятнинг илк даври, яъни ибтидоий жамоа даврига бориб тақалишининг гувохи бўламиз.
Ўлкамиз заминидаги археологик қазишлар натижасида топилган ёдгорликларнинг гувохлик беришича, инсоннинг жисмга бадиий ишлов бериш усулида буюм яратиш фаолияти тош асридаёқ бошланиб, асрлар оша хозиргача давом этиб келмоқда.
Бизгача ибтидоий жамоа тузумидан ашёвий далиллар меҳнат ва ов қуроллари, уй-анжом ва безак буюмлари, одамлар яшаган манзил қолдиқлари етиб келган. Тупроқ остида қолиб кетган тарихий ёдгорликлар одам ва хайвонлар жасадининг қолдиқлари, ғор ва ертўла деворларига чизилган сурат ва бўртма тасвирлар ибтидоий жамоа даври тарихини ўрганишнинг мухим манбаи хисобланади.
Полеолит даврида амалий-декоратив санъат намуналари ҳам кенг тарқала бошлади. Буюмларни нақш билан безашга, турли тақинчоқларга, туморларга эхтиёж пайдо бўлганлиги археологлар томонидан топилган ашёвий буюмларда яққол намоён бўлмоқда. Одамларнинг ўтироқ ҳолда яшашлари, табиат қонун қоидаларини кузатиш, симметрия, ритм, шакл туйғуларини ўсишига сабаб бўлди. Бир хил элементларнинг текс қайтарилиши ёки оралаб қолиши асосида вужудга келадиган ўзига хс наққошлик санъатини майдонга келтирди.
Наққошлик янги тош (неолит) асрида кенг ёйилди, декоратив – амалий санъатнинг тараққий этишига таъсир кўрсатди ва ёрдам берди. Кулолчилик ва бошқа буюмларни нақш билан безаш кенг тус олди. Параллел, спералсимон ва тўлқинсимон чизиқлар, айланалар шу даврдаги кўпкина нақшларнинг асосини ташкил этади. Геометрик нақшлар аста секин схематик одам, хайвонлар ва ўсимликлар дунёсидан олинган шакллар билан бойитилиб, мазмунан кенгайиб борди. Унинг элементлари коинот кучларининг рамзий белгиларини акс эттира борди.
Наққошлик санъати эндиликда декоратив функцияларни бажарибгина қолмай, балки шу билан бирга, кишиларнинг ғоявий ва фалсафий тушунчаларни ҳам ифодалайди.
Бронза асрида Ўрта Осиёда кулолчилик янада ривожланди. Кулолчилик дастгохларининг юзага келиши эса, яратилган буюмларнинг янада нафис ва гўзал бўлишини таъминлайди.
Темир асрида ҳам декоратив амалий санъат етакчи ўринни эгаллайди. Безаш ишларида геометрик нақшлардан ташқари сюжетли композициялардан фойдаланиш алоҳида ривожланган.
Ўрта Осиёни қадимги даври санъатини ўрганишда ер остидан, қабрлардан топилган турли декоратив, амалий санъат намуналари, жанг, ов ва меҳнат қуроллари ҳам муҳим роль ўйнайди. Сопол буюмлар, бронза, олтин, кумушдан ишланган кишилар эҳтиёжи учун шлатилган буюмлар юзаси нақшлар билан безатилган, бўртма тасвир ва хайкаллар билан пардозланган. Айрим буюмлар юзасига эса ҳаётий воқеалар акси туширилган.
Ана шундай далилий материаллар ўтмиш санъати ва маданияти кишиларнинг эстетик, бадиий қарашларини билишга хизмат қилади.
2-мавзу.Амалий санъат хақида умумий тушунча Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг барча сахоларида рўй бераётган туб ўзгаришлар маънавий, маърифий, мафкуравий, касбий жихатдан мутлоқо янги замон кишисини шакиллантиришни талаб этади. Хозирги замон ёшларини миллий, шарқона, тарихий қадриятларни ҳисобга олган холда, замонавий руҳда тарбиялаш ҳамда ижобий инсоний фазилатларга эга бўлган касб сохибларни таёрлаш муоммаси давлат миқиёсидаги долзарб масалалардан ҳисобланади. Бугунги кунда республика ҳукуматининг қатор ҳужжатлари Ватанимизнинг ҳар томонлама андозалари талаблари асосида ривожланишига қаратилмоқда. Жумладан, ёшларга талим-тарбия беришда маданият, қадрят, миллий санъат намуналаридан, ота - боболар томонидан яратган ва бутун жаҳонга машҳур бўлган ажойиб санъат намуналаридан кенг фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда.
Таълим ва тарбияни мақсадга мувофиқ амалга оширишнинг энг самарали йўл ва услублар йиғиндиси ўқитиш методикаси дейилади. Дарсларни тўғри ташкил этиш ўқитувчини ўз олдига қўйган мақсадига ҳам боқлиқ. Шу билан бирга дарсларни назарий ҳам амалий қоидаларига асосан ўтилса, ўқувчиларни ўзлаштириш даражаси юқори бўлади.
Методика сўзининг ўзи икки хил, яъни умумий ва хусусий методика турларга бўлинади. Умумий методика касб - ҳунар коллежларида олиб борадиган барча таълим - тарбия ишларига, хусусий методика эса у ёки бу ўқув предметига нисбатан қўлланилади. Амалий саънат ўқитиш методикаси педагогика, психалогия, саънатшунослик, этика, эстика, физиология соҳасидаги назарий хулосаларга асосланади. Педагогик назарияда уч хил метод бўлиб, нутқий намойиш этиш ва амалий ишдан иборатдир. Хар бир методлар бир неча бўлак методларга бўлинади. Масалан нутқий методлар (тушинтириш, суҳбат, ҳикоя қилиш, китоб билан ишлаш, савол жавоб каби методлар бор). Кўргазмали метод (кузатиш, намойиш каби методларга бўлинади), амалий ишлар (машқ, расм ишлаш, ижодий иш ўйин каби методлар бор) бўлинади.Ўқитувчилар фаолиятида “услуб” деган сўз ҳам ишлатилади. “Ўқитиш услуби” деб биз ўқитиш методларини айрим қирраларини тушунамиз. “ Ўқитиш услубларидан “ ўқитиш методи ташкил топади. Метод (юнонча методос - билиш ёки тадқиқот йўли, назария, таълимот) воқеаликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўл-йўриқлар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули. Методнинг келиб чиқиш тарихи кишиларнинг амалий фаолиятига бориб тақалади. Бирор ишни бажариш методини эгаллаган киши шу ишни бошқаларга нисбатан осон, тез ва соз бажара олади. Методни эгалламаган инсон эса бу ишни бажариш учун кўп вақт ва куч сарифламайди. Метод ўз мазмуни жиҳатидан амалий ёки назарий шаклда бўлиши мумкин. Инсоннинг амалий фаолиятга оид методлар ҳам воқейликга мос бўлган қонунятларни англаб етиш, билиб олишга бориб тақалади.
Методлар хақидаги таълимот фанда методология деб аталади. Инсон дастлаб атрофдаги нарса ва ҳодисаларни кузатиш, уларни бир-бирига таққослаш, ўхшатиш, фарқ қилиш асосида воқейлик хақида билимларни тўплаб борган. Воқейлик хақидаги фанлар ривожланиши билан фанларда қўлланиладиган йўл-йўриқдир. Метадалогия ( метод ва логия сўзларидан ) – тадқиқотининг назарий ва амалий фаолиятини ташкил этиш, тиклаш тамойиллари тизими ҳамда бундан тизим
Мавжуд методлар ( усуллар ) асосан қуйидагилардир :
Адабиётларни ўрганиш методи.
Кузатиш методи.
Суҳбат методи.
Болаларни ижодини ўрганиш усули.
Мактаб ҳужжатларини таҳлил қилиш методи.
Эксперимент, тажриба – синов услуби.
Тест синовлари методи.
Статистик маълумотлари таҳлил қилиш усули.
Математика ва кибернетика усуллари.
Социологик тадқиқот методи.
Шакланган ҳар бир метод шаклан бир хил бўлсада, уни бир ўқитувчи, иккинчи ўқитувчидан ўрганиб, шундайлигича гўллайвермайди. Уни ҳар бир ўқитувчи ўз мактабидаги моддий-техникавий шарт-шароитлар болаларнинг билим ва малакаларининг савияси, дарс мавзуси унинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа шу кабиларни ҳисобга олиши лозим. Шунга кўра бошқа ўқитувчи гўллаётган ва яхши самара бераётган бир метод бошқа ўқитувчи фаолиятида яхши натижа бермаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун қўлланма мўлжаланган ҳар бир метод педагогик фаолияти давомида тажриба – синовдан ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Синов бир марта эмас, бир неча марта ўтказилиши лозим бўлади. Чунки, бир синфга мўлжаланган бир методика бошқа вақтда юқорида қайд қилингандек, шаройитга қараб бошқа синфда бошқача натижа бериши мумкин. Тангланган ва қўлланиб келаётган ҳар бир метод шаклан ўзгармай қолса ҳам, мазмунан ўзгариши ҳам мумкин. Ўқитувчининг тўхтовсиз изланишлари, тажрибалари асосида унинг янгидан - янги қирралари очилаверади. Мутахасислар орасида тасвирий саънати ўқилиши методларига турлича қарашлар мавжуд. Бир гуруҳ мутахасислар ўқилиши методлари ягона тизим, ягона талабларга жавоб бериши лозим деб ҳисобландилар. Уларнинг фикрларига қараганда, ҳар бир метод жамият тараққиёти давомида шакланиб бўлган, уни ўзгартирмасдан шундайлигича қўллаш лозим. Бошқа гуруҳ мутахасисларининг фикрларига қараганда ўқилиши методининг асосини ҳар бир ўқитувчининг шахсий иш тажрибаси ташкил этиши керак. Бизнингча, масалага бундай ёндашиш тўғри эмас. Таълим - тарбия сохасида ўқитиш методлари тўхтаб қолмайди, у доимо тараққий этади. Бунга ўқитувчининг тажрибаси албатта рол ўйнайди. Шундай экан, педагогик амалиётда синфдаги шарт - шаройитларни ҳисобга олиб, шаклланган методика асосида ҳам, ўқитувчининг шахсий тажрибаси асосидан ҳам фойдаланавериши лозим. Ўқитувчи ўқитиш методикасини иш жараёнида ўз-ўзидан амаллайвермайди. У иш жараёнида изланиши, синов ишларини ўтказишни, кўп адабиётлар ўқиши, илғор тажрибаларни ўрганиши ҳамда улардан тегишли хулосалар чиқариши асосида пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |