Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш –



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

5.2. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш – 
коррупцияга қарши курашнинг муҳим омили
Бугунги Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади ҳар томонлама 
ривожланган, эркин ва фаровон, қонун устувор бўлган, инсонпарвар 
замонавий демократик давлатлар қаторига қўшилиш ҳамда бунинг 
учун мамлакатимизда барча соҳаларда мисли кўрилмаган даражада 
ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, миллий ҳуқуқ тизимида ислоҳотларнинг янги даври 
бошланди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қонуний манфаат
-
ларини амалда таъминлашга нисбатан муносабатни тубдан ўзгартириш 
тизимдаги ислоҳотларнинг бош ғоясига айланди. Сўнгги беш йил даво
-
мида ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш бўйича юзлаб қонун, фармон 
53
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 
06/20/6013/1002-сон


84
ва қарорлар қабул қилинди. Галдаги вазифалардан бири ушбу ҳуқуқий 
ҳужжатлардан фуқароларнинг хабардорлигини таъминлаш, уларнинг 
ҳуқуқий билимини мустаҳкамлашдан иборат. Зеро, ҳуқуқий маданияти 
юксак инсонлар ўз-ўзидан коррупция каби иллатлардан йироқлашади.
Таъкидлаш ўринлики, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий савод
-
хонлик ҳақида гап кетганда, кўпчилик фақат қонунларни билиш ёки улар
-
дан бохабарлик даражасини тушунадилар. Аслида, бу жуда кенг тушун
-
ча бўлиб, давлат ва жамият ривожланганлигини белгилайдиган муҳим 
омилларни ҳам ўз ичига олади. Яъни ҳуқуқий маданияти юксак инсон 
қонунларга итоаткор бўлади, ҳамиша унга бўйсунади ва қонунларга 
нисбатан ҳурмат билан қарайди. Бундай инсонлар қонунларда белги
-
ланган қоидаларга зид хатти-ҳаракат қилмайди, аксинча, бошқаларни 
ҳам шунга даъват этади. Ижтимоий-сиёсий фаол фуқаро жамиятда рўй 
бераётган воқеа-ҳодисаларга онгли муносабатда бўлиб, ислоҳотларга 
дахлдорлигини сезиб, давлат ва жамият олдидаги фуқаролик масъу-
лиятини ҳис қилиб яшайди. Энг муҳими, у мамлакат тараққиётига амалий 
ҳисса қўшишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 
йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксал
-
тириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли 
Фармони кенг жамоатчиликнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти, 
ҳуқуқий саводхонлик даражаси юксалишида муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу Фармонда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини 
юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даража
-
сини оширишга тўсқинлик қилувчи муаммо ва камчиликлар сақланиб 
қолаётгани кўрсатилиб, уларни бартараф этишга оид тизимли вазифалар 
белгилаб берилган.
Таъкидлаш лозимки, давлат ва жамиятни тараққий эттириш умум
-
жамият ишига айланиши керак, бунинг учун ҳар бир фуқаро ўзининг бу 
борада қатъий фуқаролик позициясини намоён этиши, фуқаронинг шах
-
сий манфаати ҳеч қачон жамият манфаатидан устун бўлмаслиги лозим. 
Сабаби, қаердаки шахсий манфаат жамият ва давлат манфаатидан устун 
қўйилар экан, ўша ерда жиддий муаммо пайдо бўлади. Айтиш лозим 
бўлса, коррупция, таъмагирлик ва бошқа иллатлар вужудга келади. Бу 
икки манфаат ўртасидаги мувозанатни сақлаш ниҳоятда муҳим. Шундан 
келиб чиқиб, аввало, кенг жамоатчилик айниқса, давлат хизматчилари 
ўртасида ушбу мувозанатни ҳар қандай шароитда ҳам сақлаш ғоясини 
тизимли тарғибот қилиш лозим.


85
Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 
Қонунининг 16-моддасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий мадани
-
ятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муноса
-
батни шакллантириш устувор вазифа этиб белгиланган.
Бунинг учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга 
қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий мада
-
ниятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муно
-
сабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўради, шу жум
-
ладан, коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш 
ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий 
тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб 
чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирларни кўради.
Қонунчиликда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари
-
нинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. 
Шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор 
шахсларининг ҳамда бошқа ходимларининг коррупцияга қарши кура
-
шиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан, ҳуқуқий билим
-
лари даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриши маж
-
бурий этиб белгиланган. Мисол сифатида айтиш мумкинки, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сонли 
Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 
2021–2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурида коррупция давлат 
ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканли
-
гини аҳоли ва давлат хизматчилари онгига сингдириш алоҳида вазифа 
сифатида белгиланган. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 
йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали 
ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-
сонли қарорига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия 
вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Бош прокуратура акаде
-
мияси 2022 йил 1 январдан бошлаб, “ҳалоллик вакцинаси” тамойили 
асосида давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупцияга қарши 
курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича мах
-
сус ўқув курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш йўлга қўйилди. Шу
-
нингдек, махсус электрон ўқув платформаси ишга туширилиб, у орқали 
давлат хизматчиларини масофадан туриб ўқитиш ҳамда хусусий сектор 
вакиллари ва аҳолининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги би
-
лимларини оширишни йўлга қўйиш вазифа сифатида белгиланди.


86
Эътиборга молик жиҳатлардан бири шуки, қонунчиликда таълим 
муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таъ
-
лим ва тарбияни ташкил этиш қонун даражасида мустаҳкамланган. Унга 
кўра, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги 
ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига 
мувофиқ амалга оширилади.
Давлат таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари 
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий 
йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида ҳуқуқий 
таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини 
оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб бо
-
ришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ҳуқуқий жиҳатдан 
белгилаб берилди.
Шундай қилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини 
юксалтириш жамият аъзолари ижтимоий-сиёсий фаоллигининг оши
-
шига, жамиятдаги ислоҳотларга уларнинг дахлдорлик туйғуси ривожла-
нишига ва турли ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг бартараф этилишига 
хизмат қилади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish