Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Коррупцияга қарши ички назорат тизими



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Коррупцияга қарши ички назорат тизими 
(комплаенс-назорат)ни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикасининг
2017 йил 3 январдаги 
ЎРҚ
-419-
сонли Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 
27 майдаги ПФ
-5729-
сонли Фармони
Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021
-
2022 йилларга 
мўлжалланган давлат дастури
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 
29 июндаги ПФ
-6013-
сонли Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 
6 июлдаги ПФ
-6257-
сонли Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 
6 июлдаги ПҚ
-5177-
сонли қарори


68
2017 йил 7 февралда тасдиқланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси”
45
да мамлакатимизда коррупцияга қарши 
курашни самарали ташкил этиш бўйича вазифалар аниқ белгилан
-
ди. Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган коррупцияга қарши 
курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш 
ва коррупцияга қарши курашиш тадбирлари-нинг самарадорлигини 
ошириш тизимини ишлаб чиқиш вазифаси ижроси юзасидан эътиборга 
молик натижалар қўлга киритилди.
2022 йилнинг 28 январда эълон қилинган 2022–2026 йилларга 
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам кор
-
рупцияга қарши курашиш устувор вазифалардан этиб белгиланди. Хусу
-
сан, Тараққиёт стратегиясининг 4-мақсади сифатида давлат бошқаруви 
органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда 
манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жа
-
раёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш, 84-мақсади сифатида эса кор
-
рупцияга мойил соҳа ва тармоқларни аниқлаш, коррупциявий омил
-
ларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда 
коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш назарда 
тутилди. 
Тараққиёт стратегиясининг 83-мақсадида давлат хизматида ҳа-
лоллик стандартларини жорий этиш белгиланган бўлиб, унга кўра,
 
дав
-
лат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкларини декларация қилиш 
тизими босқичма-босқич жорий этилади. Шунингдек, давлат хизматида 
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича самарали механизм
-
ларни яратиш, коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятда 
очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтириш каби 
чора-тадбирлар амалга оширилади.
Давлат органида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосла
-
рини кучайтиришда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 
қабул қилиниши ҳам муҳим ўрин тутади. Мазкур Қонунда давлат 
фуқаролик хизматчиларининг фаолияти тартибга солинади. Жумладан, 
Қонунда давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга қарши кура
-
шишга доир чора-тадбирлар, давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-
45
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-
сонли Фармони. //“Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари 
миллий базаси” веб-сайти – www.lex.uz.


69
ахлоқ қоидалари, манфаатлар тўқнашуви, давлат фуқаролик хизматчи
-
си даромадларини ва мол-мулкини декларациялаш, давлат фуқаролик 
хизматчисига қўйилган талаблар ўз аксини топади.
Қонуннинг муҳимлиги шундаки, у мамлакат давлат бошқаруви ва 
маҳаллий давлат ҳокимияти идораларида меҳнат қилаётган бир юз йи
-
гирма мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти, улар
-
нинг ҳуқуқий мақоми ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, давлат 
фуқаролик хизматига кириш ҳамда ушбу тизимда коррупция ва ман
-
фаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид муносабатларни тартибга 
солади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish