Таянч тушунчалар
Скептизм, Пиррон, бахт-саодат, Тимон фалсафаси, Энесидем дунёқараши, Академия скептиклари, “Сабабият” тушунчаси танқиди.
5.3 СТОИЦИЗМ
Стоицизм ҳам, эпикуреизм сингари, материалистик йўналишдаги таълимот ҳисобланади. Улар орасидаги фарқ шундаки, биринчиси Демокрит атомизмига таянса, иккинчиси Гераклит таълимотига суянади ва ундаги гилозоистик қирраларини кучайтиради. Айни пайтда стоицизм Киниклар ахлоқий таълимотини натурализм нуқтаи назаридан қайта ишлаб чиқади ва уни Полемон этикаси билан боғлайди. Шу тариқа стоиклар материализми пантеизмга яқинлашади.
Стоицизмнинг асосичиси Китионалик Зенон (336-264) ўлимидан кейин бу мактабни эски ортодоксал таълимот руҳида Клеанф (264-232), кейинчалик Хиослик Аристон бошқаради. Кейингиси даврида мактабда киниклар этикаси элементлари янада жонланади. Айни вақтда, унинг бошқаруви пайтида стоицизмга Аркесилай ҳужуми бошланади, у Академияга скептицизм ғояларини олиб киришга уринади ҳамда стоицизмга таъсир ўтказади. Жамият маънавий ҳаётига стоицизмнинг таъсири Хриссипп даврида кучаяди: стоиклар Академиядаги скептиклар устидан ғалаба қозонишади, бунда скептикларнинг догматик таълимотини танқид қилиш, рад этишда стоиклар қўллаган мантиқий методлар, айниқса тушунчаларни аниқ таърифлаш усули яхши самара беради.
Стоиклар физикаси Аристотел физикаси, айниқса унинг материя ва шакл тўғрисидаги таълимоти билан Гераклит таълимотининг айрим элементларининг бошланиши натижасида пайдо бўлади. Аристотелда материя ва шакл ўртасидаги муносабат дунёвий шарни “биринчи туртки берувчи”дан ажратиб турадиган жойда (Аристотел Худони материя ва шакл бирлиги деб ҳисоблаган, стоиклар, аксинча, оламни яхлит деб ҳисоблашган) тугайди. Бу таълимотни изчил эмас, унда идеализм элементлари бор эди. Унда оламдаги қатъий зарурият мақсадга мувофиқлик билан қўшилган эди. Бундай таълимот (стоиклар) табиийки, эпикуреизм билан қўшила олмас эди. Ана шунинг учун ҳам стоиклар эпикуреизмнинг кўп олам, кўп атомлар тўғрисидаги таълимотига қарши чиқадилар, оламда бўшлиқ йўқ деб ҳисоблашадилар. Стоиклар Гераклитдан барча нарсалар оловдан пайдо бўлган деган фикрни олганлар. Шунингдек, улар Гераклитдан оламни логос бошқаради деган фикрни ҳам қабул қилганлар.
Инсон ва жамият. Инсон – ижтимоий мавжудот, оламнинг бир бўлаги, у ўз-ўзини ҳимоя қилади, ана шу инсоннинг ҳулқ-атворини, ҳатти-ҳаракатини белгилашдан тортиб, то давлат фаровонлигини ўйлашгача бўлган уринишларни тақозалайди. Доно одам шахсий манфаатларидан давлат манфаатини устун қўяди.
Билиш назарияси ва мантиқ Стоицизмда мантиқ масалаларини тадқиқ этишга катта эътибор қаратилади. “Логика” терминини айнан шу стоиклар илмий айланмага киритишган ва шу ном билан фалсафанинг бир бўлимини аташган, уни бошқа бўлимлари – физика ва этика билан бирдек кўришган.
Мантиқнинг предмети – сўз белгилари, товуш, бўғин, сўз, гап, улар ифодалайдиган фикрлар (тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш, хулосалаш).
Бу фикрлар ички нутқ шаклида ҳам, ташқи ифодасида ҳам бир хил. Фикрнинг чин ёки хатолигини мантиқнинг бир қисми–диалектика ўрганади. Стоиклар диалектикаси уларнинг билиш назариясига мос келади. Сўз белгиси – товуш, у англатадиган нарса–тасаввур. Тасаввур табиатда мавжуд нарсаларга тегишли. Мантиқ илмининг бошланғич нуқтаси – тасаввур ва тасаввурнинг табиатдаги муайян бир нарсага муносабати. Мавжуд нарсалар – бу жислар, жисм сифати, жисм ҳаракати, жисм муносабати бўлиб, улар фақат ҳиссий мушоҳада (идрок) орқалигина тасаввур предмети бўла олади. Ҳиссий тасаввур – тасаввурларнинг биринчиси ва асосийси. Иккита ҳолат тасаввурларнинг чинлигини белгилайди: 1) ҳиссий тасаввурлардан келиб чиқиш усули; 2) бу тасаввурларнинг ўзининг хусусиятлари.
Ҳиссий тасаввур предметнинг жондаги модификацияси бўлиб, онгга етиб боргач, у предметнинг ўзини англашга мажбур қилади. Зенон ва Клеанф фикрича, предмет жонда муҳрланади. Хриссипп фикрича эса, предмет жонни “модификациялайди”. Ҳиссий тасаввур фақат шунда чин бўладики, қачон унда предмет қандай бўлса, шундай ҳолатда, ўзига хос хусусиятлари, алоқалари билан акс этса. Чин ҳиссий тасаввурлар билан бир қаторда, хато, алдаб қўядиган ҳиссий тасаввурлар ҳам мавжуд. Улар, масалан, тушлар, галлюцинациялардир.
Чин фикрни қандай қилиб хато фикрдан ажратиш мумкин деган савол қўйиб, стоиклар унга “ҳа, шундай мезонлар бор”, деб жавоб беришади. Бунинг учу:
1) ақл соғломлиги;
2) предметни идрок этувчи сезги органлари соғ ҳолатдалиги;
3) предметнинг фазода ўрни, унинг сезги органига нисбатан жойлашиши идрокка мос келадими;
4) идрок жараёни етарлича вақтда давом этдими;
5) идрок предметни, унинг барча хусусиятлари билан қабул қила оладиган даражада жиддий бўлдими;
6) предмет билан сезги аъзоси ўртасидаги муҳит уни нормал идрок этиш учун зарур бўлган шароитни бузишга олиб келмадими;
7) дастлабки таассуротни кейинги идроклар тасдиқлайдими (бевосита ёки билвосита) деган саволлар қўйиб, уларга жавоб топиш зарур.
Агар мана шу пунктлар бўйича текширув идрокни чинлигини тасдиқласа, у предметни адекват тарзда акс эттирган деб ҳисобланади ва ундай тасаввур “тутуб олувчи” (схватывающее) ёки “каталептик” деб аталади. Айнан ана шундай тасаввурни билим мезони деб ҳисоблашади. Ҳар бир тасаввурни ақл текширади, бироқ қарор қабул қилишда ақл предмет хусусиятидан келиб чиқади. Агар ақл ҳақиқатан ҳам каталептик тасаввур билан келишса, идрокнинг адекват мулоҳазаси – “каталепсис” вужудга келади. Агар ақл розилиги бизнинг (субъектнинг) ихтиёримизда бўлса, бундай мулоҳаза ирода эркинлиги акти бўлиб ҳисобланади. Одамлар ўз хатоси сабабини ташқаридан эмас, ўзларидан қидириши лозим. Инсонга фақат тасаввурларнинг келиб чиқиши боғлиқ эмас, қолган барчаси унга боғлиқ, яъни унинг тасаввурга қандай муносабатда бўлишига, ихтиёр эркинлигига боғлиқ. Ишончсиз ёки хато фикрга келишнинг сабаби, ҳаддан ташқари тез исботланган тасаввурни тўғри деб қабул қилишдир. Каталептик тасаввурлар ўз-ўзидан бизнинг шубҳаларимизни йўқотади, чин фикрни топишга ёрдам беради.
Инсон туғилганида унинг онги ҳеч нарса ёзлмаган жадвалдек бўлади. Ҳиссий идрок (мушоҳада) аста-секин тасаввурлар билан тўлдира бошлайди. Бундай идрок нусхалари хотирада муҳрланиб қолади ва бунинг натижасида эмпирик тушунча пайдо бўлади. Эмпирик тушунчаларнинг иккита тури мавжуд: 1) барча кишиларда бирдай, табиий ҳолда тажриба асосида ҳосил бўладиган тушунчалар; 2) тафаккур натижасида, онгли тарзда йўналтирилиш оқибатида пайдо бўладиган тушунчалар.
Бола етти ёшга етганда “табиий” тушунчалардан унда “логос” ёки “ақл” пайдо бўлади. Предметнинг ҳис қилинадиган сифати шу предметга реал тарзда тегишли, тушунчага эса реалликда ҳеч нарса мос келмайди. Ақлимиз ҳиссий мушоҳада (идрок) етказиб берадиган яққол тасаввурларни ўзгартириши, ҳиссий тажрибада ҳосил қилинган бир қанча тасаввурларни бирлаштириш ва шу каби бошқа усуллардан фойдлаланиш мумкин. Ақл ҳаётда тасаввурларнинг баъзи қисмларини чиқариб ташлаши, қисмларнинг жойлашиш тартибини алмаштириши мумкин. Жинс тушунчаларининг пайдо бўлиши ҳам ҳудди ақлнинг ана шундай қобилияти асосида ҳиссий таассуротларни қайта ишлаш натижасида ҳал бўлади. Жинс тушунчалар ихтиёрий тарзда эмас, балки зарурий равишда ҳосил бўладиган элементлардир, улар туфайлигина нутқ ва тафаккур пайдо бўлади.
Тажрибамиз хаос эмас, тартибдир. У тартиб жинс тушунчалар туфайли сақланиб туради, чунки ҳар бир жинс тушунча турларни ўз ичига олади. Ана шунинг учун ҳам тажриба соҳаси кўриниб туради, тушунарлидир, ақлимиз эса мушоҳада (идрок) тасаввурлардан (улар алоҳида-алоҳида тасаввурларни ифода этади) умумий мулоҳазаларни ҳал қилади; улар тажриба соҳасини тўлалигича қамраб олади ва, шу тариқа, тажрибани ҳар бир киши учун эриша оладиган воситага айлантиради. Бу таълимотда логос ҳам нутқ аъзоси (органи), ҳам тафаккур аъзоси тарзида юзага чиқади. Логос одамларни ҳайвонлардан ажратиб туради. Инсон Худо бир қаторда ақлга эга, унинг логияси Худо ақли билан баравардир, ҳар иккаласи бутун олам миқёсида амал қилади ва материяни ўзи ҳоҳлаган кўринишда шакллантиради.
Стоиклар одам ақлини дунёвий ақлни ўзида ифода этишини ана шундай тушунтиришади. Демак, ақл борлиқни фикрлай оладиган ва тил воситасида ифода қила оладиган кўринишга келтиради. Лекин илоҳий ақлдан фарқли ўлароқ, инсон ақли хато қилиши мумкин. Бироқ фикрлаш предметлари, яъни фақат тафаккурда мавжуд предметлар ўз маъноларига эга, чунки улар оламда ҳукмрон бўлган ақл билан мувофиқлашади. Ана шунинг учун ҳам ақл предметлари ҳақиқат соҳаси ва хатолар соҳасига ажралади.
Стоиклар фикрича, “чин” ёки “хато” бўлиш – тасаввур ва мулоҳазалар белгиси ва, ҳатто, жоннинг моддий модификацияси белгилари эмас, улар тасаввурлар ва мулоҳазаларга мувофиқ келадиган ақл билан билинувчи предметлар белгилари. Ҳар бир фикрлаётган ёки гапираётган киши, “бирор нарса”ни фикрлайди ёки гапиради ва уни (“нечто”) тафаккур ва мулоҳазадан фарқ қилиш керак, у ана шуларнинг мазмунини ташкил этади.
Ҳиссий мушоҳаданинг билишдаги аҳамияти ана шунда. Лекин унинг роли қанчалик юқори бўлмасин, у ҳали илмий билим эмас, унинг манбаи холос. Илмий билимнинг ҳақиқий белгиси – бу унинг мантиқан исботланиши.
Шуни айтиш керакки, стоикларнинг мантиқий исботлаш тўғрисидаги таълимотни ишлаб чиқишдаги хизматлари сезиларлидир. Стоиклар фикрича, чин фикрлар бир-бирига мувофиқ келади, бир-биридан келиб чиқади. Ана шунинг учун ҳам донолик фақат каталептик тасаввурларга мосликда эмас, балки тўғри муҳокама юритиш, хато фикрларни истисно қилишдадир. Стоиклар диалектикасининг вазифаси ана шундан иборат. Диалектика – бу хулоса чиқариш ва исботлаш тўғрисидаги таълимотдир (ривожланиш, ақлнинг ҳақиқат томон ҳаракати эмас). Бу маънода талқин этилган диалектика логикадан бошқа нарса эмас.
Стоиклар Аристотелнинг материя ва шакл тўғрисидаги ноаниқ тасаввурларига чек қўйиш, дуализмдан монизмга ўтадилар. Аристотел фикрича, Худо “шакл” бўлиб, усиз материя мавжуд эмас эди, у оламдаги барча жараёнларнинг мақсади.
Стоиклар оламнинг ягона субстанциясида материя ва кучни фарқлаб, уларни атрибутлар деб билишади. Сбутсанция–бу жисм, у ўз-ўзини шакллантиради. Аксинча, куч ва шакл–моддий эмас, ақл билан эришиладиган ибтидодир.
Do'stlaringiz bilan baham: |