Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари турлари



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари турлари:
Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда 
қарорлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари


62
Сингапур, Гонконг, Португалия, Швеция каби давлатлар тажрибаси бунга 
мисол бўлади.
Шубҳасиз, агар коррупция иллати соф ҳуқуқий ҳодиса бўлганида 
эди, унга қарши қонун-қоидаларни кўпайтириш ва жазо чораларини ку
-
чайтириш орқали уни мағлуб этиш мумкин бўлар эди. Дейлик, Хитойда 
коррупция жиноятини содир этганлик учун ўлим жазоси белгиланган. 
Аммо шунга қарамай, бу иллатнинг илдизи буткул йўқ бўлмаяпти. 
Зеро, ҳар қандай мамлакатда коррупцияга қарши кураш ва унинг жа
-
миятдаги салбий оқибатларининг олдини олиш долзарб масалалардан 
бири ҳисобланади. Айниқса, давлат бошқарув органларининг самарали 
ва натижали фаолият юритиши учун қонун устунлиги тамойилига амал 
қилиниши шахс, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаат
-
ларини амалга оширилишини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Жаҳон мамлакатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан 
коррупцияга қарши курашиш мақсадида кўплаб конвенция, пактлар 
ва бошқа турдаги халқаро ҳужжатлар қабул қилиниб келмоқда. Ушбу 
ҳужжатлар ҳақида кейинги мавзулар доирасида тўхталиб ўтамиз.
ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, коррупция муаммоси алоҳида бир 
давлат миқёси билан чекланибгина қолмай, балки ушбу иллат давлатлар 
ўртасида кенг тарқалиб, халқаро муаммога айланди. Бир мамлакат дои
-
расида илдиз отган коррупция бошқа мамлакатларнинг ривожланишига 
ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсата бошлади.
Ушбу омиллар халқаро жамоатчиликнинг бирлашиб, коррупция му
-
аммосига қарши курашишини тақозо этди. Бунинг натижасида, 1994 
йилнинг 31 декабрида чоп этилган “Finansial Times” газетаси дунё 
аҳолисида коррупцияга оид саводхонликни ошириш мақсадида, 1995 
йилни “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилди. Шунингдек, 
БМТ томонидан (2003 йил 21 ноябр, № A/RES/58/4-сонли резолюция) 
9 декабрь “Халқаро коррупцияга қарши курашишнинг куни”, деб таъсис 
этилиб, ушбу кун 2004 йилдан бошлаб алоҳида нишонланиб келинмоқда.
Шу билан бирга, халқаро миқёсда коррупцияга қарши курашиш 
йўлида ташланган энг самарали қадамлардан бири – бу 2003 йил 31 
октябрь куни БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясининг қабул 
қилиниши бўлди
41
. Мазкур Конвенция
 
лойиҳаси икки йил давомида 130 
дан ортиқ давлат иштирокида муҳокама этилди ва барча иштирокчи 
давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Ушбу Конвенция коррупция офа
-
41
https://www.unodc.org/documents/treaties/UNCAC/Publications/Convention 
/08-50028_R.pdf


63
ти билан глобал даражада курашишга имкон берадиган муҳим ҳуқуқий 
асос бўлиб хизмат қилди. 
Конвенция дунёвий тараққиётга кўмаклашишда ҳамда барчанинг 
фаровонлиги учун кишилик дунёсини такомил-лаштиришга қаратилган 
ишларда ҳалоллик, ҳуқуқ устуворлигини ҳурмат қилиш, ҳисобот юри
-
тиш ва ошкоралик каби фазилатлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини 
тасдиқлайди. Бугунги кунда 180 дан ортиқ давлат ушбу конвенция
-
ни ратификация қилиб, унда қайд этилган талабларни ўзининг миллий 
қонунчилигига имплементация қилиб бормоқда
42
.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвен
-
циясининг қабул қилиниши халқаро ҳамжамият коррупциянинг олдини 
олиш ва илдизини қуритишга дадиллик билан киришаётганини яққол 
акс эттиради. Мазкур Конвенция коррупция билан шуғулланган шахслар 
жамият ишончини оқламасалар, бундан кейин уларнинг кирдикорлари
-
га ҳеч ким чидаб турмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантиради. Конвенция 
ривожланишга кўмаклашишда ҳамда халқларнинг фаровонлиги учун 
ҳалоллик, ҳуқуқ устуворлигини ҳурмат қилиш, ошкоралик каби фазилат
-
лар муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлайди”
43
.
Дарҳақиқат, бундай зарарли ҳодиса барча давлатларда учрайди, 
лекин, айниқса, ривожланаётган мамлакатларга катта иқтисодий зарар 
етказади. Коррупция айнан ижтимоий муҳтож оилаларга номутаносиб 
даражада катта зарар етказиб, уларда давлат ҳокимиятига нисбатан 
ишончсизлик пайдо бўлади. Натижада, ушбу оилаларнинг иқтисодий ри
-
вожланиши учун мўлжаллаган маблағлари сарф-харажат этилмайди. Бу, 
ўз навбатида, давлатнинг асосий хизматларини кўрсатиш имкониятидан 
маҳрум этиб, тенгсизлик ва ижтимоий адолатсизликни шакллантиради 
ҳамда хорижий инвестициялар оқимларининг кириб келишига сунъий 
тўсқинлик қилади.
Ўзбекистоннинг олдида турган кўплаб ижтимоий-иқтисодий ва 
сиёсий-ҳуқуқий муаммолари орасида коррупцияга қарши кураш алоҳида 
ўрин тутади. 2008 йил 7 июль куни Ўзбекистон Республикасининг “Бир
-
лашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига 
(Нью-Йорк 2003 йил 31 октябрь) қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни қабул 
42
https://treaties.un.org/Pages/ViewDetails.aspx?src=TREATY&mtdsg_no= 
XVIII-14&chapter=18&clang=_en
43
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши конвенция
-
си”. – Нью-Йорк, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва 
жиноят чилик бўйича бошқармаси, 2004. – 3 бет.


64
қилинди. Шу тариқа мазкур ғайриижтимоий ҳодисанинг олдини олиш, 
унга қарши кураш бўйича халқаро мажбуриятлар қабул қилинди.
Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муро
-
сасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини 
жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. 
Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш шароитида коррупцияга 
қарши курашиш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан би
-
рига айланди. Негаки мазкур иллат натижасида жамият ҳаёти издан 
чиқади, аҳолининг давлат органларига бўлган ишончи сўнади ҳамда энг 
ёмони, давлат тараққиётига жиддий путур етказилади.
Айни пайтда, коррупцияга қарши изчил кураш олиб боришда 
иқтисодий-сиёсий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш долзарб 
аҳамият касб этади. Жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаёт
-
ган кенг кўламли тизимли ислоҳотлар жамиятда қонун устунлиги, ин
-
сон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлиб, 
халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкор
-
лик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. 
Бироқ, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб қолмайди. Чунончи шахс ҳамда 
жамият манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш, коррупциянинг 
олдини олишнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш 
эҳтиёжини вужудга келтирди. 
Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 3 январда қабул қилинган 
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунда бу иллатга қарши 
курашнинг ҳуқуқий механизми яратилган бўлиб, у давлат ва жамият 
тақдири, халқ келажагига, қолаверса, ҳар бир фуқарога дахлдор бўлган 
муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳам ҳисобланади. Ушбу Қонун асоси
-
да республикамизда коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро 
ҳамкорликнинг ташкил этилиши натижасида, коррупцияга қарши кураш 
тизимидаги бир-бирининг функциясини такрорлаш ва бир-бирига халал 
бериш каби салбий ҳодисаларга барҳам бериш кўзда тутилди.
Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш ас
-
носида, 2017 йилдан бошлаб, юртимизда коррупцияга қарши курашнинг 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish