Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги дастурлар



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

4.3. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги дастурлар
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши 
курашиш тўғрисида”ги Қонунини ижро этиш мақсадида қабул қили-
наётган давлат дастурларни алоҳида эътироф этиш мақсадга мувофиқ. 
Чунки ушбу дастурлар орқали давлат ва жамият ҳаётининг барча 
тармоқларида коррупцияга қарши давлат сиёсати изчиллик билан 
татбиқ этилмоқда. 
Мисол сифатида келтириб ўтиш жоизки, 2017 йил 2 февраль куни 
эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупция
-
га қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2752-
сонли қарори
 
мазкур Қонуннинг
 
самарали ижросини таъминлаш, жа
-
мият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини 
олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш
-
га хизмат қилди
47
. Бундан ташқари, мазкур қарор асосида Коррупцияга 
қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилиб
унинг низоми ва 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши 
курашиш бўйича
 
Давлат дастури тасдиқланди ҳамда дастур доирасида 
муайян ишлар амалга оширилди
48

47
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2017 й., 5-сон, 
62-модда. (Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, 
давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш 
ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПФ-6257-сонли Фармонига асосан, ўз кучини йўқотган).
48
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Кор
-
рупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 
қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. //
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 62-модда.


72
Шу билан бирга, мазкур соҳадаги ишларни янги босқичга кўтариш 
мақсадида, 2019 йил 27 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президен
-
тининг “Ўзбекистон Республикасида
 
коррупцияга қарши курашиш тизи
-
мини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5729-
сонли Фармони қабул қилиниб, коррупцияга қарши курашиш бўйича 
тизимли вазифалар белгиланди
49
.
Унда қуйидаги устувор вазифалар назарда тутилди:
Биринчидан,
2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш 
Давлат дастури тасдиқланди. Дастур доирасида 35 та амалий чоралар
-
нинг бажарилиши белгиланган. Мазкур Дастурнинг устувор йўналишлари 
этиб, қуйидагилар белгиланган:
1. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, 
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.
2. Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг 
олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
3. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, 
уларга чек қўйиш, имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва 
оқибатларини бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни 
содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини 
таъминлаш.
4. Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича халқаро 
ҳамкорлик.
49
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги 
“Ўзбекистон Республикасида
 
коррупцияга қарши курашиш тизимини янада тако
-
миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. //Ўзбекистон Республи
-
каси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish