Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги 
давлат дастурлари
 
2017-
2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши 
курашиш бўйича Давлат дастури
2019-
2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш 
Давлат дастури
Коррупцияга қарши курашиш бўйича 
2021
–2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастури


73
Иккинчидан,
Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика 
идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди. 
Учинчидан,
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаоли
-
ят самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб 
чиқиш бўйича махсус комиссия тузилиб, унинг устувор вазифалари 
белгилаб берилди.
Фармон асосида белгиланган эътиборга молик ишлардан бири шуки, 
келгусида коррупциянинг оқибатларидан кўра, унинг олдини олиш
-
га жиддий эътибор қаратиш керак. Жумладан, идоравий коррупцияга 
қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг 
ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, 
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг 
олди олинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ба
-
жариш орқали тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга
имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан 
йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи 
даражадаги муҳим вазифаси этиб белгиланди. 
Бундан ташқари, 2019 йил 1 июлдан бошлаб, давлат органлари зим
-
масига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага 
келадиган коррупция хавф-хатарларини вақти-вақти билан мажбурий 
баҳолаб борилишининг йўлга қўйилиши ҳамда 2019 йил 1 августдан 
бошлаб, эксперимент тариқасида, жамоатчилик ва етакчи экспертлар
-
ни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки 
босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида “Коррупциясиз 
соҳа” лойиҳасини амалга ошириш вазифаси белгиланган эди. 
Юқорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 
2019 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори то
-
монидан “Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишни яна
-
да такомиллаштириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган “Йўл харита” 
тасдиқланди.
“Йўл харита”да 7 та асосий йўналиш (Олий таълим соҳасида кор
-
рупцияга қарши курашиш бўйича умумий ташкилий-амалий чора-тад
-
бирлар, олий таълим муассасаларига қабул жараён, таълим бериш ва 
талабалар билимини баҳолаш жараёнини такомиллаштириш, талаба
-
лар ўқишини кўчириш, ўқишга тиклаш, хорижий давлатларда берил
-
ган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификация қилиш 
ҳамда таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитация
-
сидан ўтказиш, олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаш
-


74
тириш, профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда уларга 
қўйиладиган талабларни такомиллаштириш ҳамда таълим тизими
-
да бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашга 
қаратилган), 46 та амалий тадбирларни амалга ошириш белгиланди.
2020 йил апрель-май ойларида бевосита Республика Коррупцияга 
қарши курашиш комиссия ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокуратураси ҳамда тегишли давлат органлари ҳамкорлигида яна 
10 та соҳада (соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, ички 
ишлар, қишлоқ хўжалиги, мактабгача таълим, транспорт, энергетика ва
-
зирликлари, Давлат божхона хизмати тизимида, Ер ресурслари, геоде
-
зия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, “Ўзбекнефтегаз” 
акциядорлик жамияти фаолиятида) ҳам коррупцияга қарши курашишда 
йўл хариталари тасдиқланди ва уларнинг устувор йўналишлари белги
-
лаб берилди.
Коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш бўйича иш
-
лар давом эттирилди. Хусусан, давлат органлари ва ташкилотларининг 
фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда 
мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш 
орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назо
-
ратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди.
Илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил 
қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун 
масъул бўлган алоҳида орган – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 
ташкил этилди. Давлат ҳокимияти органлари ва йирик хўжалик юритув
-
чи субъектларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолия
-
ти йўлга қўйилди.
Рақамли технологиялар имкониятидан кенг фойдаланган ҳолда 
транспорт воситаларига давлат рақам белгиларини бериш, нотариат 
ва бошқа давлат хизматларини кўрсатиш, ер участкаларини ажратиш, 
йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш каби кўплаб 
соҳаларда коррупция ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олишга 
қаратилган самарали механизмлар жорий этилмоқда.
Шу билан бирга, кўрилаётган тизимли чораларга қарамасдан, бюд
-
жет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари, капитал қурилиш, 
лицензия ва рухсатномаларни олиш, банк кредитларини ажратиш, 
ишга қабул қилиш каби йўналишларда коррупция ҳолатлари сақланиб 
қолмоқда.
Шу муносабат билан коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий 


75
ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, 
ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисба
-
тан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш мақсадида, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Кор
-
рупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, дав
-
лат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайти
-
риш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ–6257-сонли Фармони қабул қилинди.
Фармонда мамлакат ривожланишининг бугунги босқичида корруп
-
ция Ўзбекистон давлати ва жамияти тараққиёти учун энг жиддий хавф-
хатарлардан бири эканлиги қайд этилиб, коррупция ҳолатларининг ҳар 
қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга 
қарши аёвсиз курашиш барча даражадаги давлат органлари раҳбар ва 
ходимларининг энг устувор вазифаси этиб белгиланди.
Шунингдек, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агент
-
лиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги коррупция
-
нинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини 
таъминлаш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этиши лозимли
-
ги қатъий ўрнатилди. Белгиланган аниқ чоралар сабабли коррупцияга 
нисбатан муросасиз кураш олиб борилмоқда. Хусусан, сўнгги икки йил 
ичида республика бўйича турли кўринишдаги коррупциявий жиноятлар 
содир этган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилиб, бу жиноятлар 
оқибатида, давлатга ва фуқаролар манфаатларига етказилган қарийб
2 трлн. сўмлик зарарни ундириш чоралари кўрилди.
Шунингдек, кенг жамоатчиликнинг фикри ва таклифларини инобат
-
га олиб, давлат бошқарувини коррупциядан холи соҳага айлантириш 
мақсадида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Корруп
-
цияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг 
очиқ электрон реестри” юритилиши белгиланди. Реестрга киритилган 
шахсларга қуйидагилар тақиқланди:
давлат хизматига кириш ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши;
сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга 
номзодларининг кўрсатилиши;
давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идо
-
ралараро коллегиал органларнинг аъзоси бўлиш;
улар томонидан таъсис этилган ва (ёки) улар иштирокчиси 
ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари давлат харидларида ва давлат-
хусусий шериклик тўғрисидаги битимда иштирокчи (ижрочи) сифати
-


76
да қатнашиш, шунингдек, давлат активларини хусусийлаштириш билан 
боғлиқ тендер ва танлов савдоларида иштирок этиш;
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат 
таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш.
Юқоридаги Фармон асосида 44-банддан иборат Коррупцияга қарши 
курашиш бўйича 2021–2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури 
тасдиқланди.
Мазкур Давлат дастури доирасида давлат бошқаруви соҳасида 
коррупциянинг олдини олиш мақсадида давлат органлари томони
-
дан функцияларидаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва 
аниқланган хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича самара
-
ли чораларни амалга ошириш, давлат органлари ва ташкилотларида 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish