“Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари”



Download 473,87 Kb.
Sana20.03.2022
Hajmi473,87 Kb.
#504188
Bog'liq
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ МАЪНАВИЙ


Т

АЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ




2020 йил 9 март куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ҳаракатлар стратегияси хонасида “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусидаги соҳанинг малакали мутахассислари иштирокида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Марахимов Авазжон Рахимович, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Матмуратов Батир ДжолдасовичБош прокуратура академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий таълим маркази бошлиғи Исмоилов Боҳодир Исламович, Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси масъул ходими, Ўзбекистон Маънаният ва маърифат маркази эксперти Эшназаров Мухаммадали Абдуназарович, Олий таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Базаров Отабек Хасанбаевич, ИИВ Академияси Криминология кафедраси доценти, полковник Рахимов Шариф Кобуловичлар иштирок этишди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси, коррупция хавф-хатарларини таҳлил қилиш асосида, аҳолининг кенг қатламини ушбу иллатлардан хабардор қилиш ва фуқароларнинг айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онги, маданиятни оширишга қаратилган чора тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, унга имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш каби ўта муҳим масалалар доирасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Тадбирда Бош прокуратура академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий таълим маркази бошлиғи Исмоилов Боҳодир Исламович фикр билдириб, “Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида “комплаенс назорат” (compliance control) тизимини жорий этиш, жумладан, профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимларининг юриш-туриши, шунингдек улар фаолиятида коррупцияни олдини олишга қаратилган намунавий касбий деонтологик талаблар тизимини ишлаб чиқиш жараёнларини жадаллаштириш зарур”лиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Очиқ мулоқотда қатнашган профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ўзларининг мазкур йўналишда вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалар томонидан амалга оширилиб келинаётган ишлар бўйича қизиқтирган саволларига муносиб ва асосли жавобларни олишди.


Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Ўзбекистон Миллий университети талабалари учун “Энг яхши илмий мақола” танлови


Талабаларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий изланишларини тарғиб қилиш мақсадида университет талабалари учун “Энг яхши илмий мақола” номли мақолалар танлови эълон қилинди.
Ҳар бир факультет талабалари учун “Энг яхши илмий мақола” танлови алоҳида ўтказилади ҳамда танлов ғолиблари моддий рағбатлантирилади. Бундан ташқари саралаб олинган мақолалар “Иқтидорли талабаларнинг илмий натижалари” деб номланувчи илмий мақолалар тўпламда нашр этилади.
Танловга тақдим этиладиган мақолалар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;
ижодий ишларнинг стилистик ва грамматик жиҳатдан ёзилганлиги;
мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;
мавзуга оид долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.
Танловга тақдим этиладиган мақолалар (ўзбек, рус ёки инглиз тилларида) Microsoft Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, 1 интервалда, чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори ва пастдан 25 мм жой қолдирган ҳолда ёзилган бўлиши ҳамда матнлар илмий-техник, стилистик таҳрир қилинган бўлиши талаб этилади. Шунингдек, мақолаларbotirovg@yandex.ru манзилида қабул қилинади. Бунда жўнатиладиган мақола файлининг номи “Ф.И.О.-Факультет номи” деб номланиши керак.

botirovg@yandex.ru ilmiy maqolalar qabul qilinadi. Мақолалар 2020 йил 30 апрелга қадар қабул қилинади. 
Download 473,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish