Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Назорат саволлари
1. “Манфаатлар тўқнашуви” тушунчасига таъриф беринг.
2. Манфаатлар тўқнашуви қандай шаклларда намоён бўлади?
3. Манфаатлар тўқнашуви қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 
тавсифланган?
4. Давлат фуқаролик хизматчиси учун қандай тақиқ ва чекловлар 
ўрнатилган?
5. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича қандай меха
-
низмлар мавжуд?
6. Одоб-ахлоқ намунавий қоидаларида манфаатлар тўқнашувининг 
олдини олиш бўйича қандай механизмлар белгиланган?
7. Манфаатлар тўқнашуви юзага келганда давлат хизматчиси ва 
унинг раҳбари қандай ҳаракатларни амалга ошириши лозим?
8. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир 
чора-тадбирлар тоифасида манфаатлар тўқнашувига оид назарда тутил
-
ган механизмларга мисоллар келтиринг.


60
IV. БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КОРРУПЦИЯГА 
ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ
4.1. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун 
ҳужжатлари тизими
Давлат ва жамият бошқарувини янада демократлаштириш ҳамда 
модернизация қилиш, давлат бошқаруви соҳаларини либераллашти
-
риш шароитида давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, ман
-
саб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир 
этилиши давлат ҳокимиятининг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, 
иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига сабаб бўлади. Шунингдек, 
коррупциянинг ривожланиши давлат томонидан олиб борилаётган 
ислоҳотлар натижаларига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, давлат 
томонидан коррупцияга қарши фаол ҳуқуқий сиёсат юритилиб, унинг 
олдини олишга қаратилган зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул 
қилинмоқда. 
Давлатимиз раҳбари ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 
ушбу соҳага алоҳида тўхталиб, “...шу йилнинг 9 ойида коррупция билан 
боғлиқ жиноятлар ўтган йилга нисбатан 33 фоизга камайди. Биз бундай 
натижаларни коррупцияга қарши кураш борасидаги узоқ ва давомли 
фаолиятимизнинг дастлабки самараси, деб қабул қилишимиз, бу йўлда 
янада қатъий иш олиб боришимиз шарт”
39
, деган эди.
Албатта, коррупциянинг вужудга келиши, умумий жиҳатлари, 
ўхшашликлари ва ривожланиш сабаблари турли мамлакатларда тари
-
хий босқич ва ижтимоий-иқтисодий эврилишлар даражасига мутаносиб 
равишда турлича бўлиши мумкин. Шу сабабли, коррупциянинг олдини 
олиш ва унга барҳам беришнинг ҳаммабоп, ягона йўриқномаси мавжуд 
эмаслиги боис, унга қарши универсал маъмурий-ҳуқуқий воситаларини 
ишлаб чиқиш амалда мураккаб масала. 
Дарҳақиқат, агар коррупция соф иқтисодий ҳодиса бўлганида эди, 
дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари бу иллатдан буткул холи бўлар 
эди. Ваҳоланки, жаҳоннинг етакчи илмий тадқиқот марказлари ҳамда 
Жаҳон банки маълумотларига қараганда, коррупция даражаси Ита
-
лияда – 57 %, Грецияда – 31 %, АҚШда – 26 %, Японияда – 24 %, Буюк 
39
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси. 2017 йил 22 декабрь. – Т.: “Ўзбекистон”, 2018. – 22 б.


61
Британияда – 22 %, Германияда – 21 %, Канадада эса 19 %ни ташкил 
этади. Эътиборли жиҳати, бу борадаги кўрсаткичнинг энг қуйи даражаси 
билан Дания, Швеция, Финляндияда 8 %ни, энг юқори даражаси – 92 
% билан Сомали, Жанубий Суданда ташкил этмоқда. БМТ Тараққиёт да
-
стури жаҳон иқтисодиёти айнан коррупция ҳолатлари туфайли йилига 
2,6 триллион доллар маблағ йўқотаётганини, жамият тараққиётининг 
энг хавфли кушандасига айланган бу иллатга қарши фақат биргаликда 
кураш олиб боришгина кутилган самарани келтиришини бот-бот таъкид
-
лаётгани ҳам бежиз эмас.
МДҲ мамлакатларида ҳам коррупция даражаси жуда юқори. Шу 
сабабли ҳам 2010 йили Россия Федерациясида “Коррупция – биринчи 
рақамли душман”
40
, деб эълон қилинган. Масалага бундай кескин ёнда
-
шув бежиз эмас, албатта. 
Ҳозирги вақтда идеал, ҳар томонлама мукаммал бўлган мансабдор 
шахсни шакллантириш методологияси мавжуд эмас. Аммо коррупцияни 
кескин камайтириш чораларини кўриб, ривожланган давлатлар тажри
-
баси унга қарши курашиш орқали иқтисодиётни кўтаришга, халқнинг 
ижтимоий ҳаётини тубдан яхшилашга эришиш мумкинлигини кўрсатади. 
40
Бегматов А.С. Коррупция – ижтимоий хавфсизликка таҳдид. – Т.:“Turon 
zamin ziyo” нашриёти, 2016. – 5 б.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish