Физиологик лейкоцитоз ташқи ва ички муҳит омилларига организмни физиологик реакцияси бўлиб ҳисобланади ва қуйидаги турлари тафовутланади:
а)эмоциоген
б)миоген
в)статик
г)алиментар
д)хомиладорликдаги лейкоцитоз
е)чақалоқлардаги лейкоцитоз
Абсолют лейкоцитоз қон ва қон ҳосил қилувчи тўқималарда реактив ва ўсмаларга боғлиқ ҳолда лейкоцитларни кўпайишидан ёки қизил кўмикдан кўп миқдорда лейкоцитларни чиқиши ҳисобига рўй беради, натижада уларнинг қондагиабсолют миқдори ортади.
Нисбий лейкоцитоз лейкоцитларни қон-томирларда қайта тақсимланишининг бузилиши ҳисобига юзага чиқади. М: лейкоцитларни яллиғланиш ўчоғида тўпланиши ёки айрим лейкоцитларни патологик омилларга жавобан ортиши: нейтрофилез, эозинофилия, базофилия, лимфоцитоз, моноцитоз.
Этиология:
Нейтрофилез этиологияси турли-туман, нейтрофилез инфекцион омилларга (стрептококк, стафилокок, замбуруғ) жавобан рўй беради, тўқима парчаланиши маҳсулотлари (ўткир инфаркт, ўткир гемолиз, ёмон сифатли (злокачественные) ўсмалар), токсик метаболитлар таъсирида (уремия, жигар комаси), физик (совук ва иссиқ), рухий (қўрқув, жаҳл чиққанда) ва сурункали миелолейкозда кузатилади.
Эозинофилия аллергик ва паразитар касалликларда (гелминтоз), сурункали миелолейкозда кузатилади.
Базофилия клиник практикада камучрайди, у асосан микседема, ярали колит, сурункали миелолейкоз ва қора талоқ олиб ташланганда кузатилади.
Лимфоцитоз ўткир инфекцион касалликларда (гепатит, қизамиқ, кўк йўтал) сурункали инфекцион касалликларда (кўк йўтал, туберкулез, сифилис) ва сурункали лимфолейкозда кузатилади.
Моноцитозни инфекцион мононуклеозда, краснуха, туберкулез, малярия ва бошқаларда кузатиш мумкин.
Лейкоцитоз патогенезида 3та механизмни кўрсатиб ўтиш мумкин.
1. Қон ҳосил қилувчи органларда лейкоцитлар ҳосил бўлишининг кучайиши
2. Қизил кўмикнинг ўтказувчанлиги гликокортикоидлар таъсирида ортиши ҳисобига, қонга лейкоцитларни кўп миқдорда чиқиши
3. Лейкоцитларни қон-томирларда қайта тақсимланишидаги ўзгаришлар (шок, коллапс, аппендицит, флегмона) олиб келади.
Лейкоцитоз билан бир қаторда, патологик, ўзгарган лейкоцитларни кўпайиб кетиши кўп ҳолларда бирга келади. Бунинг иккинчи томони ҳам бор, лейкопоэтик тўқимани реактив гиперплазияси ҳисобига, лейкоцитларни функционал активлиги ҳам ортиб кетади, бунинг натижасида организмнинг ҳимоя реакцияси кучайиб кетади, м: фагоцитар активликни олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |