Toshpo’lat Arslonov
(1882-1962) Ganch o’ymakori, O’zbekiston xalq rassomi , Davlat mukofatining laureti. Mohir ganchkor –o’ymakor ustalardan biridir. U chokpardoz usulida naqsh o’yishda va bezaklarga geometrik “zanjir”shakllari berishda shuhrat qozongan. U XX asrning boshida xususiy uylar, keyinchalik, Abror Hidoyatov nomidagi O’zbek drama teatri , Alisher navoiy nomidagi Davlat opera va balet akademik Katta teatri binolarini bezashda ishtirok etgan
Ўзбекистон амалий бэзак санъатида қўлланиладиган нақш рамзлари, уларнинг табиий шакли ва стилизтсиялаштириш ҳақида тасаввурга эга бўлдингиз. Энди ўзингиз учун таниш бўлган табиий матерялларни стилизатсиялаш орқали нақш элементларини чизинг. Стилизатсиялаш – шакларни бадиийлаштириш ҳисобига амалга оширилади.
Мавзу: Наққошлик санъатида ишлатиладиган асбоб-ускуналар ва материаллар.
Режа:
Наққошликда ишлатиладиган ашёлар ва асбоб-ускуналар.
Уларни ишга тайёрлаш, фойдаланиш юллари ва сақлаш.
Устахонада ёки иш жараёнида техника хавфсизлик коидаларига риоя қилиш
Таянч сўз ва атамалар:
Мўйқалам, гулқалам, чақмақалам, гуш бўёғИ,флуорестсентсияли гуаш, акварел, политра, тилла хал, кумуш хал, лок, ллиф мой
Наққошликда жуда кўп материал ва асбоблар ишлатилади. Нақшни ишлашда линейка,учбурчаклик, ўчирғич,қалам ва бошқалар ишлатилади. Бўяш учун гуаш,акварель, темпера ва бошқа бўеқлар, мўйқаламлар, кумуш ва тилла ҳаллар солинадиган хар ҳил идишчалар ишлатилади.
М ў й қ а л а м – қилқалам,наққошликда рассомчиликда қоғоз, ганч еғоч, картон ва бошқаларга бўеқ билан расм солиш, бўяшда ишлатиладиган асбоб. Мўйқалам ҳайвонлар жунидан ва хар ҳил пластинкалардан тайерланади.Мўйқаламлар кўринишига қараб ялпоқ,яъни куракча кўринишидаги мўйқаламлар,учи ингичкалашиб борадиган думалоқ мўйқаламлар бўлади.Думалоқ қаламларни учи ингичка бўлиб бориши тасвирдаги майда нозик жойларни ишлашга қулайлик туғдиради. Бўрсиқ, сувсар ,олмахон кабиларнинг жунидан тайерланган майин мўйқаламлар акварель,темпера ҳамда графика ранг тасвирий ишлашда ишлатилади. Акварель учун қоғоз юзасини бузмайдиган юмшоқ мўйқаламдан фойдаланади. Бироз қаттиқроқ мўйқаламда гуашь ва темпера бўеқдаги тасвирлар учун ишлатилади.
Акварель ва гуашь учун тайерланган мўйқаламларни ишга яроқли еки яроқсизлигини билиши учун мўйқаламларни сувга ботирилади ва сувдан олиб силкитилса шунда учлари тўпланиб қолса бу мўйқалам ишга яроқли,аксинча туклари тоза турса ишга яроқсиз хисобланади.
Г у л қ а л а м –юмшоқ мўйқалам тури бўлиб нақшларини бўяш ва пардозлаш учун ишлатиладиган мўйқаламдир. Гул қаламлар бўрсиқ,олмаҳон,сувсар каби ҳайвонларни жунгидан тайерланади. Уларни ишлатилиши жойига қараб уч турга мола қалам,оби қалам ва сиеҳ қаламларга бўлинади. Нақшларнинг катта ва кичик заминларни (юзаларни) бўяшда ишлатилади. Нақшларни жуда кичик юзаларини бўяшда ва композициясининг четки чизиқларини,яъни рамкаларини чизишда ишлатилади.
Ахта ердамида туширилган нақш изларини ўчиб кетмаслик мақсадида бўеқда чизиб чиқиш, гул ва баргларга тарғил бериши ҳамда оқ бандларни тортишда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |