Лиги фарғона давлат университети



Download 53,32 Mb.
bet9/62
Sana13.07.2022
Hajmi53,32 Mb.
#790207
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62
Bog'liq
Amaliy san\'at badiiy bezak majmua attestatsiyaga 2018

Хавфсизлик техникаси.

Амалий санъат машғулотларини ташкил этишда албатта устахона хавфсизлик техникаси ва ёнғиндан сақлаш қоидалари билан таништириш мақсадга мувофиқдир. Амалий санъат машғулотлари асосан оғир, ўткир, тез ёнувчи, портловчи, ўткир хидли материаллардан фойдаланилади. Шу сабабли талаба ёки мактаб ўқувчиси хавфсизлик қоидалари ва катта ёшдаги мураббийлар иштирокида машғулотлар ўтказишлари шарт.


Машғулот ўтказиладиган устахона аудиторияларда электр жихозлари соз холатда бўлиши шарт. Эшик ва деразалар хонани мунтазам хавосини алмаштириш учун қулай бўлиши керак. Бўёқлар кимёвий бирикмалар билан тайёрлаганлиги сабабли киши соғлиги учун жуда хавфлидир.
Ганч ўймакорлик машғулотларида хавфсизлик техникаси жуда катта роль ўйнайди. Тўгарак рахбари ёки машғулот ўтказувчи устоз машғулотларни бошламасдан аввал хавфсизлик техникасининг қонун қоидаларини тушунтириб ўтиши мақсадга мувофиқдир.
Ўқувчилар ўткир тиғли асбоблар, масалан, ўткир пичоқ, жаррохлик пичоғи (сколпер). Янги турдаги стерженли пичоқ кабилар билан ишлайдилар. Бундай ўткир буюмларни чўнтакка солиб юриш, бир бирига узатиш учун улоқтириб бериш кабилар мумкин эмас. Бундай асбоб ускуналар махсус қутичаларда сақланиши шарт.
Бундан ташқари Хавонда тайёрлашда ва ўйишда жуда эхтиёт бўлиш керак. Чунки ганч кукуни кўзга тушиши жуда ёмон оқибатларга олиб келади. Ганчни сув билан қоришга маҳсус резинали қўлқоплар кийиш, иш вақтида енги узун холатда бўлиши керак.
Мавзу: Тарбия жараёнида амалий санъатнинг ўрни ва рўли. Устоз ва шогирт одоби.
Режа:

  1. Хунармандчилик тарихи.

  2. Хунармандлар маҳаллалари.

  3. Устоз шогирд анъаналари асосида наққошлик санъатини ўргатилиши.

  4. Устоз шогирт одоби. Уларни халқ амалий санъатига қўшган хиссалари ҳақида



Таянч сўз ва атамалар:
Ганчкорлик, кандакорлик, каштадўзликда, зардўзлик, кулолчилик, заргарлик, гилам тўқиш, тўқимачилик, панжаралар


Ўзбекистон халқларинимг тарихи, қадриятлари, илм-фан, маданият дурдоналарини ҳар томонлама илмий ўрганиш ва тахлил гилиш ғоят мухимдир. Республикамиз х И – 2. Бадиий таълим – тарбия жараёни орқали ўзбек халқ амалий безак санъати турларини идрок этиш йўллари.
Наққошлик санъати мисолида.
Ўзбекистон ва умуман Ўрта Осиё халқларининг бизгача етиб келган санъат асарлари орасида нақшлар асосида яратилган бадиий асарлар алоҳида кўп сонни ташкил этади. Бошқа санъатларга нисбатан бундай нақшли безаклар кўплигининг ва такомил топганлигининг муаян тарихий сабаблари бор. Ушбу тарихий омил ўзбек миллий безак санъатининг гуркираб ривожланишига туртки бўлганки, хозирда жахонга машҳур меъморчилик ёдгорликларимиз улардаги ганчкорлик, кошинкорлик, наққошлик, хаттотлик,тоштарошлик ва бошқа турдаги санатларнинг ажойиб даражада уйғунлашган мужассамлигидан иборатдир.
Самарқанд, Бухоро,Хива, Шаҳрисабз, Термиз, Тошкент, Қўқон ва бошқа шаҳарлардаги меъморчилик ва халқ амалий безак санъати ёдгорликлари ўтмиш авлодларимиз яратган баркамол такрорланмас ва тарихан бебаҳо санъат асарларининг наъмуналари бўлиб, халқимизнинг ва шу билан бирга жахон маданиятининг дурдоналаридан бўлган бадиий ва маданий меросни ташкил этади.
Халқ амалий безак санъати кишиларнинг маънавий оламини бойитади, бадиий дидини шакллантиради, руҳиятини тарбиялайди. Шунинг учун ҳам ўзбек халқ амалий санъати кишиларни бадиий ахлоқий, умуминсоний тарбиялаб, уларнинг илмий дунёқарашларини шакллантиришда ҳамда маданий даражасини юксалтиришда энг зарур манбалардан бири хисобланади.
Маълумки, мавжуд барча санъат турлари ўз ўқувчисига, тингловчисига ёки томошабинига ўтказадиган бадиий, хиссий, руҳий таъсири орқали билим беради ва тарбиялайди. Шу ўринда амалий безак санъати турларининг фазилатлари жуда ҳам ўзига хос бўлиб, уларни бошқа хеч нарса билан алмаштириб бўлмайди. Яъни бундай санъат асарлари айни чоғда ҳам бадиий, ҳам амалий вазифаларни бажара олиши уларнинг халқ орасида кенг тарқалишига сабаб бўлган.
Яқин ўтмишда ўзбек амалий безак санъатининг энг ривожланган ганчкорлик, наққошлик, ёғоч, тош ва суяк ўймакорлиги кандакорчилик, пичоқчилик, заргарлик, каштачилик, зардўстлик, гиламчилик, кигизчилик, саватчилик, бўйрачилик каби турларининг ўзига хос бажариш технологиялари, ҳақиқий миллий номлари, уларга хос атамалар, бу санъатларга хос мактаблар, услублар ҳамда шу соҳаларда ном қозонган усталарнинг хизматлари унута борилиб, йўқолиб кетиш хавфи остида қолган эди.
Бундай ҳолат ҳозирги кунда санъаткорлар, халқ усталари, муаллимлар ва санъат ҳаваскорлари олдига амалий безак санъатини сақлаб солиш, уларни ҳар томонлама ўрганиш ва ривожлантириш, ёш авлодга санъат сир-асрорларини ўргатиш орқали ўринбосарлар тайёрлаш, санъат асарларини кенг тарғиб қилиш орқали жамоатчиликнинг эстетик дидини, маданий даражасини янада юқори босқичга кўтарилишига эришиш вазифаларини қўяди.
Ўтмишда ота-боболаримиз қурган муҳташам бинолар ҳозирги кунгача мафтункор жилвасини йўқотмаган. Юксак дид билан ишланган нақшлар бизни ҳайратга солиб келмоқда.
Миллий нақшларимиз ғоятда бой мазмунга эга. Оддий қосниқ, лаган, қутича, сандиқ, беланчак, чолғу асбоблари, уй-рўзғор буюмларидан тортиб турар жой ва жамоат биноларининг девор ҳамда шифтларига солинган нақшлар инсонни ҳайратга солади, уни ўйлантиради. Бу гўзал нақшлар ажойиб наққошлар томонидан яратилган бўлиб, асрлар давомида бунёд топди, ривожланди, меъморчилик ҳамда тасвирий санъат ривожи билан боғланган ҳолда такомиллашиб борди.
Нақш-арабча тасвир, гул деган маънони англатади. Қуш, ҳайвон, ўсимлик, геометрик ва бошқа элементларни маълум тартибда такрорланишидан ҳосил қилинган безакдир. Ганчкорлик, кандакорлик, каштадўзликда, зардўзлик, кулолчилик, заргарлик, гилам тўқиш, тўқимачилик, панжаралар ва ҳоказоларда ҳар-хил йўллар билан нақшлар ишланади.
Ўзбекистон халқ амалий санъати турлари ичида нақши санъати қадим замонларда вужудга келган ажойиб санъат туридир. У ўзининг ривожланишида кўп йиллар ва асрларни босиб ўтган, гоҳ юксалган, гоҳ пасайган, лекин унда бадиий анъаналарнинг авлоддан авлодга ўтиши ҳеч қачон тўхтамаган.
Архитектура иншоотларини безаги билан боғлиқ ҳунармандчиликда ҳам нақши композициялари жуда муҳим ролъ ўйнайди. Ҳунармандчиликнинг она шу турлари ганчкорлик, ўймакорлик, наққошликда халқ усталари фақат фойдали буюмларни эмас, балки шаҳарлар ҳамда қишлоқлар турмушининг безаги бўлмиш бадиий асарларни яратадилар.
Бизнинг ривожланган асримизда одамлар ўз атрофида бир қолипдаги оммавий буюмлар эмас, балки қўлда ясалган ва ўзида табиийлик ҳамда нафисликни мужассамлаштирган декоратив санъат предметлари бўлишини истайди. Халқ орасида масалан, Хива ва Риштон нақшлари ишланган идишлар лаганлар Бухоролик, Самарқандлик, Тошкентлик усталар оддий нақш композицияси билан безаган, зарҳал ипаклар билан тикилган миллий кийимлар, дўппилар кўйлак ва туфлилар кенг тарқалган.
Халқ санъати асосан меҳнаткаш халқ, яъни косиб ва ҳунармандлар вужудга келтирган. Ҳунармандчиликнинг айрим турлари кўп асрлик тарихга ва жуда қадимий анъаналарига эга.
Ўтмишда бадиий нақш меъморчилик билан чамбарчаст боғлиқ бўлган. У икки турга бўлинади: ёғочга ва альбастр сувоқ устига ишланадиган нашқлар илгари деворлар (панно), шифт ва карнизлар нақшланган. Бундай нақшлар тухум ва елим аралаштирилган сувли бўёқлар билан ишланган. Ёрқин, соф рангли, бир-бииридан кескин ажраладиган бўёқлардан фойдаланилган. Ҳозир ҳам деворларга ишланган нашқларда гулдондаги кўркам гулдаста, экилган мажнунтол ва ҳоказолар кўпроқ ифодаланади.
Наққошлик декоратив-амалий санъатнинг бир тури сифатида қадимдан ўзбек маданиятининг муҳим элементи ҳисобланади. Кўп асрлар мобайнида унинг бадиий анъаналари вужудга келди. Нақшларда санъатнинг бошқа ҳамма турларидан фарқли равишда авлодларнинг чамбарчас боғлиқлигини, анъаналарнинг давомийлигини кўриши мумкин.
Ана шу давомийлик туфайли нақш санъати ҳозиргача сақланиб қолди. Нақшнинг энг яхши намуналари бой ижодий фантазия орқали бирлаштирилган шаклларнинг мақсадга мувофиқлиги ва гўзаллиги билан фарқланади. Бунда халқ усталарининг атроф-муҳитга қарашларидаги тафовут акс этади. Нақшдаги чизиқлар ўйини мусиқадаги оҳанг каби, қўшиқ ва эртак каби “халқ ҳаётий тажрибасининг катта умумлашмасидан” иборат бўлади.
Ўзбек халқ наққошлигига доимий қизиқиш, унинг тарихий маданий роли шу билан белгиланадики, санъатнинг бу турида ҳам эпос ва мусиқадаги, шеърият ва рақсдаги каби ҳунарманднинг нозик хусусиятлари, унинг эстетик қарашлари, диди, маънавий бойлиги, ҳаётни ҳис этиши ифодаланган.
Сўнгги йилларда бадиий наққошликка қизиқиш кучайди ва у тез тарқала бошлади. Ёш усталарнинг ишлари шуҳрат қозонди. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Фарғона, Қоқон, Андижон, Наманган, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳар ҳамда туманлардаги турли касбларда ишлайдиган кишилар бўш вақтларида нақш билан шуғулланмоқдалар.
Уста наққошларни гўзаллик усталари деб аталган ва ҳақиқатдан ҳам шундай. Бадиий наққошлик-рангларнинг уйғунлигида ва оригинал композицияларда гўзаллик яратиш санъатидир. Наққош ўз ишида рангнинг табиий жилосидан, бежирим шаклдан, материал фактурасидан моҳирлик билан фойдаланиб ёрқин ифодалиликка эришади.
Ўзбекистоннинг анъанавий меъморчилигида наққошлик асосан шифтларни: жимжимадор арақиларни, сарой устунларини, масжидлар, мактаблар, бойларнинг, уйлари, ёғочдан ясалган буюмларни безашда қўлланган.
Нозик ўсимликсимон-геометрик нақшдаги ўзаро сингишиб кетган новдалар, шохлар ва ҳашаматли тасвирланган гулларнинг ритмик ҳаракати, ўзбек усталарининг ишларидаги ислимий ва гириҳ нашқларининг классик мотивлари шифтларнинг шаклига мосланган.
Нақш кўпроқ интеръерларни ва ёпиқ айвон, пешайвонларни безагига хизмат қилган. Текис деворларни безашда аниқ система мавжуд бўлган. Деворларнинг вертикал (панелъ, девор юзаси, арақи) ва горизонтал (турли панно, токча, ҳогия) йўналишларда ўзига хос тарзда қисмларга бўлиниши ўзбек анъанавий бинокорлигининг каркасли қурилишидан келиб чиққан.
Усталар мазкур системани бузмаган ҳолда ўзаро оҳиста қўшилиб кетган ажойиб медалъонлар, геометрик катаклар ёки гуллаган шохлар, турли гулдасталар, гултувакдаги гуллар, дарахтлар, баъзан хатто пейзажлар билан тўлдирилган чиройли баланд панноларнинг ғоят хилма-хил нақш композицияларини яратганлар. Шунингдек, улар турли кўринишдаги ҳошияларни, учбурчакли ўйиқлардан иборат-енсиз, гўё бир маромда югуриб кетаётгандек туюладиган ўсимлик новдаларидан иборат энли ҳошия ва ҳоказоларни ишлаганлар.
Маҳаллий меъморчиликнинг архитектура конструктсияларига ва деталларига таркибий боғланган нақшлар бутун иншоотга мукаммаллик ва ўзига хослик бахш этган.
Ҳозирги пайтда нақшдан архитектурада, мебеллар, совғалар, майда ёғоч ўйинчоқлар, мусиқа асбоблари ва турмушда керакли буюмларни ясашда фойдаланилади.
Нақш санъатида ранглар муҳим ролъ ўйнайди. Нақшдаги ҳар бир элемент ўзининг маънавий ва композитсион аҳамияти билан алоҳида ўрин тутса, унинг ранги махсус ажралиб туриши мумкин, бундай ҳолда нақш композициясининг колорит яхлитлиги бузилмайди. Бундай элемент иккинчи даражали, қўшимча бўлган ҳолларда эса уни ажратадиган ранг композициясидаги асосий нарсанинг идрок этилишига монелик қилади, унинг уйғунлигини бузади. Туси қарама-қарши рангларнинг қўшилиши энг уйғун бўлади. Аммо бундай уйғунлик ҳар доим ҳам фойдали бўлавермайди. Айрим ҳолларда туси қарама-қарши рангларнинг бирикиши ҳаддан ташқари кескинликни вужудга келтиради.
Уйғун бирикишлар жумласига бир рангнинг туслари сифатида идрок қилинадиган ўзаро яқин рангларни таққослаш ҳам мумкин.
Ранглар уйғунлигида спектр рангларнинг оч-тўқлиги нисбатини ҳам сақлаш, спектрдаги оч рангни-очроқ, тўқ рангни-тўқроқ олиш керак. Оч тўқликнинг бундай нисбатини одатда атрофдаги воқеликда кўрамиз ва улар биз учун табиийроқ туюлади. Тўқ контур сояни оч контур эса ҳошияни эслатади.
Кўпинча бир-бирига яқин бой рангларни ёнма-ён ишлатишда контурдан фойдаланилади ва шу орқали уларнинг контрастли ўзаро таъсири камайтирилади ҳамда бир рангдаги элементларни бошқа рангли элементлардан кўпроқ ажратилади, ваҳоланки, бир хил тусли ранглар битта фонда яхши ажралиб турмайди. Қора фондаги нақшда контур бўлишининг ҳожати йўқ.
Тўқ рангли контур чегараланган юзанинг ёрқинлигини камайтиради. Оч рангли контур эса уни орттиради, рангли контур юзанинг идрок этилаётган рангини ўзгартиради.
Агар бир тусдаги рангли юзага интенсив рангли нафис расм чизилса, фоннинг ранги анча ўзгариб, расм рангига яқинроқ рангли бўлиб кўринади. Масалан, оч ҳаворанг фонга қора ранг билан чизилса, бу фон кўкроқ бўлиб кўринади ёки яшил фонга қизил билан чизилса, фон пушти рангга ўхшаб қолади. Ранглар уйғунлигини танлашда уларнинг туси ўхшашлиги муҳим аҳамиятга эга. Одатда туси бир хил ранглар тўпламида умумий ўрта тус асосий ранг ҳисобланади. Масалан, группани жигарранг охра, сариқ, тўқ сариқ туслар ташкил этса, унинг тони тилларанг охра бўлади ёки кўк, ҳаворанг, оч яшил ранглардан иборат ва кўк билан ҳаво ранг кўпроқ группанинг туси кўк ҳисобланади. Ранг группасидаги рангларнинг фарқи қанчалик катта бўлса, группанинг умумий ўрта тусини ажратиш шунчалик қийин бўлади. Ранг группасида баъзи ўрта тусни кўриб, шу группадаги айрим рангларни бошқача идрок этамиз ва уларни қандайдир ўрта тусга бўйсундирамиз.
Рангларнинг уйғунлиги ҳар-ҳил бўлади: улардан баъзилари энг кўп ўйноқилиги билан, бошқалари бир тонлилиги ёки қаттиқ кескин колоритлилиги билан характерланади.
Мана шундай уйғунликларнинг ҳар бири бадиий мақсадга ва берилган ранг вазифасининг талабларига қараб танланади.
Ўзбек нақшларида оқ, кўк, қизил, сариқ, ҳаворанг, оч жигар рангдан энг кўп фойдаланилади. Ўзбек халқининг табиатдан осмоннинг ёрқин тусини, ложувардлигини олганини бизгача етиб келган Самарқанддаги қадимий минораларнинг гумбазлари, Бухородаги мақбаралар ана шу соф мовий ранглар билан безалганини ва уларда дастлабки калорит сақланиб қолганини кўрамиз. Ўзбекистонлик усталарга жилвадор сариқ, қизил, яшил тусларни ана шу сахий ўлканинг ўсимликлари, алвон лолалари, гуллари, токзорлари, оқ рангни эса қорли тоғ чўққилари, асосий бойлигимиз пахта ато этган.
Ўзбек нақшининг ритмик асоси асрлар мобайнида ўзгармай келди, фақат унинг мазмуни маданият ва кишиларнинг ҳаёти ўзгариши натижасида янгиланди. Лекин нақш ҳеч қачон ўзининг миллий ҳарактерини йўқотмайди.
Кейинги пайтларда нақш усталари ўз санъатларини бойитиб, давр талабларига жавоб берадиган янги композиция элементларини ва нақшларни яратмоқдалар.
Ана шу элементлар орасида энг кенг тарқалганлари пахта, унинг шонаси ва гуллари, беш қиррали юлдуз, қушлар, каптарлар, кишиларнинг портретларидир. Европа санъати билан келган композитсион безаклар ҳам яратилмоқда.
Ўлкамизнинг ҳар қайси ҳудудидаги нақшлар ўзининг услубий хусусиятларига эга.
Масалан, Хива нақши фойдаланилган ранглари билан Тошкент нақшидан фарқланади. Фарғона нақши Тошкент нақшига бирмунча яқин. Самарқанд нақши Бухоро нақшидан аввало ўз колорити билан фарқ қилади.
Тошкент нақши учун ўсимлик шаклларининг қўшилиб кетиши, чизиқларнинг график аниқлиги ва рангларнинг ўзига хослиги характерлидир. Тошкентлик усталар колоритнинг нозиклиги, нақш чизиқларининг бежиримлигига алоҳида аҳамият берадилар. Улар нақшда такрорланиб унинг ритмик схемасини яратади. Масалан, кўп гулбаргли тўр ёки чиройли гулдан иборат бўлиши мумкин. Унинг юқори қисми олддан кўринишда, пастки қисмининг эса тўртдан уч бўлаги тасвирланади. Шу тариқа гулнинг қиёфаси яратилади.
Нақшнинг қолган элементлари жонлироқ ритмда фонни тўлдиради.
Халқ устаси ҳар бир гулбаргни декоратив шартни бузмаган ҳолда бошқа ранглардан суртиб ишлайди, нур ва сояни жилвалантиради, қизил, яшил, тилла, кўк ва бошқа анъанавий рангларнинг тусини мулойим уйғунлаштиради. Тилла ва кумуш рангли фонни енгил штрихлаб бўёқнинг ёрқинлигини юмшатиш орқали колоритнинг яхлитлигига эришади.
Ҳозирги ўзбек наққошлари бир рангнинг бошқа тусга ўтишини нозик ҳис этадилар, ярим тонлардан моҳирлик билан фойдаланадилар, яшил ва қизил, ҳаворанг ва тилларанг, қора ва оқ каби рангларнинг кескин контрастлигини ҳам яхши қўллайдилар.
Майда ва йирик гулларнинг жойлаштирилиши, қўшимча элементлар ва ритмларнинг такрорланиши нақш санъатини бойитади.
Хулоса
Хукуматининг қатор хужжатлари Ватамимизнинг ҳар томонлама жахон андозалари асосида ривожланишига қаратилмоқда. Жумладан, ёшларга таълим-тарбия беришда маданиятимиз, гадриятларимиз, миллий санъатимиз намуналаридан. Ота-боболаримиз томонидан яратилган ва бутун жахонга машхур бўлган ажойиб санъат наму­наларидан кенг фойдаланишга катта ахамият берилмоқда. Шу маънода Республика хукумати томонидан халқ таълими тизимини тубдан ислох қилиш мақсадида 1997 йил «Таълим тўғрисидаги»ги қонун ва «қадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур» қабул қилинди. Унда «Ўзбекистон Республикисининг таълим сохасидаги сиёсатини, умуминсоний қадриятлар, жамиятнинг истиқболидаги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда юргизилади» дейилган.
Бизнинг илмий изланишларимиз шуни кўрсатадики, қадимда аждодларимиз устоз-шогирд асосида ёшларга ҳунар ўргатиш бўйича бой тажрибага эгадир. Лекин кейинги вақтларда аждодларимизнинг бой меъросидан ҳамда тажрибалапидан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз. Бунинг сабабларидан бири устоз-шогирд анъаналарини чуқур урганмаганлигимиздир.
Аждодларимиз тажрибалари ёритилган адабиётларни ҳам етарли деб бўлмайди. Бундан ташқари аждодларимиз бой тажрибаларини ҳозирда ҳунар ўргатилаётган жойларда чунончи: Олий ўқув юртлари, ўрта махcуc касб-ҳунар таълим муассасаларида устоз ва шогирд асосида ўргатаётган устахоналарда, қўшимча таълим муассасаларида устоз ва шогирд шарқона одоби тўлиқ ўргатилмаслиги ўқувчи ёшларимизни ахлоқ-одобига ва билим даражасига, умуман, улар маънавиятининг шаклланишига салбий таъсир этаётганлигининг гувохи бўламиз. Шунинг учун биз қуйида Марказий Осиёда устоз ва шогирд анъаналари асосида кадрлар тайёрлаш тарихи ҳақида фикр юритмоқчимиз.
Қадимда уста тайёрлашнинг ўзига хос миллий анъанавий асослари, урф-одатлари гонун-гоидалари, талаблари бўлган.
Халқ хунармандчилигида устозларнинг ўзига яраша икки фазилатлари яъни шахсий ва касбий фазилатларининг ўз мезони бўлган. Шу мезон асосида устага салбий ва ижобий баҳо берганлар. Шунинг учун ота ўз фарзандини якка шогирдликка беришда устанинг юқоридаги мезонга жавоб бера олиш даражасини атрофлича ўрганиб чиқади.
Яъни «Ёмон устага берма шогирд этиб, бузар у бузуқ феълини ўргатиб», мақолига асосан яхши устага «Суяги бизники, эти сизники» деган анъана бўйича топширганлар.
“Болани уста олдига олиб бориш ўзига яраша тантана бўлган. Боланинг ота-онаси ва қариндош-уруғлари «бўй» деган бўғирсоғ ва ҳолвайтар қилиб, устанинг хузурига келганлар ва «боланинг гўшти сизники, суяги бизники», қа­биладаги гаплар билан унинг ихтиёрига топширганлар. Келтирилган пишириқлар ўша пайтдаёғ биргаликда тановул этилган. Уста болага ҳу­нар ўргатишдан ташгқри бутун ўқиш давомида озиқ-овқат билан ҳам таъминлаб турган.
Иккала келишувчи томон орасида ёзма равишда шартнома бўлмаган. Касб ўргатиш текин бўлган».
Бунинг учун устоз шогирдига майда-чуйда уй ишларини буюрган. Кейин эса устага асбоб-ускуналарни олиб бериб туриш ёки хом-ашёни тайёрлаб туриш, кейинчалик эса эшик деразаларни, устунларни ўрнатишга ва нақшларни ўйишга ўргатган. Яъни болани яшаш билан бирга ҳунар сирларини оддийдан мураккабга қараб ўргатиб борган. 3-4 йиллардан сўнг яхши тажрибали шогирдга уста 15-20 кун мобайнида пул ишлаб келиши учун рухсат берган.
Шогирдга уста номини беришининг ўзига хос урф-одатлари бўлган. Бу тантанали кун шогирднинг ота-онаси уйида ёки устанинг уйида ўтказилган. Маросимга шогирднинг қариндошлари, устознинг қўлида ишлаётган шогирдлар, усталар, муллалар қатнашган. Усталар каттаси оқсоқол ёки устакалон ёки унинг ёрдамчиси пойкор уста номини олаётган шогирднинг бошига салла ўрайди. Чопон кийгизиб белига қийиқча боғланади ва масалан, дурадгор ёки ёғоч ўймакор уста бўладиган бўлса белбоғига теша ёки арра қистириб қўйилади. Устачилик қонун-қоидаларида тарихи ва дурадгорликнинг 12 қоидалари, инсонларга бўлган мухаббат, тартиб-интизом, ҳақгўйлик, ўз касбини юракдан яхши кўрадиган бўлиш ва бошқалар ўргатилади. Одатда, шогирдга тоза сув беришган ва ундан булгуси ус­та бир неча қултум ичган. Шундан сўнг эса шогирдни «уста» деган унвон билан атаганлар, усталар ва дўстлари уни табриклаганлар. Кейин катта уста дастурхондан «Нонни сухта» номли тандир нонни олиб кечанинг сабабчи бўлган шогирдига қараб «қаерга борсанг ҳам ўзингни қилган кулчангни кўрсатгин» деб беради. Ёш уста нонни дастурхон устига қўяди.
Бундай урф-одатларнинг ҳар хил турлари бўлган. Баъзи урф-одат бўйича бўлгувчи устага бирор-бир уйни мустақил безашга топширганлар. У бўлажак уста ишни битказгандан сўнг усталар унинг қилган ишини текширадилар ва баҳо берадилар. Агар иш усталарга маъқул тушса, унда урф-одатлар бўйича шогирдга «уста» деган унвон берилган. Шун­дан сўнг ёш устага бошқа шаҳарга бориб мустақил ишлашга рухсат берилар эди. Ёки баъзи ёш уcталап “халифа”, яъни катта уста бошчилигида бирга ишлаб юрар эдилар.
Усталап цех тариқасида катта ва кичик дурадгорлик, қурилиш ишлари олиб бориб, улар таркибига қуйдагилар кирар эди. Бошлиғлар: оқсоқол, ғолиб, нажорбоши: уларнинг ўринбосари пойкор; катта усталар устоз калон; усталар; устага ёрдамчи усталар - халфа, нимшерик; шогирдлар ҳамда мулла ҳам бўлган.
Оқсоқолни тайинлашда шаҳардаги энг катта тажрибали усталардан сайлаган. Агар оқсоқол бирор нохақ иш қилса унда бирор масжидга пойкор, яъни оқсоқол ёрдамчиси ва ҳамма усталарни йиқиб қайта оқсоқол сайланар эли. Бухорода эса оқсоқолни қайта сайлаш бошқачароқ эди. Усталар Бухоро хонига махсус ариза ёзар эдилар.
Бухорода ХИХ аср охири - ХХ аср бошларида дурадгорлар бошлиғи уста Ғулом, Ўратепада эса уста Карим Кажарбоши (усто Абду Ка­рим Абдухолиқов) бўлган. Бу шаҳарларга хаттоки Ўрта Осиёнинг турли чеккаларидан уста­лар келиб ишлаганлар. Аксинча ўратепалик халқ усталарини юқори Зарафшон қишлоқларида масжид, мадраса, турар жой биноларини безаш учун таклиф этганлар. Улар наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик ва бошқа ишларни бажарганлар.
Усталар уюшмаси баъзи турар жойларга усталарни ишлашга юборганлар. Уларга иш хақи тариқасида ишлаган жойларида кийимлар, қўй, сигир, эчки, ер ёки пул берар эдилар.
Усталар орасида ўзига хос мусобақа ҳам бўлган, уларнинг ишлари кўргазма қилиниб катта усталар орасида баҳоланган. Масалан, Ўратепада Кўк-Гумбаз махалласида Мавлоно Эшон мақбарасини икки ўйма эшигини бажариш усто Карим Ҳоррот ва Абдуқодир Ҳорротларга топширилади. Улар биттадан эшикни ўйиб безатадилар ва уларнинг икки табақали икки эшиклари бир ганча катта усталар орасида баҳоланади. Уста Абдуқодирийнинг эшиги 70 олтин танга, Уста Каримнинг эшиги 100 олтин танга билан баҳоланади.
Усто Каримнинг эшиги юқори баҳоланишининг сабаби эшикнинг юқори ярим доира қисми умумий нақши композициясига яхши боғланган эди. Абдуқодир устанииг эшиги учли бўлиб, бино қурилиши композизиясига унчалик мос келмаган.
Баъзи усталар ўз ишига берилган баҳоларига келиша олмас эди, шунинг учун бу ҳолатда оқсоқол аралашиб ўртадаги келишмовчиликни ҳал қилиб берар эди.
1924 йилгача Ўрта Осиёда бошқа ҳунар турлари усталари каби зардўзлик ҳам жуда кўп бўлган. Чунончи, Бухорода 300дан 350 нафаргача усталар ишлаган. Ҳунармадлар ўрта аср ҳунар ширкатлар кўринишидаги махсус ташкилотга уюшган эдилар. “Зардўзлик иш­лари устидаи назорат ўрнатувчи бу ташкилот ўзининг сайловчи маъмуриятига эга бўлиб, барча расм-русмларга ва урф-одатларга изчил амал қилар, тантана ва йиғилишлар ўтказиб турар эдилар.
Булардан ташқари, у кўпроқ диний руҳдаги баъзи қоидалар мажмуасини ҳамда зардўзлик ҳунарининг келиб чиқиши ҳақидаги афсонавий ривоятларни ўз ичига олган, мазмун эътибори билан чех низомига ўхшаб кетадиган ўз рисоласига ҳам эга эди”.
Бухопо усталарининг зардўзлик касби отадан болага мерос бўлиб келган. Асли зардўз бўлган оиланинг ўғли фарзанди отасидан зардўзликни ўрганиб, ўз навбатида у ўз болаларига ўргатган. Пушти камаридан ўғли бўлмаган оталар бу касбни энг яқин қариндошларига ўргатганлар. Касбнинг авлоддан-авлодга мерос қолиши одатдаги ҳол бўлганига қарамай, зардўзлик ҳам бошқа касблар билан бир қатордан ўрин олган. Унинг таркибида биз мисгарликни ҳам, заргарликни ҳам, деҳқонларни кўришимиз мумкин. Зардўзлик касбини ўрганиш учун 10—12, айрим ҳоллардагина ундан каттароқ ёшдаги болаларни жалб этганлар. Касб ўргатиш текин олиб борилган. Янги шогирдга чинакам таълим бериш ишларини уста бирданига бошлайвермаган. Дастлабки пайтларда шогирд уй юмушларига қарашган, устахонани супириб-сидирган, сув ташиган, бозор-учар қилган, тикувчиларга ёрдам берган. Орадан бир йил ё ундан cал кўпроқ муддат ўтгандагина унга тикиш сирлари ўргатила бошлаган. Шогирдга маблағ тўлаш борасида маълум қоида бўлмаган, ҳунар ўргатиш муддати ҳам чекланмаган. Таъ­лим бериш 4 йилдан 7 йилгача давом этган, борди-ю шогирди ўта қобилиятли чиқиб қолса, бундай малакали ишчисидан махрум бўлишни истамаган устоз уни 8-10 йилгача ҳам сақлаган. Бундай пайтларда шогирд оқсоқолни ўртага солиб, устаси тезроқ рухсат беришни сўраган. Борди-ю шогирднинг талаби ўринли бўлса, оқсоқол устадан шогирдига ё оқ фотиха беришни ёки бўлмаса меҳнатига ҳақ тўлаш лозимлигини айттан. Адбатта, шогирдга тўланадиган ҳақ халифаларга тўланадиган ҳақдан анча кам бўлган. Норозилик пайдо бўлмаслиги учун ус­та қисқа вақт ичида зардўзлик сирини пухта эгаллаган лаёқатли шогирдларига ахён-ахёнда четдан иш олишига монеълик қилмаган. Гап шундаки, тушган даромаднинг каттагина қисми устага, ундан ортгани шогирдга қолган. Таълим муддатини ўтаган шогирд устозидан оқ фотиха олган. Шогирднинг уйга қайтиши ўзи бир маросим бўлган. Бу маросим шогирднинг зиммасига тушиб, зардўзлик уюшмаси аъзолари иштирокида унинг уйида ўтказилган. Маросим кунида устозга бош-оёқ сарпо, тугун инъом қилинган. Бундай тугунлардан бобо, оқсоқол ва пойкор ҳам қуру қолдирилмаган, албатта. Баъзи ҳолларда бечорахол шогирдларини кузатар чоғида, уста уларга ишни осон бошлашлари учун керги (чамбарак), қайчи, тайёр гул сингари ашё ва буюмлардан - бериб юборган. Борди-ю, оқ фотиха олган шогирд иқтисодий жихатдан ночор бўлиб, мустақил иш бошлашга кўзи етмаса, устознинг уйида қолиб ишлашни сўраган.
Бун­дай ҳолда унга халфа тарзида ишлаш хугуги берилиб, ҳар иккала томом ана шу шарт асосида иш хагини келишиб олган. Феодализм давридаги ҳар гандай хунармандчилик сингари зардўзлик ҳам мугаддас саналган, зардўзликнинг келиб чигиши ҳам илоҳиёна: Хазрати Юсуф энг биринчи уста зардўз ва энг биринчи устоз, Гойибона хомий ва пир бўлмаган.
Бу ҳагда унча катта бўлмаган рисола мавжуд бўлиб, унда бу касбнинг келиб чигиши, гоидалари, ҳар бир ишни бошлашдан олдин ўгиладиган дуолар берилган, зардўзлик касбининг хомийси «арвохи пир»га сиГиниш узог вақтгача гоида бўлиб келди. Илк баҳор кунларида, хусусан, «гули сурҳ» айёмида ҳамма зардўзлар Бухоро ягинидаги Баховуддин гишлоГига келиб, пирнинг ҳагига гўй сўйиб, худойи гилганлар. Уста зардўзларнинг айтишича, ягин-ягингача «пир-зода»лар бўлиб, уларни «рисола»чи дейишган. Хафтада икки марта, якшанба ва пайшанба кунлари рисолачи барча зардўзлик устахоналарини айланиб чиққан ва одамларни тўплаб рисола ўгиган, ўгиганларини тафсивлаб берган. Одатда, гироатхонлик дастурхон атрофига давом этган. Гироатхон кейин рисолачи тингловчнлардан тушган унча-мунча назир-ниёзни белбоГига тукканда, фотиха ўгиб, навбатдаги устахонага йўл олган.
Ҳар бир ҳунар ҳам одатда авлоддан-авлодга ўтган, бегона болалардан эса ўта истеъдодли, шу ҳунарга меҳр гуйганларгина танлаб олинган. Чинакам ўймакор усталарни орзу гилган кишилар учун мадрасада ўгиган бўлиши, тарих, шеърият ва мусига сирларидан вогиф бўли­ши, хатто мусига асбобларини бироз чала билиши шарт гилиб гўйилган. Айрим усталар шогирдлари учун махсус одоб талабларини ишлаб чиққанлар.
Масалан, улар шогирддан покизаликни, иш вактида чалгимасликни, эгри ва номаъкул иш-ларга якин йуламасликни катъий туриб талаб килганлар. Шуларнинг узиёк халкимиз кадим-кадимдан амалий санъат турларини нечогли ар-доклаганини, ганчкорлик санъатидек машаккат-ли хунарни факат энг муносиб ва фидойи киши-ларгагина ишониб топширигаганини курсатади.
«Ем Усмон уста Расулхожининг кулида саккиз йил ишлади. Беш йилгача хафталик иш хаки ун тийиндан ошмади. Хар пайшанба куни огшом Расулхожи шогирднинг кулига ун тийин берар, Усмон пуливи ола бозорга шошилар эди. Ўн тийинга унта — ун иккита нон олиб, уйига борганида оваси, икки синглисининг кувончи оламга сигмас эди. Дамма дам оладиган жума куни хам шогирдга тиним йук эди. Бу кун Ус­мон устасининг богида хосилдан шохлар ларзон булгап шафтоли, урикларни териб, кишга коки тайёрлар, токларни хомток килар эди.
Одатда шогирд факат уста буюрган ишни ки-лиши керак эди. Устадан берухсат шогирд бирон ишга уринса ёки унинг асбобларига тегинса кал-так ерди. Олтинчи йилга утганда Усмоннинг хафталик иш хаки эллик тийинга, саккизинчи йилга утганда эса кундалик иш хаки бир сумга чикди. Бу пайтда у иморат ишидаги оддий чуп-гарчиликдан тортиб, гишт териш, сувок, ганч уймакорлигини мустакил бажара оладиган булди.
Устаси уни бойларнинг иморатларида кунига икки сумдан ишлатиб, бир сумини уъзига олар эди. Нихоят саккиз йил деганда Усмон устаси, эндиги ибора билан айтганда, мураббийси Расул-хожидан фотиха олиб, уста номига эга булади». Машхур ганчкор уста Усмон Икромов хакида шундай хикоя килинган.
"Устозга таъзим" китобидан (хунар) олинган ушбу парча илгари хунар урганиш накадар ма-шаккатли булганини, шогирд уз устози томонидан минг бир чигирикка солинганини куърсатади. Лекин устозларнинг каттиккуллиги бежиз эмас эди. Негаки, хар кандай хунармандчилик, хусусан, ганчкорлик кишидан ута нозик дидли, сабр-токатли булишни такозо этган.
Машхур меъмор уста А. Х,аккулов узининг ъТаъмир санъати" китобида севимли устози Уста Шамсининг шогирдларига булган муносабати хакида шундай хотирлайди: "Усмирлик йилларимда, яъни халк амалий санъатига мехр куйган дастлабки дамларимдан хурматли устозим узларининг якин дустлари, яъни подари бузрукворимдан мени шогирдликка сураб, "келамсакда менинг меъморчилик асбобларимга сохиблик килсин", деган эзгу истакларини билдирадилар. Шу кундан бошлаб меъморчиликнинг барча сиру-асрорларини ургата бошлади. Уста Шамси ута камтарин, оддий одам эди. Аммо шогирдларини жондилидан севар эди. Юрагимдаги ганни очик айтадиган булсак, у бор мехри, билими ва акли-заковатини шогирдларига багишлар эди. Мен ана 1Пундай зуккотаъб ва хушсухан иисон панохида камолга етганимдан халигача фахрланаман. Х,а, Давлат мукофоти лауреати, Мехнат ордени сохи-би, Узбекистонда машхур халк устаси Уста Шам­си халк амалий санъатининг барча мураккаб жихатларини жуда чукур билар эди. У шогирдларидан хам худди шуни талаб килар, эринчок, ишга епгил-елпи карайдиган, гузалликни севмайдиган, тарихий обидаларга менсимай куз ташлайдиган йигитларни жини суймасди.
Мен бу камтарин иисоннинг ёкимтой, нуроний сиймосини, таъмирлашда у амалга оширган ишларни, шогирд тарбиялайдиган гайрат-шижо-атини бутун хаёлимда гавдалантирарканман, Ус­та Шамси Гофуров келажак учун, гузаллик ва эзгулик такдири учун канчалик кайгурганлигини яккол тушуниб турибман. Мен шогирд сифатида хамиша бу фидокор инсон олдида бурчлиман. Халк маданий меросшш асраб-авайлашга эъти-борининг ошаётганини, Уста Шамси сингари халк усталари анъаналарини кун сайин ривожлантиришини, шогирдлар тарбиялашда гамхурликни кучайтиришни такозо этади".
Шогирд, устоз деган помни олит кийиндир. Бу шарафли номларни олиш хаммага хам насиб этмаган. Бу улуг номларни олиш учун кун йил-лар давомида мураккаб синовлардан утганлар. Улар кадимдан хар бир килган иши учун боши билан жавоб берган. Чунончи, уста деган номни олиш осон эмаслиги куйидаги ривоятда уз аксини топган.
"Бир киши узини "уста" деб атагани учун Бухоро амири гатиг газабланибди.
Куп хунармандлар орасида бу шараф камдан-кам одамга муяссар булган экан. Газабланган амир бу одамни зиндонга ташлашии, хунарини курсатиб, узини окламагунча озод килмасликни буюрибди. Унинг хеч кандай иш куроли йук экан. Хамиша ёнида олиб юрадиган пичоги билан бир кечада зиндон деворига шу кадар гузал накш чизибдики, бундай накшни факат эртак ёки тушда куриш мумкин эди. У уста деган номини ана шундай оклабди".
Ширин амакиси Уста кулида ун саккиз йил ишлайди. Ширин шундан сунг шогирдликдан уста даражасига кутарилади. Гобилиятли Ши­рин Муродовга амакиси Уста Хает бир неча биноларни безашни топширади. Уша вактда уста номини олиш жуда кийин эди, Чунки, шогирд уста булиши учун назарий хамда амалий ишлар-ни пухта билиши, бир канча усталар орасида фо-тиха олиши керак эди. Абдукодир Бухородаги хамма ганчкор усталарга ганч сотадиган бойлардан бири булиб. у бир куни уста хайгириб, янги уй куришини ва уни ганч уймакорлиги билан безашини айтади. Уста Хаёт бу ишни 22 ёшли Ширинга топширади. Бу иш Шириннинг биринчи мустакил иши эди. Ширин аввал уй-нинг планини тузади, кейин унинг яхши чики-шини кузлаб узи яхши курган Бухородаги меъморий ёдгорликларини томоша килиб, улар­ни синчковлик билан яхшилаб урганиб чикади. Айникса, бинонинг умумий куриниши ва мех-монхона безакларини оддий, бежирим, нисбатларини саклаган холда бир бутун куриниши ва бошкаларни хисобга олади. Ширин мехмонхона ва айвонларини шарафлар билан безайди. Ундаги уйма ганчлар жуда майин, бежирим чиккан-лиги сабабли усталар орасида хурматива обрей яна хам ошади. Уста Хает кунлардан бир кун Ширинни олдига чакириб мен сендан хурсандман, энди мустакил ишлайверсанг хам булади, дейди. Азалий одат булган, яъни 40-50 усталар, шогирдлар уртасида уста номини беришади. Уртага чакириб белига энг яхши ганч уймакорлик асбобларидан шутургарданни кийикчага кисти-риб куйишади. Ширин Муродов ана шундан сунг уста булади.
Кадимдан аждодларимиз уста ва шогирд анъ-аналари асосида ёшларга хунар ургатиш буйича бой тажрибага эга булганлар. Лекин кейинги вактларда аждодларимизнинг бой тажрибалари-дан тулик фойдалана олмаяпмиз. Бунинг сабабларидан бири уста ва шогирд анъаналарини чугур илмий асосда урганмаганлигимиздандур.
Хулоса килиб айтганда куйидагиларни таъкидлаб утиш жоиз булади.
Уста ва шогирд асосида ёшларга хунар урга­тиш учун аждодларимиз тажрибасини юкори сифат даражасида урганишни ташкил килиш лозим. Уста ва шогирд одоб мезонларини янада мукаммал ишлаб чикиш керак. Шу мезонлар асо­сида мактабларда, мактабдан ташкари муассаса-ларда, лицей ва коллежларда, олий укув юртларидаги дастур, дарслик, укув ва методик куллан-маларга уста ва шогирд одоби анъаналари мавзуларини киритиш ва уларни етарли даражада ёритиб бериш керак.
Касб-хунар коллежларида ва хунар ургатилаётган олий укув юртларида махсус курслар таш­кил этиш ва уларни хозирги энг илгор педагогик технологиялар асосида олиб бориш максадга мувофикдир.
Олий укув юртларида ва касб-хунар коллеж­ларида утилаётган таълим-тарбияга, хунарга оид дастур ва дарсликлар мазмунига "Устоз ва шо­гирд этикаси" бобини киритиш максадга мувофик булар эди.
Наққошлик санъати барча амалий санъат турларининг таркибий гисми ўларог, Ўрта Осиё халглари орасида ўзининг нафис шакллари, рангин товланиши ҳамда рамзий маъноларига бойлиги билан гадимдан кенг ривожланиб келмогда.
Маълумки ватанимизни кўркига кўрк гўшиб турган Самарганд, Бухоро, Тошкент, Хоразм каби шаҳарлардаги кўҳна обидалар ганчкорлик, ёгоч ўймакорлиги, сангтарошлик, наққошлик, кошинкорлик намуналари билан ўзига хос равишда безатилган (1,2,3,4- расм).
Улардаги бетакрор нагш безакларини кузатар эканмиз, ижодкор бўёглар оргали шаклларни ганчалар нафис ифодалай олганидан хайратга тушамиз. Шунингдек, тарихий Бактрия, Сугд, Хоразм, Шош каби ҳудудлардан топилган безакли ашёларнинг ўта гадимийлиги ҳам , инсониятнинг гўзаллик оламига ганчалар интиг яшаганлигидан далолат беради.
Тарихдан ҳар бир давр наққошлик санъатининг ривожига ўзининг салмогли ҳиссасини гўшиб, унинг янада ривожланиб, тараққий этишига замин яратиб келган. (расм – 5,6).
Сурхандарёдаги Фаёз – тепа (И-ИИ аср). Далварзин-тепа (ИИ-аср) . Хоразмдаги тупрог–галъа (ИИИ-аср) деворлари ҳам турли расм ва нагшлар билан безатилганлиги бизга маълум. ВИ – ВИИИ асрларга оид Афросиёб ва Варахша саройларининг деворий суврат голдиглари эса бирмунча яхши сагланиб голган. Аждодларимиз бу каби деворий расмларда: инсонийлик, бахт она табиатга чексиз мунаббат, шодлик, меҳр ва ёвузлик каби сифатларни ранг ва чизиглар ёрдамида унсуз товушлар оргали ифодалашган.
ВИИИ асрнинг бошларида Ўрта Осиёга ислом маданиятининг кириб келиши, бадиий безак – наққошлик санъатининг янада ривожланишига сабаб бўлди. Махобатли расмлардаги жонли мавжудотлар ўрнини табиат тасвирлари, ўсимликсимон ва геометрик элементлар иштирокидаги нагш намуналари эгаллади. Араб ёзувлари ўзлаштирилиб, безакли (эпиграфика) услуб пайдо бўлди.
ИХ асрларда ганчкорлик, ёгоч ўймакорлиги, наққошлик, гишт териш, китоб безаги санъатлари янада ривожланди. Буюк алломалар, Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Гошгарий ва бошгаларнинг илмий, тиббий, маънавий ҳамда гуръон оятлари зархал нагшлар билан безатилди. Наққошликда турли шакллар, гул элементлари ва ранг тусларининг рамзий фалсафий маънолари кенгрог ифодалана бошланди:
Квадрат – абадийлик, мустахкамлик .
Гуёш – ҳаёт рамзи.
Зирк гули (гулсафсар) осойишталик ва узог умр.
Олма – мухаббат рамзи.
Шер – мардлик, адолат ва кучлилик рамзи.
Хумо – бахт келтирувчи гуш.
Яшил ранг – она замин.
Ҳаво ранг – мусаффо осмон.
Ўрта Осиёга бостириб келган Чингизхон (ХИИИ аср) гўшинлари маданий ҳаётни бирмунча издан чигарди.
Темур ва Темурийлар даврига келиб эса илму-фан, маданият ва санъат кескин ривожланди. Кўплаб тарихий иншоатлар гурилиб улар кошинпазлик, унвонли серҳашам ёзувлар ва турли ўйма нагшлар билан безатилди.
Нусха кўчириш (хаттотлик) китобат (минатюра) санъатлари янада ривож топди. Мирак Наққош, Камолиддин Беҳзод , Маҳмуд Музаҳҳиб каби кўплаб наққош – мусаввирлар; Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Амир Хусрав Деҳлавий, Низомий Ганжавий ва кўплаб буюк зотларнинг асарларини ажойиб тасвир ва нагшлар билан безаганлар (6-расм).
ХВИ-ХВИИ асрларда Бухородаги Абдулазизхон мадрасаси (ХВИ аср) Баланд масжид (ХВИ аср) Хўжа Зайниддин хонагоси (ХВИ аср) Самарганддаги Тиллагори мадрасаси (ХВИИ аср) ва Зархал нагшлар (кундал техникаси) билан безатилди. Бу усул “магзи сохта” деб ҳам юритилади.
Наққошликда ложувард, яшил , гизил, тилла ҳал бўёг тусларини ўзаро богланиши асосидаги “турунж” намоён, гирих усулларидан ташкил топган нагш намуналари кўплаб ишланган.
Наққошлик санъатида ўзига хос нагш мактаблари шакллана бошланди. Кўплаб халг усталари етишиб чигиб фаолият кўрсатдилар.
ХХ аср бошларида наққош усталар: Олимжон Госимжонов, уста Шерали Хожи, Рауф Назаров, устазода Ёгубжон Раупов, Вакил ва Собир Исаевлар Тошкентдаги Романовлар саройини, ҳозирги халг амалий санъати музейи биносини (собиг Половцев уйини) ва бошга биноларни шаргона нагш намуналари билан безадилар. 1947 йилда гуриб битказилган Ўзбекистон Давлат опера ва балет катта театри биносининг безак ишларида уста Вакил ва Собир Исаевлар, Ёгубжон Раупов, Олимжон Госимжонов, Жалил Ҳакимовлар самарали меҳнат гилдилар. Театр биносини 1966 йилда гайта таъмирлаш ишларида ҳам моҳир уста Жалил Ҳакимовнинг хизматлари катта бўлди.
Янги нагш композицияларини одатда наққош усталар чизиб берадилар. Улар халг амалий санъати турлари учун чизилувчи нагшларнинг композицион тузилишини , чизиш, ўйиш, тикиш усуллари ва пардоз бериш гоидаларини яхши билганлар. Наққош усталар бир вагтнинг ўзида бир неча ҳунар турларини ҳам эгаллаб борганлар. Масалан: Тошкентлик паргори уста Олимжон Госимжонов, наққош Жалил Ҳакимовлар ёгоч ўймакорлигини, Хивалик Абдулла Болтаев наққошлик, кошинпазлик, мисгарлик каби ҳунар турларида эркин ижод гила олганлар.
Ҳандасий нагш композициялари, гириҳларни тузувчи усталарни наққошликда гириҳкор, катта усталар деб аташган. Геометрик наққошларни гумбаз меҳроб ва турли ассиметрик шаклларда гўллаб ишлаш анча мураккаб иш саналади.
Ўзбекистонда наққошлик санъатининг ўзига хос бир неча мактаблари мавжуд бўлиб, улар ХХ асрнинг ўрталарида гайта шаклланиб янада ривожланди. Тошкент наққошлик мактаби ўзига хос услубга эга. Бу услубда ишланган нагшлар ранг тусларининг нозиклиги, яшил ҳаво ранг ҳамда олтинсимон жигарранг колоритларда ишланиши билан ажралиб туради. Шунингдек, нагш элементларининг хилма-хиллиги пардоз усулларининг кўпрог таргил тортиш техникаси билан бажарилиши ўзига хосдир. (8-расм)
Тошкент наққошлик мактабининг намоёндалари Шерали Ҳожи Ҳасанов, Вакил ва Собир Исаевлар , Олимжон Госимжонов, Ёгубжон Раупов, Жалил Ҳакимов, Тоир Тўхтахўжаев , Маҳмуд Тўраев, Комил Каримов ва Анвар Илхомовлардир.
Фаргона наққошлик мактабининг услуби тожик намуналарига ўхшаб кетади. Нагш композицияларида ортигча шакл ясовчиларисиз, замин бўшлиглари ислимий гул ва новда шакллари билан моҳирона тўлдирилади. Фаргона нагшларига тўгрог, гарама-гарши (контраст) ранглар жилваси улугворлик багишлайди. Гул ва барг элементларининг пардозлари кўпрог эдирма услубида бажарилади. Фаргона наққошлик мактаби ҳагида гап кетганда Гўгонлик наққош устазодалар номларини фахр билан тилга олиш мумкин. Улар Норгўзи Нурматов , Саидмаҳмуд Норгўзиев, Саидаҳмад Маҳмудовлардир. Мустагиллигимизнинг илк йилларида ўзининг 80 ёшлик тўйларини нишонлаб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвонини олган Саидаҳмад Маҳмудовнинг кўплаб шогиртлари бор.
Хоразм наққошлик мактабининг ҳам ўзига хос услуби мавжуд. Хоразм нагшлари кўпрог новда иштирокидаги айлана спиралсимон мураккаб кўринишдаги нагшлардан иборат. Хоразм нагшларини турланишида уч ва тўрт хил ранг туслари иштирок этиб, нагш заминлари ҳаворанг-яшил новдалар ог; рангда пардози эса гора рангда бўлади.
Хоразм нагшларида ислимий эгилувчан мадоҳил шакллари кўплаб учрайди. Хоразм наққошлик мактаби намоёндалари Абдулла Болтаев, Хўжаниёз Саидниёзов, Эшмуродов Софоев, ака-ука Вафо ва Болта Мирзаевлар, Рўзимат Машарипов ва бошгалардир.
Бухоро наққошлик мактабининг иш услублари нагш композицияларининг мукаммал ва жозибадорлиги, гириҳ ўсимликсимон, аралаш нагш намуналарининг ёргин рангларда ишланиши билан характерлидир. Бухоро нагшларида кўпрог намоён нагш композициялари шунингдек косамон, китоба мехроб шакли нагшларига хос намуналар кўплаб ишланади.
Самарганд нагшлари Тошкент, Фаргона нагшларига ўхшаб кетади. Самарганд нагшларида зангори-яшил ранг туслари кўплаб гўлланилади. Нагш композицияларидан ўсимликсимон мураккаб гириҳ турлари алоҳида жозиба кашф этади. Самарганд нагш турларида эдирма-пардоз усуллари кенг гўлланилади. Бу наққошлик мактабнинг номоёндаларига: уста Рахмон, уста Жамолиддин, уста Шариф, уста Аминжон, уста Маҳмуд ва бошгалар киради.



Download 53,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish