Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


бешинчидан, “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

бешинчидан,
“Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари 
халққа хизмат қилиши керак”
, деган халқчил тамойил асосида барча 
поғонадаги мансабдор ва масъулларнинг одамлар ичига кириб бориш, 
уларнинг муаммоларини уйма-уй юриб ҳал этиш тизимининг жорий 
этилгани коррупцияга қарши курашишда ўзининг самарасини бера 
бошлади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш 
учун Халқ қабулхоналари, Президент портали, Бош вазирнинг Тадбир
-
корлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳамда давлат 
органлари ва ташкилотларининг “ишонч телефон”лари жорий қилинди.
Республика бўйлаб 209 та Халқ қабулхонаси ташкил этилиб, фуқа-
роларнинг ҳуқуқларини тиклаш устувор вазифа сифатида белгиланди. 
Шунингдек, олис ҳудудларга барча даражадаги раҳбарларнинг сайёр 
қабулларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.
Халқ қабулхоналари фуқароларнинг ўзи яшаётган ҳудудда ҳамда 
бутун мамлакатда юз бераётган воқеаларга бефарқ бўлмасдан фаол 
иштирок этишига имконият яратди. Халқнинг ҳар бир масала бўйича 
тўғридан-тўғри мурожаат қилиш эркинлиги таъминланиши, мансабдор
-
ларнинг халқ билан бевосита мулоқотга кириша бошлаганининг ўзиёқ 
қуйи ва ўрта тизимдаги коррупция даражасининг қисқаришига сабаб 
бўлди;


99
олтинчидан,
жамиятда парламентнинг, ўзини ўзи бошқариш орган
-
ларининг ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг мавқеи кучай
-
тирилгани, уларга давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан пар
-
ламент ва жамоатчилик назоратини таъминлаш бўйича кенг ваколатлар 
берилгани ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Олий Мажлис палаталарида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-
ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилгани ушбу соҳада 
самарали парламент назоратини амалга оширишда муҳим аҳамият касб 
этмоқда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари, туман
ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларининг таркибида қонунийликни 
таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish