Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Назорат саволлари
1. “Давлат хизмати этикаси” деганда нимани тушунасиз?
2. Давлат хизмати этикасини белгилаб берадиган ҳуқуқий асосларни 
тавсифланг.
3. Давлат хизматчиси одоб-ахлоқига оид асосий талаблар нималар
-
дан иборат?
4. Давлат хизматчиси одоб-ахлоқи ким томонидан назорат қилинади?
5. Давлат хизматчиси манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш 
бўйича мажбуриятлари нимадан иборат?
6. Раҳбарлар одоб-ахлоқининг ўзига хос хусусиятлари нимада на
-
моён бўлади?
7. Ўзбекистонда раҳбар одоб-ахлоқи ким томонидан назорат 
қилинади?
8. Раҳбар одоб-ахлоқининг ходимлар ахлоқига таъсири нимада на
-
моён бўлади?
9. Қайси хорижий мамлакатларда давлат хизматчиси одоб-ахлоқи 
ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган?
10. “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчила
-
ри малакасини оширишда нималарга эътибор қаратиш лозим деб 
ҳисоблайсиз?
14
http://kyzmet.gov.kz


40
III. БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИДА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ 
БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
3.1. Давлат хизматида манфаатлар тўқнашуви
тушунчаси ва шакллари
Давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ўзгаришлар натижа
-
сида давлат хизматида коррупция ўзининг турли яширин ва замонавий 
кўринишлари билан юзага келади. Бунда коррупциоген хусусиятга эга 
бўлган ҳуқуқбузарликлар нафақат моддий пул ва қийматликлар асосида, 
балки турли ҳаракатларни амалга ошириш ёки оширмаслик натижасида, 
давлат ва жамият ҳаётига зарар етказишга олиб келади. Манфааатлар 
тўқнашуви замирида ҳам айнан турли якка шахс ва гуруҳларнинг, тараф
-
ларнинг манфаатлари билан давлат ва жамият манфаатлари тўқнашуви 
юзага келади.
“Манфаатлар тўқнашуви” тушунчаси бир қарашда, “манфаат” ва 
“тўқна шув” сўзлари бириккан ҳолда иккита субъектнинг манфаати 
тўқнашуви маъносини билдирса-да, ҳуқуқий жиҳатдан мазкур тушунча
-
лар бирикмаси бошқача ҳолатни ифодалайди. “Тўқнашув” сўзи лотинча 
“cоnflictus” сўзидан олинган бўлиб, қарама-қаршилик, қарама-қарши 
томонлар, қарама-қарши фикр, куч, келишмовчилик ва низо, шунинг
-
дек, қарама-қарши куч ва фикрларнинг тўқнашуви маъноларини билди
-
ради. “Манфаат” сўзи эса арабча – фойда, даромад, моддий, маънавий 
ва бошқа жиҳатдан кўриладиган наф сўзларининг тавсифидир. Бироқ, 
сўзлар бирикмасидан ҳосил бўлган мазкур иборанинг юридик табиа
-
тини аниқлашда унинг ҳуқуқий маъносига эътибор қаратиш мақсадга 
мувофиқдир.
Қонунчиликка кўра, давлат хизматидаги манфаатлар тўқнашуви, бир 
томондан, давлат ва жамият манфаатларининг, иккинчи томондан эса, 
давлат фуқаролик хизматчиси манфаатларининг тўқнашувида, ўзаро ке
-
лишмовчиликларида юзага келадиган ҳолат ҳисобланади. “Манфаатлар 
тўқнашуви” тушунчаси мазмунида бевосита сиёсий, иқтисодий ва шах
-
сий манфаатлар юзасидан келиб чиқадиган тўқнашув, зиддиятлар ётади, 
яъни шахснинг ўз манфаатидан фойдаланиши ёки фойдаланишга ури
-
ниши ортидан бошқа шахсларнинг иқтисодий, сиёсий ёки бошқа тусдаги 
манфаатларига зиён етади. 
“Манфаатлар тўқнашуви” тушунчасининг асосий хусусиятини шахсий 
манфаатдорлик ташкил этади. Шахсий манфаатдорлик эса, молиявий 


41
(мулкий) даромадлар кўриш шаклидаги тижорий (иқтисодий), хизмат 
ваколатларидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқлар яратишда ифодаланади
-
ган сиёсий, шунингдек, ўзи ва қариндошлари учун имконият яратадиган 
шахсий манфаатдорликдан иборат бўлади.
“Манфаатлар тўқнашуви” тушунчасининг ҳуқуқий табиати ва 
таҳлилига эътибор қаратганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида 
мазкур атаманинг киритилиши мамлакатнинг халқаро ҳужжатлардаги 
мажбуриятлари билан боғлиқлигини қайд этиш лозим. Ўзбекистон Рес-
публикаси 2008 йил 7 июлда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 
Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилган. Мазкур Конвенциянинг 
7-моддасида ҳар бир иштирокчи давлат қонунчилигининг асосий прин
-
ципларига мувофиқ шаффофликни таъминлайдиган ва манфаатлар 
тўқнашувининг олдини оладиган тизимни яратиш ва мустаҳкамлашга 
интилиши кераклиги билан боғлиқ қоидалар белгиланган
15
.
Юқорида келтирилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти-нинг Кор
-
рупцияга қарши конвенциясида ҳам, Давлат мансабдор шахсларининг 
халқаро хулқ-атвор кодекси
16
да ҳам манфаатлар тўқнашуви бошқа 
сўз билан (манфатлар коллизияси) ифодаланган ёки “манфаатлар кол
-
лизияси” тушунчасининг айнан таърифи берилмаган бўлса ҳам мазмун 
жиҳатдан икки сўзнинг нисбатан синоним эканлигини тушуниш мумкин.
“Манфаатлар тўқнашуви” ҳуқуқий атама сифатида Ўзбекистон 
Респуб ликасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида 
келтириб ўтилган. Мазкур Қонунда манфаатлар тўқнашувига шахсий 
(бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат 
мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган 
15
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси. – 
Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь.
16
Давлат мансабдор шахсларининг Халқаро хулқ-атвор кодекси. (БМТ Бош 
ассамблеясининг Резолюцияси билан 1996 йил 12 декабрда қабул қилинган).

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish