Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet79/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Ахлоқий қарашлари. Этикага Аристотель учта асарини: “Никомах этикаси” (отаси Никомахга бағишланган) “Евдем этикаси” (дўсти ва шогирди Евдем ёзмалари асосида тузилган), “Катта этика” (юқоридаги иккита асардан олинган парчалардан ташкил топган) бағишлаган.
Аристотелда ахлоқий фаолият ва ахлоқий жасоратлар тўғрисидаги таълимот бутун олам ва ундаги инсоннинг барча фаолиятини қамраб оладиган объектив телеология асосига қурилган.
Инсонга, бошқа барча нарсалардаги сингари, эзгу мақсадга ички интилиш хос, лекин бу интилишлар тўсиқларга дуч келадики, улар ҳам инсон табиатига тегишлидир. Демак ҳар қандай фаолият муайян эзгуликка, неъматга қараб йўналади. Бунда баъзи бир мақсадлар ўз ҳолича аҳамиятга эга бўлмай, бошқа мақсадларни амалга оширишга бўйсундирилган бўлади. Лекин шундай бир мақсад борки, уни қўйишни ҳар бир киши ҳоҳлайди. У-олий неъмат, унинг моҳиятини уни бошқарувчи фан – сиёсат очиб беради.
Олий неъмат, дастлабки таърифига кўра, фароғат, тўкин-сочинлик, янги яхши ҳаёт ва фаолият. У моддий бойликдан ҳам, ҳузур-ҳаловатдан ҳам, ва яккаш фозилликдан ҳам иборат эмас. Масалан, бойлик ҳаётнинг олий мақсади бўла олмайди, чунки у бошқа мақсадга эришиш воситаси, “мукаммал неъмат – ўз-ўзига бўйсунади”. Ҳаёт неъмати, ўз-ўзига бўйсунгани ҳолда, ўз-ўзига мақсад бўлишга ва ҳеч нарсанинг бўлишига муҳтож эмас. Олий неъмат, ўз мазмунига кўра, инсоннинг ўзига хослиги, у бу дунёда тутган ўрни билан белгиланади. Бошқа жонзодлардан фарқли ўлароқ, инсон ичиш-ейишдан бошқа ақлга ҳам эгадир. Шунинг учун ҳам инсоннинг асосий вазифаси- ақл билан фаолият юритишдир, комил инсон эса ана шу фаолиятни ажойиб тарзда; фозилга хос хислат ила амалга ошириш учун яратилган.
Олий неъматга интилувчи ҳаёт фақат фаол бўлиши керак. Бизнинг борлиғимизни эҳтимол, мумкинлик тарзида мавжуд бўлган энергияни рўёбга чиқариш ташкил этади. Намоён бўлмаган яхши фазилатлар фароғатга олиб келмайди. Бу ерда, худди Олимпия муносабатларидаги сингари, мукофот чиройлига эмас, мусобақада ютганга тегади.
Фозиллар тавсифи. Олий неъматга эришиш, олий мақсаддан ташқари унга бўйсунадиган маълум миқдордаги қуйи мақсадларни қўйишни ҳам тақоза этади. Уларнинг моҳиятини тушуниб етиш учун комил инсон таърифига мурожаат этиш, ундан келиб чиқиш зарур. Мукаммал инсон ўз фаолиятини ахлоқий мукаммалликка эришишга йўналтиради, бунинг шарти эса фозиллик ёки жасорат фаолиятда тўғри ҳаракат, мақсаддан иборат. Амалийлик фан ҳам, санъат ҳам эмас: у фан бўла олмайди, чунки амалиётда содир бўлган нарса бошқа нарса бўлиши мумкин; у санъат ҳам бўла олмайди, сабаби, ижод ва фаолият турли жинсли нарсалардир. Улардан фарқли ўлароқ, амалийлик ишончли ва ақл билан қўлга киритилган хосса бўлиб, у кишилар фаровонлиги ва ёвузлигига тегишлидир.
Ҳақиқатга эришиш, хатога йўл қўймаслик, ниманинг зарурий ва ниманинг ўзгарувчан эканлигини аниқлаш воситалари – фан, амалиёт, донишмандлик ва ақлдир. Бироқ, билимнинг олий принципига нисбатан ҳеч қандай фан, ёки амалиёт, ёки санъатнинг бўлиши мумкин эмас: фан исботлашни талаб этади, санъат ва амалийлик ўзгарувчан нарсаларга тааллувли. Донога ҳам, худди олимдаги сингари баъзи нарсаларни исботлаши керак бўлганилиги сабабли, унинг ҳам олий принципларга алоқаси йўқ. Шундай қилиб, бу принципларни ақлга тегишли деб айтиш қолди, холос.
Фазилатлар–аффектлар (нафрат, қўрқинч, жасорат) ҳам қобилиятлар (қобилият учун мақташмайди ҳам, қораламайди ҳам) ҳам эмас. Фазилатлар орттирилган хусусиятлар (“ўртани қидиришга йўналтирилган ҳаракатда пайдо бўлишади”). Фазилат икки нуқсоннинг: мўл-кўлчилик ва етишмовчилик ўртаси; уни топиш қийин, чунки айлана марказини ҳар ким ҳам топа билмайди, шунинг учун ҳам ахлоқий камолот-жуда кам эришиладиган, айни пайтда, мақтовга сазовор ва гўзал нарсадир.
Ирода (ихтиёр эркинлиги) мақсад, ният – воситалари билан иш кўради.
Ҳақиқий мақсадга интилиш шахсий танлашга бўйсунмайди ва инсон, худди кўрадиган бўлиб туғилгани сингари, ана шу интилиш билан ҳам туғилиши зарур. Ким табиатига кўра ана шу сифатга мукаммал эга бўлса, ана шу фазилатли инсондир.
Аристотель адолат категориясини кўпроқ иқтисодий муносабатлар тизими мисолида тушунтиради. Хусусан, у қиймат масаласини “адолат” муаммосининг хусусий холи деб олиб қарайди. Хўжалик неъматларини айирбошлаш, унингча, адолат принципига асосланиши керак. Адолатнинг хусусий холи моддий неъматларга тенг муносабатдир. Шунга мувофиқ ҳолда, инсоний фазилат - бу, авваламбор, тўғри мўлжал ола билиш, мос ҳатти-ҳаракат қилиш, яхшиликнинг бор жойини аниқлаш демакдир. Бундай кўникмани Аристотель “ўртача” тушунчаси орқали ифодалайди. “Ўртача” деганда, мутафаккир, ёмон билан яхшиликнинг ўртасини эмас, балки яхшиликларнинг ўртасини, аниқроғи, энг яхшини тушунади. Инсон, аниқроғи, фазилатли инсон ортиқча бойликдан, тўкин-сочинликдан ҳам, етишмовчиликдан ҳам четлашади, улар ўртасидагини танлайди. Инсон комилликка интилиши керак, чунки у барча нарса тўғрисида тўғри фикр юритади ва барча холларда унга хақиқат очилади: у хақиқатнинг ўлчови ва меъёри сифатида барча жузъий ҳоллардаги ҳақиқатни кўради. Фазилатли ҳатти-ҳаракат қилишнинг шарт-шароитлари қуйидагича: 1) ўз ҳаракатини англаши зарур; 2) шундай ҳаракат қилиш керакки, у восита эмас, балки ўз-ўзича мақсад бўлсин; 3) муайян принципларга қатъий риоя этиши керак.
Фазилатларни Аристотель 2га ажратади: этик ва дианоэтик фазилатлар. Биринчиси характер фазилатлари, иккинчиси-интелектуал харакатер фазилатлар. Масалан, саҳийлик, тиювчи ўлчов–этик фазилатлар, донолик, ақллилик ва эс-хушини йиғиш–дианоэтик фазилатлар ҳисобланади. Этик фазилатлар одатлардан пайдо бўлади. Дианоэтик фазилатлар асосан таълим, тажриба асосида шаклланади ва маълум бир вақт ўтишини тақазо этади. Дианоэтик фазилатларни тушунтириш учун Аристотель“Никомах этикаси”нинг 6-китобида жон ҳақидаги таълимотини қисқача баён қилади. Жонни ақлли ва ақлсиз қисмларга бўлиб, ўз навбатида ақлий қисмини ҳам иккига ажратади: биринчиси ёрдамида борлиқ принципларини мушоҳада қилинади, иккинчиси орқали ўзгаришга қобилиятли бўлган принциплар идрок этилади.
Билиш, Аристотель фикрича, субъектини объект билан ўхшашлиги бўлгани учун, турли жинсларга мансуб объектлар учун мос бўлган жон қисмларининг бўлиши керак. Ақл шунда чин бўладики, қачон этик фазилат, ният (орзу, мақсад) билан бирга келадиган одатдан ташкил топса; ният, хохиш – мотивларини тарозига солишга интилса. Интилиш ният яхши бўлганда ва интилиш ният билан айнан бўлганда тўғри бўлади. Мана шу холатлар мавжуд бўлганда тафаккур ва унинг хақиқати амалий деб аталади.
Фан предмети – мангу ва зарурий, фаолият эса бошқа нарсага мансуб, яъни у зарурий нарса эмас. Фаолият ижод ёки санъатдан фарқланиш зарур. Ижоднинг мақсади - ундан ташқарида, бироқ адолатсизлик моддий неъметларга тенгсиз муносабатнинг хусусий кўринишидир.
Адолатнинг хусусий шакли 2 турга бўлинади: тақсимловчи адолат ва тенглаштирувчи адолат. Биринчисида тақсимлаш принципи бўлиб, шахсларнинг шаъни, номуси хизмат қилади. (хизматлари, ахлоқий жасорати ва б). Бу пропорционаллик принципидан иборат. Иккинчисида иқтисодий асослардан, хусусан арифметик пропорционалликдан келиб чиқилади. Тенглаштириш эҳтиёж туфайли зарур бўлади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish