2
2
Коррупция
Жамият ривожига
ғов бўлаётган иллат —
бу коррупция балосидир.
Ўзбекистон Республикаси президенти
Шавкат Мирзиёев
1
1
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24
йиллигига
бағишланган маросимдаги маърузаси
3
3
Коррупция
Корру́пция
(лат.
corrumpere
— маънавий (ахлоқий) жиҳатдан бузиш,
разиллаштириш, йўлдан уриш, лат.
corruptio
— пора бериб сотиб олиш;
бузилиш, ишдан чиқиш, ахлоқий (маънавий) бузилиш; чириш; сотқинлик,
таназзул) - одатда мансабдор шахс томонидан
унга берилган мансаб
ваколатлари ва ҳуқуқлардан, шунингдек, бу билан боғлиқ
расмий нуфуз
мақомидан,
имкониятлар
ва
алоқаларидан
ўзларининг
шахсий
манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда
фойдаланишини англатадиган атама.
Коррупция деб шунингдек, мафия
кучли бўлган давлатларга хос бўлган мансабдор шахсларни пора бериб сотиб
олиш, уларнинг сотқнлиги, порахўрлиги ҳам тушунилади. Европа тилларида
мос келувчи атама одатда кенгроқ семантикага эга бўлиб, бу лотин тилидаги
сўзнинг бирламчи маъносидан келиб чиқади.
Мансабдор шахснинг ҳаракатлари ва уни ёллаган
шахснинг манфаатлари
ўртасидаги ёки сайланган кишининг ҳаракатлари ва жамият манфаатлари
ўртасидаги низо коррупцияга хос аломат ҳисобланади.
Коррупциянинг
кўплаб турлари мансабдор шахс томонидан амалга ошириладиган
фирибгарлик сингари бўлиб, давлат ҳукуматига қарши жиноятлар тоифасига
киритилади.
Коррупцияга унга тегишли бўлмаган ресурсларни ўз ихтиёрича тақсимлаш
соҳасида
дискрецион ҳокимият
2
га
эга бўлган ҳар қандай
мансабдор шахс
(амалдор, депутат, судья, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими,
маъмурият бошлиғи ва ҳ.к.) дучор бўлиши мумкин.
Коррупцияни
рағбатлантирувчи асосий омил ҳокимлик қилиш ваколатлардан фойдаланиш
билан боғлиқ иқтисодий фойда (рента) олиш имконияти, уни тўхтатиб
турадиган омил эса – фош қилиниш ва жазоланиш риски ҳисобланади.
Коррупциянинг тизимли характери унинг коррупция қамраб олган давлат
ташкилотларида ишлайдиган шахслар учун мажбурий характерда эканлигида
ҳам намоён бўлади.
Макроиқтисодий ва сиёсий иқтисодга оид тадқиқотларга кўра, коррупция
жиддий зиён
етказиб
3
, иқтисодий ўсишга ва бутун жамият манфаатларида
ривожланишга тўсқинлик қилади.
4
Кўплаб мамлакатларда коррупция жиноий жазога тортилади.
2
ДИСКРЕЦИОН ҲОКИМИЯТ (французча discretionnaire – шахсий ихтиёрга боғлиқ) – орган ёки мансабдор
шахсга қонун доирасида ўз ихтиёрича фаолият кўрсатиш ваколатини бериш. Мас., парламентар республика
давлат бошлиғи одатий шарт-шароитларда бош вазир ёки тегишли вазир имзосисиз норматив ҳужжатлар
чиқариш ҳуқуқига эга эмас, фавқулодда ҳолатларда эса у бундай ҳужжатларни д.ҳ. иштирокисиз чиқариши
мумкин. Д.ҳ.дан айниқса маъмурий органлар ва судлар тез–тез фойдаланиб туради, бу амалиётда шахснинг
дахлсизлиги, судда айби аниқланмагунча айбдор ҳисобланмаслик каби демократик
принципларни инкор
қилишни англатади, белгиланган тартибнинг бузилишига олиб келади.
3
http://www.gosbook.ru/node/81444 Румянцева Е. Е. Каков в совокупности и по его частям ущерб от
коррупции — кто представит обществу самую верную методику его расчета?//Экспертная сеть по вопросам
государственного управления «Госбук»
4
Bardhan P. Corruption and development // Journal of Economic Literature. — 1997. — Vol. 25. — P. 1320. [1]
(англ.)
Tanzi, V. Corruption, Governmental Activities and Markets // IMF Working Paper 94/99. — International Monetary
Fund, Washington, DC. — 1994.