Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet83/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Эпикур боғи, Эпикур атомизми, фалсафанинг структураси, ҳақиқатнинг учта мезони, Эпикур этикаси, Тит Лукреций Кар эпикуреизми, атомизми, борлиқнинг физикавий элементлари.
5.2 СКЕПТИЦИЗМ
Эр.авв. IV аср Қадимги грек фалсафаси ривожининг энг юқори чўққиси бўлди. Платон ва Аристотел ташкил этган фалсафий мактаблар айни пайтда улкан илмий марказлар бўлиб ҳам хизмат қилди. Уларда математика, астрономия, физика, биология ҳамда гуманитар фанлар бўйича йирик, кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилди. Эр.авв. III асрда антик жамиятда узоқ давом этган бўҳрон бошланиб у ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олди. Бу бўҳрон фалсафада ўз ифодасини янгидан шаклланган оқимлар, мактабларда топди. Ана шулардан бири скептицизмдир. Унинг назарий асосини антиқ фалсафада илгари сурилган ва асосланган ғоя: барча нарсаларнинг ўзгариб туриши, нисбийлиги ғояси ташкил этади (Гераклит, Демокрит, софистлар ва б.).
Скептицизмнинг асосчиси – Пиррондир. У Пелопонисдаги Элида шаҳрида туғилган. Диоген Лаэртскийнинг кўрсатишича у эр.авв. 365-275 йилларда яшаб ижод этган. Унинг фалсафий таълимотининг шаклланишига Мегар диалектикачилари, айниқса Демокрит ва унинг издоши Анаксарх қарашлари катта таъсир кўрсатган. Пирронининг Александр Македонскийнинг Осиёга қилган юришида иштирок этганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Бу, эҳтимол, унинг ахлоқий идеали-қасоскор бўлмаслик (“атараксия”)нинг шаклланишига муайян даражада таъсир этган.
Пиррон мактабда ўқитувчилик қилган, ёзувчи бўлган, бироқ у ўз фикрларини оғзаки баён қилган. Ҳеч қандай китоб қолдирмаган.
Скептицизм сўзи грекчадан ўзбек тилига ўгирилганда “нурланиш”, кўриниш бериш, шунингдек “тарозда тортиш”, “қатъиятсизлик” каби маъноларга эга бўлади.
Скептицизм мактаби номининг асосини энг кейинги маъноси ташкил этади: яъни билиш мумкинлигини догматик тарзда инкор этиш эмас, балки қатъий, узил-кесил мулоҳаза юритишдан, ўзаро тенг кучли бўлган зид фикрлардан бирига қатъий тарзда ён босишдан ўзини тийиш зарурлигини асослаш ётади.
Пиррон антик давр скептицизмига хос бўлган фалсафий муаммони қуйидагича ифодалайди: “Ким бахт-саодатга интилса, шу файласуфдир”158. Саодат эса, азоб-уқубатнинг йўқ бўлишидадир. Мана шундай талқин қилинган бахт-саодатга эришишни орзу қилган киши 3 та саволга жавоб бериши керак: 1) буюмлар нимадан ташкил топади? 2) бу буюмларга биз қандай муносабатда бўлишимиз керак? 3) бу муносабатдан қандай натижага эга бўламиз ва қандай фойда кўрамиз?
Биринчи саволга жавоб топиб бўлмайди. Чунки ҳар қандай буюм бошқасига нисбатан юқори даражада эмас. Шунинг учун ҳам ҳеч бир нарсани на гўзал, на хунук, на адолатли, на адолатсиз деб бўлмайди. Ҳеч бир буюмга нисбатан уни ҳақиқатга мувофиқ мавжуд, деб бўлмайди ва ҳеч қандай билиш усулини чин деб ҳам, ёлғон деб ҳам тавсифлаб бўлмайди. Бизнинг ҳар қандай предметга нисбатан билдирган фикримизга унга тенг кучли бўлган зид фикрни билдиришимиз мумкин.
Мана шундай ўй-фикрдан Пиррон ҳеч қандай предметга нисбатан ҳеч бир мулоҳазани билдириб бўлмайди деган хулоса чиқаради ва унга таянган холда иккинчи саволга жавоб беради. Файласуф учун предметга муносабатда бўлишнинг энг яхши усули – у тўғрисида мулоҳаза билдишдан ўзини тийиш.
Бу ўзни тийиш ишончли ҳеч нарса йўқлигини англатмайди. Демак, Пиррон агностицизм тарафдори эмас. Сўзсиз, ишончли нарсалар ҳиссий идрок, таассуротлардир. Чунки уларни биз фақат ҳодисалар сифатида қабул қиламиз. Масалан, бирорта нарса аччиқ ёки ширин бўлса, менинг “Бу менга аччиқдек ёки шириндек туюляпти деган фикрим чин бўлади. Хато фақат шунда келиб чиқадики, қачон фикр билдираётган киши туюлаётган нарса асосида ҳақиқатда мавжуд нарса тўғрисида хулоса чиқарса, ҳодисадан унинг ҳақиқий асосига ўтса159.
Бундай жавоб кейинги–учинчи саволга бўлган жавобни белгилаб беради. Пирронга скептицизм учун предмет тўғрисида бирорта фикр билдиришдан ўзини тийиш эҳтиросга берилмаслик, қасоскор бўлмасликни англатади. Бу ҳолат файласуфнинг фаолиятсиз бўлиши керак дегани эмас, албатта. Файласуф ўз мамлакатида қабул қилинган қонунлар, урф-одатларга амал қилгани ҳолда ҳатти-ҳаракатда бўлиб, бунда ўзининг фикрлаш усули, тарзи, ўй-фикрларини сўзсиз ҳақиқат деб билмайди.
Пирроннинг шогирдлари кўп бўлиб, улар орасида Тимон ажралиб туради. У 3 та сатирик шеър китоби – “Силл”ни яратиш билан ашҳур бўлган. У шифокорлар даврасида бўлган ўғлини медицинага ўқитган, шу сабабли Тимон ҳиссий идрок, ҳиссий ҳолатлардаги қарама-қаршиликларни тадқиқ этган. Мутахассислар “Ҳиссий идрок тўғрисида” “Физикларга қарши асарларни Тимонга тегишли деб тахмин қилишади. “Силл”да барча фалсафий мактаблар баҳслари устидан кулган (Пирродан бошқасига).
Пирронга ўхшаб, Тимон фалсафанинг бош масаласини амалиётда, инсон хулқ-атвори, у эриша оладиган саодатда деб тушунган. Пирронизм тарихида Тимон унинг тарғиботчиси, эҳтимол биринчи мантиқшуноси бўлган. Хусусан, у гипотезаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги фикрларни танқид қилган, вақтининг бўлиниши ҳақидаги мулоҳазаларни рад этган. Шунингдек, Тимон нарсаларнинг ўз ҳолича мавжудлиги билан уларнинг хиссиётимиздаги ифодасини фарқлаган. Пиррон сингари, Тимон ҳам ишончли билим асосини ҳиссий мушоҳадада деб билган. Предмет тўғрисидаги турли фикр-мулоҳазаларни, улар қанчалик қарама-қарши бўлмасин, тенг кучли деб ҳисоблаган. Бундан у “ўзини тийиш” тўғрисида ўй-фикрларини келтириб чиқарган. Тимон ўлимидан кейин скептиклар мактаби фаолияти 1 асрга тўхтаб қолади. Кейинчалик бу мактаб анъаналари Птоломей шогирдлари Сарпедон ва Гераклит (Гелен ўз асарларида гувоҳлик берган врач-эмпирик) фаолиятларида қайта тикланган.
Ана шу Гераклитнинг шогирди Энесидем бўлган. У антик давр скептицизмининг кучли назариётчиси бўлган. У эр.авв. асрнинг охирида ёки эрамизнинг дастлабки даврида яшаган. Маълумотларга кўра, Энесидем ўзининг асосий асарини Цицеронга бағишланган. “Пиррон нутқларининг саккизта китоби” деб аталган бу асаридан ташқари “Донишмандлик тўғрисида”, “Тадқиқот тўғрисида” ҳамда “Пиррон очерклари” китоблари муаллифидир.
Тадқиқотчилар фикрига кўра, Энсидем скептицизми Гераклитнинг материалистик физикасига йўл бўлиб хизмат қилган. Гераклит фикрича, бир нарса тўғрисида қарама-қарши фикрдан аввал қарама-қаршиликлар бир предметга хосга ўхшаб кўринади. Бу тезис скептицизм асосидир. Энсидемнинг бошқа дунёқараш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалари ҳам Гераклитникига яқин турган. Хусусан, юқоридаги умумий асосдан бошқа бутун ва бўлакнинг айнанлиги ва тафовути, ҳаракат турлари, жисмларнинг моҳияти ва вақтининг бўлиниши, ҳавонинг жоннинг биринчи стихияси тўғрисидаги фикрларни илгари сурган. Мутахассислар фикрига кўра, бу фикрларни Энесидем гипотеза тарзида билдирган.
Энсидем даврига келиб скептицизм “янги академия”да ҳукмронлик қила бошлайди. Платоннинг ҳиссий билишнинг зиддиятлиги оқувчанлиги тўғрисидаги фикрларига асосланиб Аркесилай ва Карнеадлар билиш масалаларини янгича талқин этишади. Скептицизмнинг пирронизм ва “янги академия”даги кўринишлари ўртасидаги тафовутни фарқлашади. Бу фарқни антик дунё тарихчиси ва скептицизми назариётчиси Секст Эмперик ҳам ўрганади.
Академия скептиклари фикрича, қарама-қарши фикрлар, масалан, яхши ёки ёмон, эҳтимол ана шундай бўлиши мумкин. Бирорта нарсани яхши ёки ёмон деб тусмол қилишнинг шу давр урф-одатларидан зарурий тарзда келиб чиқиши шарт эмас. Бу шунчаки урф-одатларга “эргашиш” натижаси.
Энесидемнинг иккинчи китоби элейчиларга маълум бўлган ҳаракат, ўзгариш, туғилиш ва ўлиш тушунчаларида яширинган зиддиятларга бағишланган.
Учинчи китобда ҳиссий мушоҳада ва тафаккур, тўртинчи китобда худоларни, табиатни билиш мумкин эмаслиги масалалари тадқиқ этилган. Уларда қарама-қаршилар тенг кучли деган фикр асосланади. Бешинчи китобда “сабабият” тушунчаси танқид қилинади. Сабаб деганда бошқа бирорта ҳодисани келтириб чиқарувчи ҳодиса тушунилади. Масалан, Қуёш толанинг қизиши, эриши сабабидир. Сабаблар турли хил бўлади.

  1. “Ўзида мужассамланган”, яъни у мавжуд бўлган таъсир бор, йўқолиши билан у ҳам йўқ бўлади. Масалан, арқон билан боғлаб тортиш бўғиш сабаби.

  2. Ўзаро биргаликда сабаб бўлиш. Масалан, омочнинг ҳаракати унинг тортаётган хўкизлар кучи билан белгиланади.

  3. “Бир-бирига ёрдам берувчи”. Масалан, иккита киши қийналиб қилаётган ишга учинчи киши ёрдам беради. Буларда Энесидем скептик хулоса қилади: сабабият мавжуд бўлиши ҳам бўлмаслиги ҳам мумкин160.


Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish