Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

6.2. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий 
кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8-модда
-
сига биноан коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга 
оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Корруп
-
цияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон 
Респуб ликасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши 
курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.
Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг ол
-
дини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг 
самарадорлигини ошириш мақсадида, 2020 йил 29 июнда Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Коррупция
-
га қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармонига асосан, Ўзбекистон 
Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ташкил 
этилди. 


114
Миллий кенгаш томонидан қабул қилинадиган қарорлар барча 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва 
бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир Миллий 
кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Корруп
-
цияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари билан ўзаро ҳамкорликда 
амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий 
кенгаши тўғрисидаги низом Кенгаш томонидан 2021 йил 19 августда 
тасдиқланган. 
Миллий кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти 
томонидан тасдиқланади. Кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда амалга 
оширади ва ўз мажлисларини заруратга қараб, аммо йилнинг ҳар чора
-
гида камида бир марта ўтказади. 
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кен
-
гашининг асосий вазифалари:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг 
ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини 
ташкил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи 
ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, 
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллан-
тиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оши
-
рилишини ташкил этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни 
аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек, 
уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга 
доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни 
йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оши
-
Миллий кенгаш коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни 
амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар 
фаолиятини мувофиқ-лаштирувчи орган ҳисобланади.


115
рилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мав
-
жуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини 
баҳолаш;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни такомил
-
лаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар 
тайёрлаш;
ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Агентлик Миллий кенгаш мажлислари баённомаларини расмийлаш
-
тиради ва тасдиқланган баённомаларни кенгаш аъзоларига, манфаатдор 
вазирликлар, идоралар ва Ҳудудий кенгашларга юборади.
Миллий кенгашнинг ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Корруп
-
цияга қарши курашиш агентлиги ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кор
-
рупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари коррупцияга қарши ку
-
рашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи 
ҳудудий органлар ҳамда ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
орган ҳисобланади. Ҳудудий кенгаш томонидан қабул қилинадиган 
қарорлар жойлардаги барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, 
жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши 
мажбурийдир.
Ҳудудий кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа дастур
-
ларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
тегишли ҳудудда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни 
амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар
-
нинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жа
-
миятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга 
доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини 
ташкил этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни 
аниқлаш, чек қўйиш, оқибатлари ҳамда имкон берувчи сабаблар ва 
шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадор
-
лиги оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 
Миллий кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.


116
коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни 
йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга 
оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги 
мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлиги
-
ни баҳолаш учун тегишли ҳудудда қилинган ишлар ижроси ҳақида Мил
-
лий кенгаш ишчи органига ахборот тақдим этиш;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини 
такомиллаштириш, ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклиф
-
лар тайёрлаш ва Миллий кенгашга киритиш.
Ҳудудий кенгашларнинг ишчи органи функциясини тегишинча 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар халқ депутатлари кенгашлари котибиятлари бажаради. Миллий 
кенгашнинг асосий вазифалари сифатида коррупцияга қарши кура
-
шиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб 
чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, ушбу фаолиятни 
амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилот
-
ларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш, 
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жа
-
миятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш
-
га доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга ошири
-
лишини ташкил этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини 
олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини,
шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни барта
-
раф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъмин
-
лаш мақсадлари белгиланган. 
Бундан ташқари, Миллий кенгаш, коррупцияга қарши курашиш 
бўйича ҳудудий кенгашлар коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари 
тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш, коррупцияга қарши 
курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мони
-
торингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва 
ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш, коррупцияга 
қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва ушбу 
соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш, ҳамда 
ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириш масъулдир.
2021 йил 19 августда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши 
курашиш миллий кенгаши тўғрисидаги ҳамда Қорақалпоғистон Респуб-
ликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш 
ҳудудий кенгашлари тўғрисидаги Низомлар тасдиқланди. 


117
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги 
“Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга 
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5177-сонли қарорига 
мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, барча давлат органлари ва 
ташкилотлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга 
қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди. Уларнинг 
асосий вазифалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини 
олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаат
-
лар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз 
муносабатни шакллантириш чораларини кўриш ҳисобланади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish