Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентли-
ги коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида дав-
лат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари,
оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари
ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали
фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро
ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи сифа-
тида белгиланди.
105
қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг иж
-
росини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий
бўлган тақдимномалар киритади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг коррупция
-
га қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари 2001 йил 29 августдаги
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунида
(янги таҳрири) ўз аксини топган. Қонуннинг 4-моддасига биноан, Про
-
куратура органлари ўз фаолиятини солиқ интизомини мустаҳкамлашга,
солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши
курашга, шунингдек давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга
масъулдир.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси коррупцияга қарши
курашиш фаолиятини: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Проку
-
ратура тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, проку
-
ратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташга доир норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар, Бош прокуратура ҳайъатининг қарорлари, Бош
прокурор буйруқлари, фармойишлари, кўрсатмалари асосида олиб
боради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўз ваколатлари дои-
расида:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок
этади;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг
аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолия
-
тини, суриштирувни, дастлабки терговни, шунингдек ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиқ-
лаштиради;
коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича дастлабки терговни
амалга оширади;
коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари
тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил қилишни амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир
мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини
тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фао-
лиятида, шу жумладан, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш
-
да иштирок этади;
106
аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юк
-
салтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий
тарғиботга доир фаолиятда иштирок этади;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олини
-
ши, аниқланиши ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг
оқибатларини, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-
шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда
амалга оширади;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширув
-
чи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан
ҳамкорлик қилади;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга
оширади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Коррупция
-
га қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш
бошқармаси тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташки
-
лий-амалий ва ҳуқуқий механизмлар самарадорлигини такомиллашти
-
риш юзаси-дан таклифлар ишлаб чиқиш;
қонунчилик ҳужжатлари, давлат дастурлари ва бошқа ҳужжатларда
белгиланган коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги вазифалар ва
чора- тадбирларнинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа
давлат органлари томонидан бажарилишини ўрганиш;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профи
-
лактикаси, тезкор-қидирув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга
оширувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ижроси усти
-
дан прокурор назорати аҳволини таҳлил қилиш, коррупцияга оид жино
-
ятларнинг оқибатлари ҳамда уларнинг содир этилишига имкон берган
сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбир
-
ларни ишлаб чиқиш каби вазифаларни бажариш.
Бошқарма Бош прокуратуранинг мустақил таркибий тармоғи ҳисоб-
ланади ҳамда коррупция қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирлар
-
ни мувофиқлаштиради, мазкур соҳага доир қонунчилик ҳужжатлари
ижросини таҳлил қилади, коррупцияга оид жиноятлар бўйича терговга
қадар текширув ва дастлабки тергов ўтказилиши устидан назорат олиб
боради, ташкилий-услубий, ахборот-таҳлилий ва назорат тадбирларини
амалга оширади.
107
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Уюшган жино
-
ятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси коррупциявий
жиноятларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, жиноятнинг
оқибатлари ҳамда унинг содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-
шароитларга барҳам бериш чораларини кўриш;
коррупцияга оид кўп эпизодли, мураккаб ва долзарб жиноятлар
бўйича дастлабки тергов ва терговга қадар текширувни синчковлик би
-
лан, ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказиш, натижаси бўйича қонуний
қарорлар қабул қилиш;
Бош прокуратура раҳбариятининг топшириғига асосан, коррупци
-
явий, шу жумладан, уюшган, мансабдорлик ва иқтисодий жиноятлар
бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини ташкиллаштириш ва ўтказиш,
тергов гуруҳлари фаолиятига раҳбарлик қилиш;
иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича барча айбдор шахсларнинг
аниқланиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка
тортилишини, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, жис-
моний ва юридик шахслар ҳамда давлатга етказилган зарарнинг унди
-
рилишини таъминлаш чораларини кўриш;
терговга қадар текширув ва дастлабки тергов босқичларида жино
-
ят- процессуал қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, шахснинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфатлари бузилиши ҳамда
шаъни ва қадр-қиммати поймол этилишининг олдини олиш;
жиноятларни тергов қилишнинг илғор усуллари, криминалис тик-
техника воситалари, замонавий ахборот технологиялари, шунингдек, ил
-
мий ва экспертлик тадқиқотлар натижаларини тергов амалиётига жорий
қилиш каби вазифаларни бажаради.
Бошқарма Бош прокуратуранинг мустақил таркибий тармоғи
ҳисобланади ҳамда коррупциявий жиноятларни барвақт аниқлаш ва
уларнинг олдини олиш, жиноятнинг оқибатлари ҳамда унинг содир
этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларга барҳам бериш
чораларини кўриш борасида, ташкилий-услубий, ахборот-таҳлилий ва
назорат тадбирларини амалга оширади.
2018 йил 5 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Дав
-
лат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Давлат хавф
-
сизлик хизматининг (кейинги ўринларда – ДХХ) асосий вазифалари
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети,
ҳудудий яхлитлиги ҳамда бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички
таҳдидлардан ҳимоя қилишдан, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун
108
устуворлигини таъминлашдан, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати
-
нинг ваколатига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни
аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат.
ДХХ давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ўз фаолиятини
махсус воситалар, шакллар ва услублар билан амалга оширадиган мах
-
сус ваколатли давлат органидир.
ДХХ ўз ваколатлари доирасида: коррупцияга қарши курашиш
соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш
ҳамда амалга оширишда иштирок этади. Дарҳақиқат, ДХХ бошқа
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар каби коррупцияга қарши фао
-
лиятни тартибга солувчи давлат дастурлари ишлаб чиқишда иштирок
этади ҳамда давлат дастурларида кўрсатилган вазифаларни ўз вако
-
лати доирасида (“Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги” Қонуннинг
5-моддаси 10-қисмига кўра) амалга оширади; коррупция билан боғлиқ
жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текши
-
рувни ва дастлабки терговни амалга оширади; Ўзбекистон Республикаси
Жиноят процессуал кодексининг 391-моддасига биноан, ДХХ терговга
қадар текширувни амалга оширувчи органлар қаторига киради. Жино
-
ят иши қўзғатилгунига қадар амалга ошириладиган барча процессуал
ҳаракатларни амалга оширади. Улар: экспертиза, тинтув, олиб қўйиш,
кўздан кечириш, тафтиш тергов ҳаракатлари.
“Тезкор-қидирув фаолият тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига
кўра, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида тезкор-қидирув фаолия
-
тини амалга оширувчи органларга: Ўзбекистон Республикаси Ички иш
-
лар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва
бошқа органлар киради.
Бундан ташқари, ДХХ коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши
курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил
қилади, миллий хавфсизлик учун таҳдидларни баҳолашни амалга
оширади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги
Қонуннинг 5-моддасига кўра, Давлат хавфсизлик хизмати органлари
мамлакат ичкарисида ҳамда ташқарисида разведка (вазиятни баҳолаш
ва қарор қабул қилиш учун мавжуд ёки эҳтимол тутилган душман, жой
ва бошқа ҳақида маълумотлар тўплаш мақсадида амалга ошириладиган
тадбирлар мажмуи) ва контразведка (душман разведкасига, жосуслари
-
га, диверсантларга ва пропагандасига қарши кураш олиб борувчи махсус
ташкилотлар) ишларини амалга оширади ва тўпланган маълумотларни
109
тегишлилиги ҳамда тааллуқлилигига қараб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларга тақдим этади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир
мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини
тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;
“Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига
кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқлари кўрсатиб ўтилган. ДХХ
органлари ўзларига келиб тушган ариза ва мурожаатларга кўра, бузил
-
ган ҳуқуқларни тиклаш бўйича пртоцессуал ҳаракатларни амалга оши
-
риш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ДХХ коррупцияга қарши курашиш бўйича
фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар
ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ДХХга давлат хавфсиз
-
лигини таъминлашга доир вазифаларни бажаришда ўз ваколатлари
дои расида кўмаклашиши шарт. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида
халқаро ҳамкорликни амалга оширади. “Давлат хавфсизлик хизмати
тўғрисида”ги Қонуннинг 45-моддасига кўра, “чет давлатларнинг ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлари ва бошқа ташкилотлари, халқаро таш
-
килотлар ҳамда уларнинг ваколатхоналари билан Давлат хавфсизлик
хизматининг ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади”. Ўзбекистон
Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ
бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ушбу қоидадан шуни
тушунишимиз мумкинки, “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги
Қонун, Давлат хавфсизлик хизматининг ички локал ҳужжатлари ва шун
-
га ўхшаш бошқа нормативлар асосида бошқа хатти-ҳаракатларни ҳам
амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда
– ИИВ) ўз ваколатлари доирасида:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок
этади;
коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолия
-
тини, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади;
коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари
тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади, тегишли давлат
органларига зарур ахборотни тақдим этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир
110
мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини
тик лаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;
аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юк
-
салтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий
тарғиботга доир фаолиятда иштирок этади;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги статистика маълу
-
мотларининг ҳисоби юритилишини ва таҳлил қилинишини таъминлайди;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олини
-
ши, аниқланиши ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг
оқибатларини, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-
шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда
амалга оширади;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширув
-
чи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан
ҳамкорлик қилади;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга
оширади.
ИИВ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга
ошириши мумкин.
ИИВнинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил
16 сентябрда қабул қилинган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
Қонунида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий мақоми
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада тако
-
миллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-
сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги Низомда белгиланган.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси
-
да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши
курашиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |