Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
– қонунчиликка мувофиқ қабул 
қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нор-
маларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган 
расмий ҳужжат.


65
сифат жиҳатдан янги босқичи бошланди. Хусусан, коррупциявий жино
-
ятларнинг олдини олиш, уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон 
бераётган шарт-шароитларни аниқлаб, уларни бартараф этиш масалала
-
рига жиддий эътибор қаратилди. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбир-
лари тўғрисида”ги қарори билан 51 та банддан иборат, 2017-2018 йил
-
ларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дас-
турининг қабул қилиниши ҳам фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини 
кучайтириб, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг коррупцияга қарши 
курашдаги фаолиятини мувофиқлаш-тиришга хизмат қилди. 
Бугунги кунда коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий 
онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга 
нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари 
ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини оши
-
риш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги 
ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш давр талабидир. Зеро, ҳуқуқий 
онг ва ҳуқуқий маданияти етук бўлган фуқаролар коррупцияга йўл 
қўймайдилар.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасидаги қонунчи-
лик тизими шакллантирилган бўлиб, у салмоқли ўринга эга. Мазкур 
йўналишдаги қонунчилик ҳужжатлари қаторида: Ўзбекистон Республи
-
касининг Конституцияси, Жиноят кодекси (1994), Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодекс (1994), Меҳнат кодекси (1995), “Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси тўғрисида”ги (2014), айниқса, кейинги йилларда қабул 
қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги (2017), “Давлат 
фуқаролик хизмати тўғрисида”ги (2022) қонунлар, 2017–2021 йиллар
-
да Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (2017), Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (2017), Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кура
-
шиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
(2019), “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизи
-
мини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
(2020), “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини 


66
яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кес-
кин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора- 
тадбирлари тўғрисида”ги (2021), “2022–2026 йилларга мўлжалланган 
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги (2022) фар
-
монлари, Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий 
қоидалари (2022) кабиларни
44
алоҳида қайд этиш ўринлидир.
2022 йилнинг 8 август куни давлат фуқаролик хизматчилари
-
нинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва улар фаолиятини ягона норма 
ва қоидалар асосида тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг 
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонун 
10 та боб ва 64 та моддадан иборат. 
Ушбу қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ижтимоий 
муносабатларни тартибга солувчи умумий қоидалар, давлат фуқаролик 
хизматини тартибга солишда давлат органларининг асосий вазифа ва 
ваколатлари, давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясининг кафолатлари, дав
-
лат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатиш асослари, давлат 
фуқаролик хизмати тизимида коррупциянинг олдини олиш чоралари 
белгиланди.
Ушбу қонунда давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупция-
нинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат этиб 
белгиланган:
давлат фуқаролик хизматчилари томонидан коррупцияга оид 
ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслиги;
Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя 
этилишини таъминлаш;
давлат фуқаролик хизматчисининг манфаатлар тўқнашувини олдини 
олиш ва ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш, уларга 
риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат ўтказилишини таъмин лаш;
давлат фуқаролик хизматчисининг даромадлари ва мол-мулкини 
декларациялаш тизимини жорий этиш;
давлат фуқаролик хизматчиси томонидан совғалар олиш ва бериш 
тартибини белгилаш;
давлат фуқаролик хизматчисининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя 
қилинишини, моддий таъминот олишини ва рағбатлантирилишини 
таъминлаш.
44 
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz


67
Қонунчиликда давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупциянинг 
олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши
мумкин.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш механизмларини 
шакллантиришда иштирок этадиган тармоқ қонунчилик ҳужжатлари ҳам 
муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш лозим. Шу каби қонунлар 
қаторида: Бюджет ва Божхона кодекслари, “Жиноий фаолиятдан олинган 
даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молия-лаштиришга 
қарши курашиш тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Дав
-
лат харидлари тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви орган
-
лари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти 
тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари 
тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати 
тўғрисида”ги қонунларни алоҳида келтириб ўтиш зарур.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish