Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний 
ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя 
қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг 
хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олиш ва профилактикасидан иборат.


111
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доира-
сида:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва 
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок 
этади;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фао-
лиятида иштирок этади;
аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юк
-
салтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий 
тарғиботга доир фаолиятни амалга оширади ҳамда мувофиқлаштиради;
таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида 
ҳуқуқий таълим ва тарбияга доир чора-тадбирларни амалга оширишда 
иштирок этади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳамда уларнинг лойиҳала ридаги 
коррупция учун шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни 
аниқлаш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва лойиҳаларнинг таҳлилини амал
-
га оширади;
коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни барта
-
раф этиш бўйича чоралар кўради;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширув
-
чи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан 
ҳамкорлик қилади;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга 
оширади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига 
мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддаси
-
да Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий 
жиноятларга қарши курашиш департаментининг коррупцияга қарши ку
-
рашиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш 
департаменти ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Президенти
-
нинг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармони билан “Ўзбекистон 
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга 
қарши курашиш департаменти тўғрисидаги низом”да белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий 
жиноятларга қарши курашиш департаменти ўз ваколатлари доирасида:


112
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва 
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок 
этади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан 
боғлиқ жиноятлар, иқтисодий ва коррупция билан боғлиқ бошқа жино
-
ятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни ва 
суриштирувни амалга оширади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш
-
нинг эҳтимол тутилган йўллари ва механизмларини аниқлаш учун пул 
маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларнинг мони
-
торингини ташкил этади ҳамда ўтказади;
жиноий таъқиб этишни ташкил қилиш ва ҳуқуқий таъсир кўрсатиш-
нинг бошқа чораларини кўриш учун тегишли давлат органларини 
корруп цияга оид аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ўз вақтида 
хабардор қилади;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олини
-
ши аниқланиши ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг 
оқибатларини, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-
шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда 
амалга оширади;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширув
-
чи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан 
ҳамкорлик қилади;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга 
оширади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий 
жиноятларга қарши курашиш департаменти қонунчиликка мувофиқ 
бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Департамент Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси
-
нинг 391-моддасига кўра, терговга қадар текширувни амалга оширувчи 
органлар сафига киради ҳамда 461-бобида кўрсатилганидек, суришти
-
рув органи ҳисобланади ва шуни ҳам таъкидлашимиз жоизки, “Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига кўра, ушбу 
фаолиятни амалга оширувчи субъект ҳисобланади.
“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид 
ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги Олий 
суд пленум қарори 3-қисми ва ЖК 243-моддаси мазмунига кўра, даро
-


113
мадларни легаллаштириш деганда, айбдор томонидан жиноий фаолият 
натижасида орттирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ўтказиш, 
алмаштириш, мулкка айлантириш йўли билан уларнинг келиб чиқишига 
қонуний тус берилиши, худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки 
мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, 
кўчириш усулини, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий 
эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир 
сақлаш тушунилиши лозим. Мулк объекти сифатида бундай ҳолларда 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 169-моддасида на
-
зарда тутилган ҳар қандай мулк, шу жумладан, виртуал активлар (крип
-
товалюта ва ҳ.к.) бўлиши мумкин.
Банк ўтказмалари бошқа молиявий операциялар орқали амалга 
оширилган ноқонуний пулларни аниқлайди ҳамда Ўзбекистон Республи
-
каси FATF (Financial Action Таск Force) кўрсатмаларини амалга оширувчи 
ягона Молиявий разведка бўлинмаси бўлиб, Ўзбекистон Республикасида 
амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларни тақдим этади.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни билвосита амалга 
оширувчи давлат органлари тоифасига қонунчиликка мувофиқ барча 
бошқа давлат органлари киради. 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish