Лукрецийй Карнинг фалсафий қарашлари. Эпикуризм Римда эр.авв. 2 асрдаёқ тарқалди. Эр.авв. 1 асрда эса Неаполь чеккаларида Сирон ва Филодели мактаблари пайдо бўлди. Филодем (110-39) Сидонлик Зенон шогирди бўлиб, уни “Эпикурчилар фахри” деб аташган. Эр.авв. 80-йилларда Филодем Италияга келади ва Пизонга қарашли жойда Рим Эпикур мактабини ташкил этади. Бу мактаб билан буюк Рим шоирлари Вергилий ва Горацийлар яқин алоқада бўлишган. Бу ерда Филодем мантиқ, фалсафа, эстетика, адабий танқидга оид кўп асарлар ёзган.
Римда республикачилар муассасалари инқирозга юз тутган бир пайтда, эпикуризм мактаби маданият ва маърифат маркази вазифани ўтаган эди. Лекин Везувий вулқони отилганда бу ерда кутубхонадаги барча китоблар ёниб, кулга айланган, шу жумладан, Филодемнинг индукцияга оид рисоласи ҳам ёниб кетган. Бу рисолада стоикларнинг индукция фақат априор ишончли асосларга таянгандагина, тўғри хулоса беради деган фикрни тўғри танқид қилади, аналогияни моҳиятини тушунтиришга уринади. Филодем ҳар қандай хулосалаш асосида ўхшашлик бўйича хулоса чиқариш ётади, хулосалаш фақат индукция таянадиган фактлар ва кузатишларга зид келувчи ҳолатлар бўлмагандагина тўғри натижа беради деган фикрни асослайди.
Тит Лукреций Кар Рим материалистик эпикуреизми вакили, унинг “Буюмлар табиати тўғрисида” асари (поэмаси) бутун дунёга машхур бўлган (эр.авв. 1 аср боши - 1 аср ўрталари). Лукреций Рим учун қийин кечган даврларда яшаган, хусусан бу даврда Рим зодогонлари дохийси Люций Карнелия Сулланинг қонли диктатураси, Сулланинг Мариш билан кураши, чавандозлар синфининг қувғин қилиниши, Спартак бошчилигидаги Рим қулларининг қўзғолони (73-71), унинг фожиалари, мағлубияти, янги савдо – судхўрлар гуруҳи фаолиятининг кучайиши, Помпей, Крас Цезарнинг юксакликга кўтарилиши, Сулла давомчилари ва бор-йўғидан ажралган деҳқонларнинг Катилина бошчилигидаги қўзғолони, Юлий Цезар ғалабаси ва шу каби воқеалар бўлиб ўтган. Мана шундай даврда яшаган Лукреций ўзини шоирлик ва файласуфлик талантини кўрсата олди. У борлиқ, унинг сабаблари ҳақида фақат файласуф сифатида мушоҳада юритиб қолмайди, уларга Эмпедокл, Эпикур аргументларидан фойдаланган ҳамда Гомер, Энний фантазиялари билан нигоҳ солади.
Лукреций Кар Эпикур атомистик материализми ва ахлоқий таълимотнинг ўзига хос изоҳловчиси ва тарғиботчиси. У Рим шароитида одамларнинг эришиши қийин бўлган тинчлик, осойишталикка етаклайдиган фалсафани яратишни мақсад қилиб қўяди. Лукреций фикрича, инсон бахт-саодатининг энг катта душмани дўзах азоби, инсоннинг ҳаётига аралашишидан қўрқишдир. Ўзининг поэмасида айнан ана шу душманлар билан курашиш вазифасини қўяди. Мутафаккир фикрича, бу қўрқинчларни енгиб бўлади. Ўлим қўрқинчи, худолардан қўрқиш инсоннинг оламдаги ўз ўрнини, табиатга ва худоларга бўлган муносабатини билмаганлиги натижасидир. Бу қўрқинчлар билим, фалсафа, маърифат билан енгиб ўтилади. Фалсафа худоларнинг инсон ҳаётига, нариги дунёдаги мавжудлигига таъсир кўрсата олмаслигини асослаш зарур.
Инсон уни эзадиган қўрқинчлардан озод бўлиши учун табиат тўғрисида, хусусан унинг пайдо бўлиши, тузилиши, уни ташкил этадиган элементлар, эелементлар ўлгандан кейин нима бўлиши тўғрисида чин билимларга эга бўлиши керак. Этика – бахт-саодат ҳақидаги таълимот физиканинг – табиат тўғрисидаги фаннинг натижалари якунидан иборат бўлиши керак. Демак табиатни ўрганиш ўз-ўзига эмас, жонни билиш учун, этика учун керак. Шунинг учун ҳам фанда яратиладиган гипотезаларни мухокама этишда оламни натуралистик ва материалистик тушунтириш принципига риоя этиш зарур табиатдаги барча ҳодисалар, уларнинг хусусийларини табиий сабаблардан келтириб чиқариш керак, бунда ҳеч бир ғайри-табиий кучга, ажойиб-ғаройиботларга ва бошқа кучларга мурожаат қилишга эҳтиёж йўқ. Чунки бундай кучларнинг йўқлигини кузатиш, тажриба фактлари тасдиқлайди.
Лукреций – ҳодисаларни турли ҳил асосда тушунтириш, талқин этиш тарфдори. Унинг поэмаси муалифнинг Эпикурнинг Геродотга ёзган хати мазмунини, хусусан унинг космология ва физика соҳасидан келтирилган турли ҳил мисоллар ёрдамида табиатда содир бўлаётган ҳодисалар ва жараёнларнинг турлича талқининг мавжудлиги тўғрисдаги фикрларини яхши ўзлаштириб олганлигини кўрсатади. Лукреций бу асарида Эпикур келтирган мисоллардан ҳам фойдаланади. Масалан, унинг айтишича, Қуёш ҳар куни янгидан туғилади ва у ҳар куни осмондаги ўз ўрнига қайтади, деган фикрларнинг ҳар иккаласини билдириш мумкин. Шунингдек, Ой шарсимон бўлиб, ўзида Қуёшдан тушган нурни акс эттиради дейиш ёки Ой ўз нурини сочади ва ойлик фазалари (катталашиши ва кичрайиши) унинг атрофида айланадиган, даврий равишда уни нурларини тўсиб турадиган қоронғи жисм ҳаракати билан белгиланади, деб айтиш ҳам мумкин.
Лукрецийнинг ҳодисаларни тушунтиришда натурализм ва материализм принципига зид келмайдиган ҳар қандай гипотезани қабул қилиш мумкин деган фикри асло гипотезаларни солиштириш, уларнинг тўғрисини танлаш кераклигини инкор қилишни англатмайди. Лукреций прагматист ҳам, агностик ҳам эмас, албатта. У яшаган даврда илм-фан ҳолати рақобатдош гипотезалардан бирортасига устунлик бериш, асослаш учун етарли қонунларга, фактларга эга эмас эди. Лекин ҳақиқатни англаш учун Лукреций мунтазам равишда ўз замонаси илму фани, фалсафа даражасидан четга чиқишга ҳаракат қилади. Ана шунинг учун ҳам ўз поэмасида шу давр фалсафасини, хусусан, табиат, инсон, ахлоқ тўғрисидаги таълимотларини баён қилади. Бунда поэманинг табиат тўғрисидаги қисмнинг яхши ишлаб чиқилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Ана шунинг учун бўлса керак Лукреций асарини атомистик материализмнинг поэтик энциклопедияси деб аташади157.
Асарда борлиқнинг физикавий элементлари, уларнинг ҳаракати, материалистик космология ва космогония, маданият тарихи, материалистик антропология ва психология баён қилинган.
Лукрецийнинг айниқса 2та ғоясини инсонни уни эзадиган шарпалардан озод этишда мухим деб ҳисоблашади: 1) жонни ўлиши тўғрисидаги фикр; 2) худоларнинг инсонлар ҳаётига таъсир этиш қобилиятига эга эмаслиги ҳақидаги фикр.
Лукреций ҳам худди Эпикур сингари, худоларни оламлар ўртасидаги бўш жойларда ўрнашган, улар оламга таъсир эта олмайди деган фикрни билдиради. Лукреций фикрича, табиатнинг пайдо бўлишида ҳам бошқарилишида ҳам худолар, улар иродасининг иштироки йўқ. Барча дунёлар сон-саноқсиз, кўз билан кўриб бўлмайдиган бадан билан сезиб бўлмайдиган модданинг қисмлари уюрмали ҳаракати ва оқимидан пайдо бўлишган. Бу заррачалар – бошланғич асос ёки барча нарсаларнинг “уруғ”ларидир.
Айнан ана шу заррачалардан барча жисмлар ва жонлар, барча оламлар ва табиат ҳодисалари пайдо бўлган. Уларнинг барчаси табиий зарурият туфайли пайдо бўлган. Фақат дастлабки жисмлар, уларнинг бирлашмалари ва ҳаракати, бўшлиқ мавжуд. Бу дастлабки оддий жисмлар мангу ва бузилмасдир, бироқ улардан пайдо бўладиган барча нарсалар ўткинчи, ўлиш табиатига эгадирлар.
Йўқдан бор бўлмайди, лекин барча нарсалар ўзи келиб чиқадиган “уруғига” эга бўлиши керак. Бу уруғлар абадий. Агар улар бузилганда, йўқ бўлганда бутун материя бутун мавжудот ҳам йўқ бўлар эди. Дастлабки оддий жисмлардан пайдо бўлган мураккаб жисмлар ҳалокати материянинг йўқ бўлиши дегани эмас, у фақат мураккаб жисмнинг содда элементларга ажралиши, бу элементларнинг табиат ҳодисаларининг умумий, мангу оқимига қайтишидир. Чексиз олам ўз бағрига оладиган дарёлар ўлади. Тирик мавжудотлар жисмлар ўлади, уларнинг жони ўлади, лекин табиат мангу яшайди.
Жон ҳам тана сингари моддийдир ва атомлардан ташкил топган. Оддий атомлардан фарқли ўлароқ, бу атомлар энг кичик, думалоқ, силлиқ, ҳаракатчандир. Жонни бутун холатида сақлаб турган атомлар у ўлгунча бир бирини ушлаб туришади, инсон ўлимидан кейин, жон атомлари ҳам тарқалиб, учиб кетишади. Эпикурга эргашиб Лукреций ҳам жоннинг нариги дунёда яшамаслиги у ёқда турсин, умуман ўлим ва ҳаётнинг бир-бирига ҳеч қандай муносабати йўқ. “Ўлим ва ҳаёт ҳеч қачон учрашишмайди”, бир-бирига тегиб кетмайди. Ҳаёт эканмиз ўлим бизни қўрқитмайди, чунки у биз учун йўқ. Ўлим келганда эса, биз йўқмиз, жонимиз ҳам йўқ, демак ўлимдан қўрқиш сезгиси ҳам йўқ. Бу фикрларни асослашни фалсафа ва воситалари ёрдамида амалга ошириб бўлмас эди. Шунинг учун ҳам Лукреций поэзая воситаларини танлади, образлар орқали ўз фикрларини ифодалади. Масалан, Демокритдай ўтган атомларнинг сезги орқали билиниб бўлмаслиги, бўшлиқда ҳаракатланувчи атомлар тўғрисидаги фаразларни Лукреций одатда кўзга кўринмайдиган, лекин Қуёш нури остида устунларда шуълаланиб, титраб тебраниб турадиган чангларга ўхшатади. Алоҳида олинган атомларнинг кўзга кўринмаслигини кўриш иллюзиялари узоқдан тоғ ёнбағирларидаги пода ҳаракати ёки текисликдаги иккита қўшиннинг уруши образларида тушунтириб беради. Ижтимоий-сиёсий қарашларида тинчликни ҳимоя қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |