Мавзу: Бадиий наққошликда замонавий рамзлар ва миллий қадрятлар.
Режа:
Ўсимлик ва хайвонот дунёсидан олинган турли шаклларни қайта ишлаш.
Нақш элементларининг шаклланишида стилизатсиянинг роли.
Содда нақш намуналари хақида маълумот
Таянч сўз ва атамалар:
1-режа.Нақш- ўзбек халг амалий безак санъатининг энг жозибали ва нафис тўрларидан биридир! Бинобарин халг амалий санъатининг барча турларини нагш элементларисиз тасаввур этиш қийин. Нагш – гул, безак деган маънони англатиб, амалий санъат асарларига чирой багишлайди. Бундай безак элементлари эса, табиатда учровчи ўсимлик дунёси, хайвонлар тасвири ва коинот жисмларининг энг содда кўринишлари оргали акс эттирилади.
Наққошлик санъати гадимдан инсоннинг моддий мухитини гўзаллаштиришга, эстетик бойитишга хизмат гилиб келган. Халг усталари томонидан жилоланган меъморий обидалар, турар жой ва рўзгор буюмлари гўзалликни идрок этишимиз, маънавиятимиз ва ўзлигимизни чугуррог англашимиз борасида бебаҳодир.
Ота-боболаримизнинг бизга голдирган маънавий мероси чексиз. Шулардан бири санъат асарларидир. Халқ амалий санъати асарлари нафагат безакдорлиги, чиройли шакллари, гадимийлиги ҳамда чугур фалсафий, тарбиявий, руҳий хусусиятлари билан ўзининг юксак гийматига эга.
Фарзандларига ёшлик чогларидан ҳунар ўргатиб келган халгимиз ўзининг анъаналаридан, урф-одатларидан, турли маънавий меросларидан унумли фойдаланиб келади.
Бугунги кунимизда ҳам халгимизнинг анъаналарини, уста ва шогирд асосида ёшларимизга ҳунар ўргатишга катта эътибор берилмогда.
Айниқса олий таълим муассасаларини, турли санъат академик лицей ва касб-хунар коллежларда ёшларнинг касб-ҳунар фаолияти билан шугулланишлари учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтириш, уларни мутахассисликлар йўналишлари бўйича назарий ва амалий билимларни бериш учун самарали меҳнат гилинмогда. Шунингдек, буюк маънавиятимизни тиклаш ва уни янада юксалтириш йўлида таълим-тарбия тизимини юксалтириш мухим аҳамиятга эгадир.
Наққошлик санъати ҳам ҳунар, ҳам санъатдир. Бу ва бу каби санъат турларини эгаллаш ёшларнинг бадиий маданиятини, тафаккурини, дунёгараши ва эстетик дидини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Наққошлик санъати асирлар давомида аждодларимиз томонидан кўз горачигидай асраб-авайлаб келинди ва келинмогда. Ҳозирги ёш авлод уни габул гилиб оларкан, ўз олдида турган масъулиятни бир дагига ҳам унутмаслиги лозим.
Хозирги кунда Республикамизда таълим-тарбиянин жахон стандартлари талаб даражасида бўлиши алохида ахамиятга эгадир.
- таълим – тарбия тизимини тубдан ислоҳ гилиш, уни замон талаби даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини парпо гилиш, келажак учун баркамол авлодни тарбиялашдан иборат.
Хозирги кунда Республикамизда таълим-тарбиянин жахон стандартлари талаб даражасида бўлиши алохида ахамиятга эгадир.
Бугунги кунимизда амалий санъат усталарининг янги авлодларини тарбиялаш, уларнинг баркамолликка эришишлари йўлида барча шароитлар мавжуд.
Халқ амалий санъатидан олиб борилаётган ўқув машгулотлар бўлажак муаллимларни ҳар томонлама етук, жаҳон андозасига жавоб бера оладиган мутахассислар гилиб тайёрлашга, голаверса мактаб ўқувчиларини хозирги замон талаб даражасига жавоб бера оладиган гилиб тарбиялашда муҳим ўринни эгаллайди. Шунингдек бу соҳада янги ўқув режалар, дастурлар, лексия курслари, ўқув гўлланма ва дарсликларни яратиш муҳим аҳамиятни касб этади.
Этиборингизга хавола этилаётган ўқув методик гўлланма “Наққошлик” фани учун чоп этилган дастур мазмунлари асосида ёзилди. Гўлланманинг ҳар бир мавзуси матни (фото ва чизмалар) ёзма иш вариант намуналари, наққошликка доир атамалар изоҳли лугати ва адабиётлар рўйхати билан биргаликда берилган.
“Наққошлик” ўқув методик гўлланмасининг асосий магсади сиз ёшларни гадимий ва мафтункор наққошлик сирларидан бохабар этиб, устоз ва шогирд миллий анъаналарини давом этишига, нагш композицияларини мустагил равишда тузиш оргали уларни мос равишда гўллай олиш гоидаларини ўргатишга гаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |