Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

4.2. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш 
тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти
Мамлакатимизда 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
тлмонидан 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган Коррупцияга қарши 
конвенциясини ратификация қилиниши натижасида давлат томони
-
дан коррупцияга қарши курашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб 
чиқилиб, амалга оширилди. Айниқса, 2017 йил 3 январдаги Ўзбекистон 
Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 
(кейинчалик – Қонун)нинг қабул қилингани ушбу йўналишдаги ишлар
-
нинг мантиқий давоми бўлди. Қонунда коррупцияга қарши курашиш
-
нинг асосий принциплари ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг муҳим 
йўналишлари мустаҳкамланди.
Ушбу Қонун 6 та боб, 34 та моддадан иборат бўлиб, унда корруп-
цияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда 
иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар, коррупцияга қарши ку
-
рашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, 
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, 
жавобгарликнинг муқаррарлиги белгилаб берилган. Ҳозирга қадар 
мазкур Қонунга беш маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 
Айниқса, 2021 йил 18 ноябрдаги Қонун асосида Ўзбекистон Респуб-
ликаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ўзбекистон Рес-
публикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенга
-
ши ва унинг ҳудудий кенгашлари ваколатларига оид нормалар билан 
тўлдирилиши ушбу тузилмалар фаолиятини
 
қонун даражасида мустаҳ- 
камлади.


70
Қисқа қилиб айтганда, мазкур Қонун давлатнинг коррупцияга 
қарши курашиш сиёсатини қонун даражасида мустаҳкамлади ва ушбу 
йўналишдаги ишларни ягона тизимга солди. 
Ушбу Қонун қабул қилингунга қадар коррупцияга қарши курашиш 
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида белгиланган қилмиш 
учун жавобгарликни таъминлаш нуқтаи назаридан талқин қилинган 
бўлса, ушбу Қонун мазкур иллатга қарши курашишга комплекс ёндашув
-
ни шакллантирди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Маж
-
лисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Ислоҳотларимиз самараси 
кўп жиҳатдан 4 та муҳим омилга, яъни қонун устунлигини таъминлаш; 
коррупцияга қарши қатъий курашиш; институционал салоҳиятни юк
-
салтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ. 
Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши 
мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, 
таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз ол
-
димизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг 
оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз 
керак”
46
. Дарқақиқат, коррупцияга қарши курашиш фақат ҳуқуқий жа
-
вобгарликни белгилашдан иборат эмас. Бунинг учун, қонун устунлигини 
таъминлайдиган механизмларни кучайтириш ва давлат органларининг 
институционал салоҳиятини ҳам кучайтириш зарур. 
Қонунда биринчи марта коррупция атамасига ҳуқуқий таъриф бе
-
рилди. Унга кўра, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан 
шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб 
моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда 
фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда 
тақдим этиш эканлиги белгиланди. 
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолият
-
ни амалга оширувчи давлат органларининг ваколатлари белгиланиши 
қаторида, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат 
нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг коррупцияга қарши 
курашишда иштирок этишига оид нормалар белгиланди. 
Илк маротаба, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш 
соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбияни амалга оширишга оид вазифа
-
лар ифода этилди. 
46
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж
-
лисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь // Манба: www.president.uz


71
Шу билан бирга, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 
коррупцияга қарши амалга оширадиган вазифалари белгилаб берилди. 
Ушбу Қонун нормаларини ҳаётга татбиқ этиш жамиятдаги барча 
соғлом кучларни коррупцияга қарши курашишга сафарбар қилишни 
талаб этмоқда. Шунингдек, жамиятнинг алоҳида тармоқларида корруп
-
цияга қарши курашиш бўйича алоҳида дастурлар ва ички сиёсатларни 
шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish