Коммуникациялари техникуми оптик алоқа тизимлари



Download 5,29 Mb.
bet100/115
Sana24.02.2022
Hajmi5,29 Mb.
#253363
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   115
Bog'liq
OAT Ma'ruza matni

Q = Ιф / (iэш).

Мисол. Учинчи синхрон иерархия поғонаси (SТМ-16, fт=2,5 ГГц) учун халақитлардан ҳимояланганликни аниқлаймиз. Узатгичнинг тўлқин узунлиги λ=1,55 мкм, агар кириш сигналининг сатҳи ркир = - 28 дБқ бўлса, фотоқабул қилгич бир холат учун р-i-n фотодиод, бошқасида эса КФД асосида тайёрланган. КФД материали – индий фосфади, иккала ҳолда квант самарадорлиги η = 0,85. Кучайтиргич хона температураси Т = 293° К да ишлайди, тескари алоқа занжирида паразит сиғим СТА = 0,12 пФ.


(16.8) муносабатдан RТА нинг максимал рухсат этилган қийматини аниқлаймиз:
RТА = (2π·2,5·109·0,12·10-12)-1 ≈ 530 Ом

Фотоқабул қилгич киришида ўртача кириш оптик қувват қуйидагига тенг:


Ркир = 1·100,1·ркир ­ = 1·100,1·(-28) = 1,585·10-3 мВт = 1,585·10-6 Вт.


Монохроматик ток сезгирлиги (10.10) Si = 1,55 · 0,85/1,24 = 1,06 А/Вт га тенг, бундан фототокнинг ўртача қиймати


Ιф = Si ·Ркир = 1,06 · 1,585·10-6 = 1,68 · 10-6 А.


(10.13) муносабатдан р-i-n фотодиод қўлланилган ҳолда сигнал-халақит муносабатини аниқлаймиз


Q = [(1,68·10-6)2·530/(4·1,38·10-23·293·2·0,7·2,5·109)]1/2 = 5,14


шу тариқа, бу ҳолда Ах.ҳим = 20lg 5,14 = 14,22 дБ.
КФД қўлланилганда кўпайишнинг оптимал коэффициенти (16.13) муносабатдан аниқланади

Мопт = [4·1,38·10-23·293·2/(530·1,6·10-19·0,8·1,68·10-6)]1/(2+0.8) = 7,52.


Бу қийматни (10.12) га қўйиб, РҚҚН да сигнал халақит нисбатига эга бўламиз, у қуйидагига тенг



бу РҚҚН да халақитлардан ҳимояланганликка Ах.ҳим = 20 lg 20,7 = 26,3 дБ га мос келади, у ҳолда р-i-n фотодиод асосидаги фотоқабул қилгичга нисбатан тахминан 12 дБ ютуқ мавжуд.


Хусусий ва дроб халақитлари (унинг кўчкисимон кўпайиш шароитида) оний қийматларнинг гауссов тақсимланишига эга, бу регенераторнинг хатолик коэффициентини бу ҳолатларда етарлича осон баҳолаш имконини беради.
Кўпинча тескари вазифани ечиш талаб этилади: Qтэ талаб этиладиган халақитлардан ҳимояланганлик бўйича, у регенераторнинг рухсат этиладиган хатолик коэффициенти ва эксплуатацион заҳира билан аниқланади, масалан,
дБ,

дан фотоқабул қилгичнинг мос келувчи (минимал) сезгирлиги pмин ни аниқлаш. Минимал сезгирлик унинг киришида оптик сигналнинг минимал ўртача қувватига мос келади.


Pмин = 10(0,1 pмин)·10-³, Вт.

p­i-n ФД асосидаги фотоқабул қилгич учун (16.11) ва (16.13а) муносабатларидан қуйидаги келиб чиқади


Pмин = (Qтэi) · (4kT·Fкуч·fB/RTA)1/2. (16.14)


Агар эквивалент шовқин токи iэш берилган бўлса, унда бу ифода соддалашади


Pмин = Qтэ · iэш · fв (16.14а)


Фотоқабул қилгичнинг минимал сезгирлиги


Pмин = 10lg(Pмин/1), мBт, дБқ


ни ташкил этади.


Мисол. Юқоридаги кўрилган холат учун p­i-n фотоқабул қилгичнинг минимал сезгирлигини аниқлаймиз, РҚҚН да талаб этиладиган ҳалақитлардан ҳимояланганлик Атэ.ҳим 27 дБ дан кичик бўлмаслиги керак.

Qтэ=10(27/20) = 22,4.


Pмин=(22,4/1,06) · (4 · 1,38 · 10-²³ · 293 · 2 · 0,7 · 2,5 · 109/530)½ = 6,91·10-6 Bт,


Pмин = 10lg (6,91·10-3) = -21,6 дБқ.


Шунга ўхшаш топшириқ КФД ли фотоқабул қилгич учун бир мунча мураккаброқ ечилади. Бунинг учун (16.12) формулага (16.13) формуладан аниқланган, кўчкисимон кўпайиш коэффициентининг оптимал қийматини қўйиш керак. Шунингдек шуни эътиборга олиш керакки, оптимал кўпайиш коэффициентида дроб ва хусусий ҳалақитларнинг қувватларининг нисбати 2/œ га тенг, яъни U²дх= 2* U²хх/œ. Бундан фотоқабулқилгич киришидаги оптик сигналнинг минимал ўртача қуввати қуйидагича ифодаланади:


Pмин=Si¹[(Q²тэ(1+2/œ) · fв)/((4kТFкуч/RТА)-œ/(2+œ)·(q·œ)-2/(2+œ))](2+œ)/(2(1+œ)). (16.15)

(16.15) муносабат ҳақиқий бўлиши учун сигнал сатҳига боғлиқ бўлмаслиги керак. Бу p­i-n ФД учун характерли, чунки унда халақитларнинг дроб ташкил этувчисини ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Импульслар узатилганда халақитларнинг ортиши ва дроб ташкил этувчи ҳисобига паузалар ўтишида халақитларнинг камайиши КФД ли фотоқабулқилгич учун характерли. Малака шуни кўрсатадики, (16.15) муносабат ана шу холатда ишлатилиши мумкин, лекин регенераторда қарор қабул қилиш чегараси сигнал кучланишининг ўртача қийматидан бир мунча кичик қийматда қабул қилиниши керак. Мисол: юқоридаги мисолларда кўрсатилган шароитларда КФД асосидаги фотоқабулқилгичнинг минимал сезгирлигини аниқлаймиз. Қабул қилишда минимал ўртача қувватни (16.15) формула орқали аниқлаймиз:



У ҳолда фотоқабул қилгичнинг минимал сезгирлиги Pмин=10lg(1,895·10-3) = -27,2 дБқ бўлади, яъни олдинги холатга нисбатан тахминан 6 дБ ютуққа эга.


Толали оптик узатиш линиясининг тезкорлигини ҳисоблаш.
Толали оптик узатиш линияси (ТОУЛ) нинг тезкорлиги ҚқУзМ элементларининг инертлиги ва ОТнинг дисперсия хусусиятлари билан аниқланади. Тезкорликни аниқлаш ва уларни таққослаш керак.
Рақамли ТОУЛ нинг рухсат этиладиган тезкорлиги узатиладиган сигналнинг характерига рақамли линия сигналининг узатиш тезлигига боғлиқ ва

tрэ= β / B, нс (16.16)


муносабатдан аниқланади, бу ерда β рақамли линия сигналининг линия коди характерини ҳисобга олувчи коэффициент ва NRZ коди учун 0,7 га ва қолган ҳамма кодлар учун 0,35 га тенг; В - рақамли линия сигналининг узатиш тезлиги.


ТОУЛ нинг кутиладиган тезкорлиги (толали-оптик узатиш тизими ва оптик кабел мажмуаси сифатида) қуйидагига тенг
нс, (16.17)
бу ерда - узатувчи оптик модул (УзОМ) нинг тезкорлиги, у рақамли линия сигналининг узатиш тезлигига ва нурланиш манбаининг турига боғлиқ; - ҚқОМ тезкорлиги бўлиб, рақамли линия сигналининг узатиш тезлиги ва фотодетектор тури билан аниқланади; - оптик нурланиш импульснинг регенерациялаш участкасининг оптик толали кабели бўйлаб ўтгандаги унинг кенгайиши, кўп модали ОТ учун у қуйидагига тенг



(16.18)
бу ерда - ОТ нинг нисбий ўтказиш полосаси, МГц/км, бир модали оптик тола учун эса

(16.19)
бу ерда - оптик толанинг хроматик дисперсия коэффициенти, пс/нм·км; - оптик нурланиш полосасининг ўртача квадратик кенглиги, нм; ёруғлик диодлари учун 24…40нм ва ярим ўтказгичли ладер диодлар учун 0,2…5 нм га тенг.
УзОМ ва ҚқОМ ларнинг тезкорлиги типли узатиш тезликлари учун 16.3-жадвалда келтирилган.
Агар tкут < tрэ бўлса, кабел турини ва регенерациялаш участкаси узунлигини танлаш тўғри бажарилган бўлади.
tрэ - tкут = ∆t – катталик тезкорлик бўйича заҳира. Унинг етарлича катта қийматида ТОУЛ компонентларига талабни камайтириш мумкин. Агар tкут > tрэ бўлса, бошқа параметрли УзОМ, ҚқОМ ва оптик кабелларни танлаш керак.

16.3-жадвал



ҚқУзМ
тезкорлиги

Рақамли оқимнинг узатиш тезлиги, Мбит/с

8

34

140

565

155

622

2500

tуз, нс

5

3

0,5

0,15

1

0,1

0,05

tққ, нс

4

2,5

0,4

0,1

0,8

0,08

0,04

Мисол. ХЭИ нинг G.652 тавсияларига жавоб берувчи ОТ бўйлаб λ = 1,55 мкм тўлқин узунлигида ишловчи, регенерациялаш участкаси узунлиги lру = 80км, хроматик дисперсия коэффициенти τ = 18,2 пс/нм·км, ∆λ = 0,5 нм га тенг ТОУЛ нинг тезкорлигини аниқлаш. Ахборот оқимининг узатиш тезлиги В = 140 Мбит/с, линия кодининг тури 10В1Р1R.


Ечиш.

  1. В = 140 Мбит/с ва 10В1Р1R турдаги код қўлланилганлиги учун (16.16) муносабатга β = 0,35 ни қўйиб, рухсат этиладиган тезкорлик tрэ қийматини аниқлаймиз:

tрэ = β / В = 0,35 / 140· 106 = 2,5 нс.


2. (16.19) муносабатга lру = 80км қийматни қўйиб, регенерациялаш участкаси бўйлаб тарқалишдаги импульснинг кенгайиш миқдорини топамиз




= 18,2 · 0,5 · 10-3 · 80 = 0,728 нс.

3. (16.17) муносабат орқали унга 16.3-жадвалдан олинган tуз = 0,5 нс ва


tққ = 0,4 нс қийматларини ва tот = 0,728 қийматини қўйиб, кутиладиган тезкорлик tкут миқдорини аниқлаймиз


= 0,5 + 0,4 + 0,728 = 1,628 нс.

Олинган қийматларни таққослаш шуни кўрсатмоқдаки, tкут < tрэ шарт бажарилди, яъни ТОУЛ ва унинг компонентларининг асосий параметрлари


тўғри танланган.
Тезкорлик бўйича ҚқУзМ нинг сезгирлик чегарасини ҳисоблаш. ҚқУзМ нинг асосий параметрларидан бири бу унинг сезгирлиги, яъни ҚқУзМ фотодетекторида барқарор тутиладиган, τ=1/В давомийликка эга оптик сигналнинг минимал детекторланадиган қуввати (МДҚ) ҳисобланади.
Тахминан МДҚ сатҳи рмин қуйидаги муносабат орқали аниқланиши мумкин:

ва


кўчкисимон фотодиод учун.
рмин МДҚ нинг абсолют сатҳини ва ҚқУзМ нинг узатиш сатҳларини билган ҳолда, техкорлик бўйича ТОУТ нинг энергетик потенциалини олиш мумкин:

Эt = руз – рмин, дБ. (16.22)


Мисол. Рақамли линия сигналларининг узатиш тезлиги В=41,242 Мбит/с га тенг ва узатиш сатҳи руз = – 4 дБ бўлган РТОУТ учун тезкорлик бўйича энергетик потенциал ва рмин МДҚ сатҳини аниқлаш. Фотодетектор КФД асосида ишлаб чиқарилган.
Ечиш. Мос келувчи (16.22) формулага В=41,242 Мбит/с ни қўйиб, қуйидагига эга бўламиз:

рмин = – 70 + 10,5 lg В = – 70 + 10,5 lg 41,242 = – 53 дБқ.


Тезкорлик бўйича энергетик потенциалнинг тақрибий қиймати (16.22)


Эt = руз – рмин = – 4 – ( – 53) = 49 дБ


га тенг бўлади.


Энергетик потенциалнинг олинган қиймати тезкорлик бўйича ушбу РТОУТ нинг имкониятларига мос келади.

Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish