Лекции 1 мавзу. Фаннинг предметига кириш. Замонавий халқаро ташкилотлар тизимини шакллантириш. Уларнинг таснифи. Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи


Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар



Download 98,82 Kb.
bet5/11
Sana26.05.2022
Hajmi98,82 Kb.
#609172
TuriЛекции
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу лекция (2)

Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар
тушунчаси ва белгилари

Бугунги кунда халқаро ташкилотлар халқаро-ҳуқуқий муносабатларнинг фаол қатнашчилари ҳисобланадилар. Халқаро ташкилотлар институтининг ривожланиши шундан далолат берадики, давлатлар авваломбор, халқаро муносабатларга сезиларли тасир эта оладиган ва этаётган халқаро ҳукуматлараро ташкилотларни ташкил этишга эътибор қаратишган. Мазкур ҳолатлар халқаро ташкилотлар тушунчаси, унинг асосий белгиларини аниқлаб олиш зарурлигини англатади.


Тушунчадан кўришимиз мумкинки, халқаро ташкилотлар халқаро ҳуқуқнинг бирламчи субъектлари бўлган давлатлар томонидан таъсис этилади ва улар келишувининг ҳуқуқий натижаси бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқида ҳукуматлараро ташкилотлар давлатлар ишлаб чиққан ва маъқуллаган халқаро битим ёки бошқа таъсис ҳужжати асосида, ҳукуматларнинг муайян халқаро муаммоларини ҳал этиш ҳамда турли ижтимоий қурилиш йўлини танлаган давлатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида тузилган доимий давлатлараро тузилма, деб қаралади.

Халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар – муайян мақсадларни амалга ошириш учун халқаро ҳукуматлараро шартнома асосида таъсис этилган, доимий фаолият олиб борувчи органлар тизимига эга, аъзолари фақат халқаро ҳуқуқ субъектларидан иборат, ўз халқаро ҳуқуқ субъектлилигига эга бўлган, халқаро ҳуқуқга мувофиқ тузилган давлатлар бирлашмаси.
Адабиётларда халқаро ташкилотларни халқаро ҳуқуқнинг “иккиламчи субъектлари”, “ҳосилавий субъектлар” деб номланишини ҳам учратиш мумкин13.
Халқаро ташкилотлар “ташкилот” сўзидан ташқари турлича номлар билан ҳам юритилиши мумкин. Хусусан, иттифоқ, жамғарма, банк, агентлик, марказ ва бошқа номларни ташкилотлар номларида учратишимиз мумкин. Масалан, Халқаро Меҳнат Ташкилоти, Халқаро валюта жамғармаси, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик, Европа Кенгаши, Араб давлатлари лигаси.
Халқаро ташкилотлар тушунчасини ўрганишда уларнинг халқаро ноҳукумат ташкилотлар билан аралаштирмаслик лозим. Чунки, мазкур ташкилотлар ўзига хос белгилари, ҳуқуқий мақоми ва халқаро ҳуқуқ субъектлилиги жиҳатидан бир биридан фарқ қилади. Одатда, халқаро ташкилотлар дейилганда халқаро ҳукуматлараро ташкилотларни тушунилади. Агарда, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга назар ташлайдиган бўлсак, халқаро ташкилот – бу ҳукуматлараро ташкилот деб кўрсатилган холос. Бироқ, бундай таъриф фақат ҳукуматлараро ташкилотни ноҳукумат ташкилотдан фарқлайди холос (1986 йилги Халқаро ташкилотлар ва давлатлар ўртасидаги ёки халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси, 2-модда). Бу ҳақда халқаро ташкилотлар ҳуқуқига бағишланган адабиётларда кўп бор билдириб ўтилган14.


Download 98,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish