Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

5.4. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида 
аниқлаш ва уларга чек қўйиш
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва 
уларга чек қўйиш коррупцияга қарши давлат сиёсатининг муҳим 
йўналишларидан бири ҳисобланади. Чунки ҳуқуқбузарларга нисба
-
тан жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминламасдан туриб, коррупци
-
яга қарши самарали курашишнинг имконияти мавжуд эмас. Шу боис 
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва бошқа қонунларда 
ушбу иллатга қарши жиддий жазо чоралари назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 
Қонунининг 5-боби коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, улар
-
га чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги белгилашни назарда тута
-
ди. Шунингдек, Қонунда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида 
аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни 


89
содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини 
таъминлашга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат эканлиги 
белгиланган:
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга 
оширувчи давлат органларининг коррупциянинг ҳолатини ва тенден-
цияларини тизимли таҳлил қилишга асосланган самарали ишини ташкил 
этиш, уларнинг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл 
қўймаслик;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг замона
-
вий шакллари ва усулларидан фойдаланиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органларнинг техник таъминоти даражасини ошириш, уларнинг ишига 
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
судларнинг мустақиллиги ва эркинлиги, улар фаолиятининг очиқ-
лигини таъминлаш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга 
оширувчи давлат органлари ўртасида мувофиқлаштириш ва ҳамкор-
ликни таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузар-
ликлар фактларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида 
кўриб чиқилишини таъминлаш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахс-
ларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
коррупцияга қарши курашнинг самарали жиноят-ҳуқуқий ва жиноят-
процессуал механизмларини яратиш.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни 
ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга 
имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича 
тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, статистик маълумотларга 
кўра, 2017 йилда – 2881 нафар, 2018 йилда – 1907 нафар, 2019 йил
-
да – 1339 нафар, 2020 йилда – 1723 нафар ва 2021 йилда – 2804 на
-
фар мансабдор шахснинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган. 
Ушбу рақамлардан ҳам кўриш мумкинки, коррупциявий жиноятларнинг 
улуши юқорилигича қолмоқда. Унинг олдини олиш ва унга қарши кураш 
чораларни янада кучайтириш олдимиздаги вазифалардан бири бўлиб 
қолмоқда.


90
2021 йилда 91 та жиноятдан 20 таси – ишга қабул қилиш, 8 таси – 
маъмурий чора кўрмаслик, 6 таси – ер ажратиш, 4 таси – қурилишга рух
-
сат бериш, 3 таси –ердан ижара асосида фойдаланишга рухсат бериш, 
3 таси – автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш,
2 таси – постдан рухсатномасиз ўтказишга рухсат бериш, 2 таси – пенсия 
тайинлаш, 2 таси – давлат харидлари бўйича шартнома имзолаш учун 
улуш талаб қилиш, 2 таси – чегарадан ўтказиш билан боғлиқ. Қолган
39 та ҳолатда жиноятлар бошқа ваколатлардан фойдаланиш асосида 
содир этилган
54
.
Қайд этиш лозимки, қонунларни қабул қилиш, коррупцияга йўл 
қўйган мансабдорларни жавобгарликка тортиш муаммога асосий ечим 
эмас. Афсуски, коррупцияга қарши курашиш умумжамият ишига айлан
-
мас, унга ҳар бир шахс муросасиз муносабатда бўлмас экан, муаммо 
хавфли вирус каби жамиятда яшайверади. Бунинг учун ушбу муаммога 
қарши курашишни кучли умуммиллий, ижтимоий ҳаракатга айлантириш

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish