Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

3.3. Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини 
олиш механизмлари
Давлатнинг коррупция ва унинг турли кўринишларига қарши кура
-
шиш бўйича самарали ва замонавий стандартларни амалга ошириш, 
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича самарали ташкилий-
ҳуқуқий механизмларини жорий этиш соҳа ривожига хизмат қилади.
Давлат фуқаролик хизматида белгиланган қонун-қоидаларга 
амал қилиб фаолият юритадиган давлат хизматчилари билан бир 
қаторда, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларга 
йўл қўядиган ходимлар ҳам мавжуд. Бу уларда шаклланган ахлоқ 
қоидалари ва этика принципларига боғлиқдир. Лекин ҳуқуқий давлат
-
да қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, аввало, ахлоқ категория - 
ларига, давлат хизматчисининг виждони ёки этикасига боғлаб қў-
йилмаслиги керак, мавжуд қоида бузилиш эҳтимоллари ҳуқуқ нормала
-
ри билан тартибга солиниши лозим. 
Шундан келиб чиққан ҳолда, манфаатлар тўқнашувининг олдини 
олиш асосий механизмлари сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин:
манфаатлар тўқнашувининг олдини олишнинг ҳуқуқий механизм-
лари;
манфаатлар тўқнашувининг олдини олишнинг ташкилий механизм
-
лари.
Коррупция ва унинг турли кўринишларининг олдини олишга 


51
қаратилган механизмларни яратиш бўйича чора-тадбирлар ва уларнинг 
ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши 
курашиш тўғрисида”ги Қонунида мустаҳкамланган. Мазкур Қонунда 
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир 
чора-тадбирлар сифатида шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслик, 
ҳолат хусусида хабар бериш ва жавобгарлик асоси белгиланган бўлса-
да, қонунда мавжуд барча коррупцияни олдини олишга қаратилган тад
-
бирларни унинг бир кўриниши бўлган манфаатлар тўқнашувини ҳуқуқий 
тартибга солишга нисбатан ҳам тўлиқ татбиқ этиш мумкин. Айниқса, 
давлат бошқаруви соҳасида коррупцион ҳолатларни бартараф этишга 
қаратилган тадбирлар бевосита давлат хизматчилари фаолияти билан 
боғлиқдир. Бу борада: ҳисобдорлик ва масъулиятни ошириш, давлат 
хизматининг очиқлигини таъминлаш, давлат хизматчилари доимий пар
-
ламент ва жамоат назорати остида бўлиши, ижтимоий муҳофазасини 
таъминлаш, касбий фаолиятни баҳолаш стандартларини жорий этиш 
устувор вазифалар сифатида белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғри-
сида”ги Қонунининг 19-моддасида давлат бошқаруви соҳасида корруп
-
циянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар белгиланган
34 
бўлиб, маз
-
кур қоидалар асосида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масала
-
ларини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Зеро, манфаатлар тўқнашувини 
ҳал этиш механизмларини қонунчилик талаблари асосида тартибга со
-
лиш низоли ҳолатларнинг юзага келиш эҳтимолларини минималлашти
-
ради. 
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмларидан 
бири сифатида давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий фойдадан,
так лиф қилинган моддий манфаатдорликдан воз кечиши ва ўз-ўзини 
рад қилиши (чақириб олиши) муҳим аҳамият касб этади. 
Айтиб ўтиш керакки, давлат бошқарувида барча соҳаларни маъ-
мурий-ҳуқуқий усул, куч ва воситалар билан самарали тартибга со
-
лиш имконсиз. Шу сабабли, ахлоқ категорияси ҳам самарали механизм 
ҳисобланади. Давлат муассасаларида коррупциянинг энг паст даражаси 
бўлган давлатлар рейтингида етакчи мавқега эга бўлган бир қатор хо
-
рижий давлатлар тажрибаси, жаҳон амалиётида ҳам ахлоқий ютуқлар 
асосий кўрсаткич ҳисобланади.
Бундан ташқари, давлат хизматчиларининг ролини, ваколатла
-
рини ошириш уларнинг хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш 
34
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2017 й., 1-сон, 2-модда.


52
эҳтимолларини ҳам оширади. Жавобгарлик асосларини ҳуқуқий 
жиҳатдан мустаҳкамлаш манфаатлар тўқнашувининг олдини олишда са
-
марали механизм ҳисобланади.
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмларида дав
-
лат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги 
маълумотларни маълум қилиш муҳим аҳамият касб этиб, у қуйидаги 
шаклларда амалга оширилади:
манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация 
қилиш;
мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш.
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олишда жазо механизми муҳим 
саналиб, ҳуқуқий таъсир чоралари орқали муносабатлар тартибга соли
-
ниши керак.
Манфаатлар тўқнашувига оид талаблар бузилиши ҳуқуқий оқи-
батлари сифатида эса қуйидагилар белгиланиши мумкин:
манфаатлар тўқнашувини маълум қилмаслик ёки унинг тартибга 
солинмаганлиги учун интизомий ёки қонунчиликда белгиланган бошқа 
жавобгарликка тортиш;
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган 
қарорларнинг бекор қилиниши, ўзгартирилиши ёки суд тартибида 
ҳақиқий эмас деб топилиши, шунингдек, ушбу қарорлар бекор қилинган, 
ўзгартирилган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, соф фойда суд 
тартибида давлат даромадига ўтказилиши;
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда тузилган битимлар суд 
тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги белгиланмоқда, 
шунингдек ушбу битимлар бекор қилинган, ўзгартирилган ёки ҳақиқий 
эмас деб топилган тақдирда соф фойда суд тартибида давлат даромади
-
га ўтказилиши;
давлат органи ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар 
бермаганлиги учун жарима жазосини белгилаш.
Шу билан бир қаторда, давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг 
олдини олиш бўйича қуйидаги ташкилий механизмлар мавжуд:
коррупция ва унинг бир кўриниши бўлган манфаатлар тўқнашувининг 
олдини олишда ротация институтини қўллаш;
давлат фуқаролик хизмати тизимига ишга кирадиган ходимлар 
учун махсус ўқув курслари ташкил этиш ва унинг асосий мавзулари си
-
фатида коррупцион хавф-хатарлар ва айниқса, манфаатлар тўқнашуви 
билан боғлиқ вазиятда ҳаракат қилиш тартиблари, ўзини тутиш хатти-


53
ҳаракатларини тушунтириш ва ўргатиш, хизматга янги қабул қилинган 
давлат фуқаролик хизматчиларининг мазкур курсларни мажбурий ра
-
вишда ўташи тартибини жорий этиш;
маъмурий-ҳуқуқий ва ташкилий-бошқарув чора-тадбирларини кўриш
маъмурий-тартиб таомилларни соддалаштириш;
давлат хизматларини соддалаштириш, соҳага рақамли ва онлайн 
технологияларни кенг жорий этиш;
давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган электрон хизмат
-
лар турларини кенгайтириш.
Манфаатлар тўқнашувини бартараф этишнинг ташкилий ва ҳуқуқий 
механизмларини соҳага жорий этиш давлат хизматининг шаффоф ва 
қонуний фаолият юритишини таъминлайди.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish