3.4. Давлат хизматидаги чекловлар
Давлат хизматида коррупция ва унинг бир кўриниши бўлган ман
-
фаатлар тўқнашувини бартараф этишда давлат хизматчилари учун
ўрнатилган тақиқ ва чеклов масалалари муҳим аҳамият касб этади. Бу
-
гунги кунга қадар қабул қилинган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда
ҳам давлат хизматчилари фаолиятидаги тақиқ ва чеклов масалаларига
алоҳида эътибор берилиб, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича ва
-
зифалар белгилаб ўтилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президен
-
тининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга
қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ–5729-сонли Фармонида давлат хизматчилари учун че
-
кловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг
олдини олиш бўйича бошқа механизмларнинг аниқ рўйхатини белгилаш
билан боғлиқ қоидалар назарда тутилган
35
.
Айрим адабиётларда чеклов масалалари “тақиқ” ва “чеклов” тушун
-
чалари асосида ифодаланса, айрим адабиётларда фақатгина умумий
ном остида “чеклов” тушунчаси билан ифодаланган.
Тақиқ – бу давлат томонидан махсус норматив-ҳуқуқий ёки ички
локал ҳужжатлар асосида белгиланган, лавозим вазифалари ва хусу
-
сиятларидан келиб чиқиб, муайян хатти-ҳаракатларни амалга оши
-
35
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада тако
-
миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони // Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. 29.05.2019 й., 06/19/5729/3199-сон.
54
ришни кескин тақиқлайдиган давлатнинг умуммажбурий кўрсатмаси
ҳисобланади. Чеклов эса, давлат хизматчилари учун давлат томонидан
махсус норматив-ҳуқуқий ёки ички локал ҳужжатлар асосида белгилан
-
ган, фақатгина муайян тартиб ва мезонлар асосида ваколатлардан фой
-
даланишнинг ҳуқуқий чегарасини белгиловчи механизм ҳисобланади.
Тақиқда давлат хизматига кириш ва уни ўташ давомида муайян
ҳаракатларни амалга ошириш кескин тақиқланганлигини, чекловни
эса, нисбатан енгил доирада ва айрим вазиятларда белгиланадиган,
ҳуқуқдан фойдаланишга қисман тўсиқ бўладиган ҳолат сифатида қайд
қилиш мумкин. Умуман олганда, давлат хизматида чеклов ва тақиқ ма
-
салалари давлат хизматчилари учун белгиланган мажбуриятлар билан
ёнма-ён туради.
Давлат хизматида бўлган шахслар мамлакатдаги сиёсий вазиятдан
қатъи назар, ўрнатилган чеклов ва тақиқларга амал қилиши, ҳар қандай
вазиятда ўзига юклатилган мажбуриятларни бажариши, белгиланган
чеклов ва тақиқлар доирасидан чиқмаслиги лозим. Ўрнатиладиган тақиқ
ва чекловлар эса, давлат фуқаролик хизмати функцияларини юқори
даражада амалга оширилишини таъминлашга имкон беради.
Давлат хизматчилари учун ўрнатилган чеклов ва тақиқлар улар
томонидан хизматни ўташнинг бутун муддати давомида амалда бў-
лади. Давлат сирини сақлаш, шахсий манфаатлар йўлида хизматдаги
маълумотлардан фойдаланишни чеклаш, бошқача айтганда, манфа
-
атлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида, хатто давлат хизмати
-
дан бўшагандан сўнг ҳам, давлат хизматчиларига баъзи чекловлар
ўрнатилади.
Давлат хизматчилари учун ўрнатилган чекловлар ва тақиқларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:
биринчидан, давлат хизматчиси бошқа ҳақ тўланадиган меҳнат
фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас (педагогик, илмий фаолият
бундан мустасно);
иккинчидан, давлат хизматчилари учун тадбиркорлик фаолияти би
-
лан шахсан ёки бошқалар орқали шуғулланиш тақиқланган;
учинчидан, давлат хизматчиси учинчи шахсларнинг вакили бўлиши
мумкин эмас, яъни давлат хизматида бўлган ҳамда унга маълум бир
жиҳатдан бўйсунган учинчи шахсларга вакиллик қилиши тақиқла-
нади;
тўртинчидан, давлат хизматчиси хизматдан ташқари вақтда моддий-
техник, молиявий ва ахборот воситаларидан, давлатнинг бошқа мулки
-
дан ва хизмат маълумотларидан фойдаланиши тақиқланади;
55
бешинчидан, давлат хизматчиларига жисмоний ва юридик шахслар
-
дан мансаб мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай
мукофот ва совғаларни олиши тақиқланади;
олтинчидан, жисмоний ва юридик шахслар ҳисобидан хизмат сафа
-
рига ёки хорижий сафарга бориш тақиқланади;
еттинчидан, давлат хизматчисининг хизмат ваколатидан фойдала
-
ниб, давлат органларида жамоат бирлашмаларини (касаба уюшмаси
-
дан ташқари) ташкил этиши ёки унинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат
қилиши мумкин эмас ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғри-
сида”ги Қонунига асосан давлат фуқаролик хизматчиси қуйидаги ларга
ҳақли эмас:
ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган
шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар,
эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари,
опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат органида бирга
хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг
иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўла -
диган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга, бундан
қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган
бошқа фаолият билан шуғулланишга, Ўзбекистон Республикаси
қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида
назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг
муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида
ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга, бун
-
дан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига
қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари
мустасно;
ўзи хизмат қилаётган давлат органи назорати остидаги ёки у билан
алоқалар ва манфаатларга эга бўлган ташкилотлардаги улушларни, пай
-
ларни ва акцияларни бевосита ёки вакиллар орқали олишга;
ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфа
-
атларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир
мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
чет давлат фуқаролигини олишга;
56
қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлар, преференциялар ёки
афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар
очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка
эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва
тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар,
шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ош
-
кор қилинган мол-мулк мустасно;
ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бир
-
лашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга
оширишга.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат
фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолия-
тини тўхтатиб туриш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белги-
ланади.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиси шуғулланиши мумкин
бўлмаган ҳақ тўланадиган фаолият турлари рўйхати коррупцияга қарши
курашиш ва давлат фуқаролик хизмати бўйича махсус ваколатли давлат
органлари томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматчилари учун ўрнатилган
тақиқларда сиёсий партияларга аъзолик масаласи марказий ўринда ту
-
Do'stlaringiz bilan baham: |