4. Лейкоз ҳамда ўсма ҳужайралар прогрессияланиш хусусиятига эга, яъни улар вақт ўтиши билан ҳавфли тусга киради.
5. Лейкоз ва ўсмаларни умумий этиологик омиллар чақиради.
Шу билан бирга, лейкоз ҳужайраларни ҳавфли ўсмаларга ўхшамайдиган тарафлари ҳам мавжуд:
1. Лейкоз касаллигига дастлабки этапларда ташхис қўйиш жуда қийин ва лейкозга учраган ҳужайралардан организмни ҳалос қилиб бўлмайди.
2. Лейкозлар, жуда эрта метастаз беради, қон-томирларга тез тушади ва тезда бутун организмга тарқалади.
3. Лейкозларда системали зарарланиш рўй беради. Бузилишлар тезда қизил кўмик, лимфатик тугунлар, қораталоқ, жигарни қамраб олади.
4. Лейкозларда нормал қон ҳосил бўлиши бузилади.
Лейкозлар, ўсма табиатга эга бўлсада, асосан ёш организмда учрайди.
Лейкоз синфланиши
I. Ўсма жараёни қайси лейкоцитларда рўй беришига кўра: лимфолейкозлар, миелолейкозлар, эритромиелозларга тафовутланади.
II. Клиник кечишига кўра: ўткир ва сурункали лейкозларга бўлинади. Ўткир лейкоз, қўққисдан соғлом одамларда бошланади, баъзида касаллик симптомларсиз бошланади. Бемор ахволи прогрессив тарзда ёмонлашади. Ўлим бир неча ойда, баъзида бир ой ичида рўй бериши мумкин. Эффектив даволаш ремиссияни 1-2-5 йилга чўзиши мумкин. Сурункали лейкозда ремиссия билан касаллик қўзғалиши бирин кетин келади. Беморлар даволашни қандай қўйилганлиги, касалликни оғир ёки енгиллиги, организмни умумий холатига қараб, 2-10йил, ундан хам кўп яшаши мумкин.
III. Периферик қондаги ўзгариш ва лейкоцитларнинг миқдорига қараб: лейкемик, сублейкемик, алейкемик лейкозларга тафовут қилинади. Лейкемик лейкозда 1 мм3 қонда 20.000-100.000гача лейкоцитлар бўлади, асосан сурункали лейкозларда учрайди. Алейкемик лейкозда, лейкоцитларни периферик қондаги миқдори сезиларли тарзда ўзгармайди, бу асосан ўткир лейкоз ва миелифиброзда кузатилади.
Лейкоз патогенезида, онкоген вируслар, ион нурлари, кимёвий моддалар таъсирида генлар мутацияси, қон ҳосил қилувчи ҳужайраларни кўпайиши ва етилиши жараёнининг эпигеном бузилиши ётади.
Лейкоз ривожланиши иккита, моноклон (ҳавфсизроқ босқич) ва поликлон (ҳавфли, терминал) босқичларда кечади. Биринчи босқичдан иккинчи босқичга ўтиши, ўсманинг прогрессланиш кўрсаткичи ҳисобланади, ҳужайралар янада ҳавфли тусга киради. Улар морфологик ва цитокимёвий жиҳатдан дифференциациялашмаган бўлади, қонда дегенератив ўзгаришлар билан бласт ҳужайралар пайдо бўлади. Лейкоз ҳужайралари бу вақтда қон ҳосил қилувчи аъзолардан ташқарида, яъни кўплаб аъзоларда лейкоз инфильтратларини юзага чиқаради.
Ушбу пайтда нормал грануло-, моноцито-, лимфоцитопоэзда депрессия кузатилганлиги сабабли, гуморал ва ҳужайравий иммунитет юзага чиқиши кескин бузилади. Бу холат эса иккиламчи ва аутоинфекциялар юзага чиқишига олиб келади.
Қон ҳосил қилувчи ҳужайралар қуйидаги синфларга тафовутланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |