Коммуникациялари техникуми оптик алоқа тизимлари



Download 5,29 Mb.
bet103/115
Sana24.02.2022
Hajmi5,29 Mb.
#253363
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   115
Bog'liq
OAT Ma'ruza matni

Календар принципи, ТХК бўйича тадбирлар, рад этгунга қадар ишлашга боғлиқ бўлмаган ҳолда, маълум бир вақт (кун, ҳафта, ой, квартал, ярим йил, йил) давомида белгиланади. Бу принципда ўтказиладиган тадбирлар профилактик техник хизмат кўрсатиш (ПТХК) дейилади ва ТХК нинг профилактик усулига мос келади.

  • Вақт принципи, вақтга боғлиқ бўлмаган ҳолда ТЭОни НТХда белгиланган вақтгача рад этмасдан ишлашига эришилгандан сўнг, ТХК бўйича ишлар амалга оширилади. Бу принципда ўтказиладиган ТХК ишлари регламентли дейилади ва одатда рад этиш эскиришлар (лазер диодлари, кўчкили фотодиод, оптик кучайтиргичлар ва бошқалар) сабабли ҳосил бўладиган ТЭО учун қўлланилади.

  • Аралаш принцип, ишларнинг маълум бир қисми белгиланган календар муддатларда, қолган қисми эса рад этгунча ишлашига боғлиқ ҳолда бажарилади. Бундай ТХК баъзан регламент – профилактик ишлар дейилади.

    Назорат қурилмалари билан тўлиқ таъминланганлиги боис, замонавий рақамли ТОАТ да ТХКнинг назорат – тўғрилаш усули кенг қўлланилади. Бу усулда ТЭОнинг ҳолати тизимли назорат қилинади ва ўрнатилган сифат кўрсаткичлари ва ТЭО ишининг самарадорлиги ёмонлашган ҳолда қайта-тиклаш – тўғрилаш ишлари бажарилади. Баъзан бундай ТХК тўғриловчи техник хизмат кўрсатиш (ТТХК) дейилади. ТТХК ТЭО ишга ноқобилиятлилиги аниқлангач бажарилади ва ТЭОнинг сифат параметрлари ўрнатилган доираларда бўладиган ҳолатга қайта тиклаш учун йўналтирилган.
    ТТХК нинг умумий схемаси 17.4 – расмда келтирилган.


    17.4 – расм. Тўғриловчи техник хизмат кўрсатишнинг умумий схемаси


    ТОАТ ва тармоқларининг ривожланиши, қурилмаларининг рақамлаштирилиши, уларнинг эксплуатация амалиётига ахборот технологияларининг киритилиши оператив - техник бошқариш тизими (ОТБТ) ва оператив - техник хизмат кўрсатиш тизими (ОТХКТ)ларини ягона автоматлаштирилган техник эксплуатация тизими (АТЭТ)га бирлаштирди. Сўнг автоматлаштирилган бошқарув тизимини ташкил этилишига олиб келди, у ягона мажмуа сифатида тармоқни бошқариш ва ривожлантиришнинг барча масалаларини ҳал этади, бошқа тармоқларнинг операторлари билан ўзаро фаолиятда бўлади ва алоқа хизматларини тақдим этади.


    Умумий фойдаланиш тармоқларида, бу тармоқларнинг мос келувчи операторлари томонидан шаҳарлараро тармоқларнинг (ШТ) ва худудий, регионал тармоқларнинг (РТ) ТЭ тизими ташкил этилади. ТЭ тадбирларида улар бир бири билан ўзаро автоматлаштирилган боғлиқликда бўлади.
    ТЭ жараёнида ШТ ва РТнинг ТЭ тизимлари дастурий – техник мажмуа (ДТМ) билан жиҳозланади. Бошқа тармоқларнинг ТЭ тизимлари билан ўзаро боғлиқликда бўлиш хизмат телефон алоқа каналларини ва маълумотларни узатишнинг ахборот тармоқларини қўллаш билан амалга оширилади.
    Алоқа операторининг бирламчи тармоғини бошқарув тизими бирламчи тармоқ ҳолатининг турли ўзгаришларида, унинг нормал ишлашини, иккиламчи тармоқ ва бошқа фойдаланувчилар қизиқишларида унинг ҳамма имкониятларини самарали ишлатиш, узатиш канали ва трактларини қайта тиклаш вақтини қисқартириш ва техник ходим меҳнатини самарадорлигини оширишни таъминлайди.
    Алоқани бошқариш тизимининг асоси телекоммуникацияларни бошқариш тармоғи – ТБТ (Teleсommuniсation Management Network - TMN) ҳисобланади. Бу махсус тармоқ, Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) томонидан стандартлаштирилган, ягона интерфейс ва протоколлар асосида турли тармоқларнинг компонентлари билан ўзаро алоқа тармоқларини ва уларнинг хизматларини бошқаришни таъминлайди.
    Тармоқни бошқариш (менежемент) тармоқ администратори томонидан тармоқни маъмурий бошқариш вазифасини бажаришдан иборат, масалан, тармоқ конфигурациясини шакллантириш, тармоқ ресурслари билан ишлаш, тармоққа уланиш ҳуқуқларини бошқариш ва бошқа вазифалар.
    ТБТ ва алоқа тармоғи ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг умумий кўриниши 17.5-расмда келтирилган.



    Бошқарувчи ахборотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қидириш бўйича вазифаларни операцион тизимлар бажаради. Ишчи станциялар F турдаги бирикиш (компьютер тармоғида маълумотларни узатишнинг физик сатҳи) орқали бирламчи тармоқнинг техник ходимини бошқариш тармоғи билан ўзаро таъсирлашувини таъминлайди. Ишчи станциялар сифатида стандарт ёки махсус компьютер мажмуалари қўлланилади. Маълумотларни узатиш тармоғи Q турдаги бирикиш орқали тармоқ элементлари, операцион тизимлар ва ТБТнинг бошқа компонентлари ўртасида алоқани ташкил этиш учун мўлжалланган (компьютер тармоғида узатишнинг юқори ва тармоқ сатҳлари).


    Вазифаси нуқтаи назаридан, ТБТ мустақил ажратилган тармоқ ҳисобланади, у бошқариладиган алоқа тармоғи билан ахборотларни олиш ва тармоқ ишини бошқариш учун ўзаро муносабатда бўлади. Стандарт уланишлар орқали бошқарув ахборотларни алмашинуви учун умумий архитектурани таъминлаш ТБТ тузилишининг асосий принципи ҳисобланади.
    ТБТ кўп сатҳли логик архитектура кўринишида, бешта бошқариш сатҳидан иборат (17.6-расм).
    Энг қуйи сатҳ – тармоқ элементлари сатҳи (Network Elements Layer) тармоқ объектлари бўйлаб тақсимланган компонентлар (коммутация тугунлари, тармоқ станциялари ва тармоқ тугунлари, мультиплексорлар, оператив уланиш аппаратуралари, регенерациялаш пунктлари, оптик кабеллар, уларни улагичлар) орқали ҳосил қилинади. Бу ерда тармоқ элементининг функционал имкониятлари, уларни эксплуатация қилиш, ўз-ўзини диагностикалаш ва тестлаш, рад этишлардан олдинги ҳолат ва рад этишлар ҳақидаги носозлик сигналларини генерациялаш амалга оширилади.

    Бизнесни бошқариш





    Хизматларни бошқариш





    Тармоқни бошқариш











    1


    2

    3

    4

    5

    17.6-расм. Тармоқни бошқариш тизими:


    1-конфигурацияни бошқариш; 2-носозликларни бартараф этишни бошқариш; 3-узатиш сифатини бошқариш; 4-ҳисоб-китобларни бошқариш; 5-ахборотларни ҳимоялашни бошқариш
    Иккинчи сатҳ – тармоқ элементларини бошқариш сатҳи (Elements Management Layer - EML) тармоқ элементлари ҳолатини назорат қилиш, уларни иш параметрларини тасвирлаш, техник хизмат кўрсатиш, тестлаш ва тармоқ элементларининг конфигурациялаш вазифаларини бажаради. Тармоқ элементи (ТЭл)ни бошқариш, бошқаришни техник эксплуатация маркази (ТЭМ) орқали алоқа тармоғининг бошқариш маркази амалга оширади.
    ТЭл бошқариш тизими (Elements Management System) орқали амалга оширади, унинг асосини элемент менеджер (ЕМ) ташкил этади:

    • ТЭл конфигурацияси, у фойдали юклама каналларини тақсимлаш, уларни манзилини белгилаш, энг сифатли синхронизация манбаларини белгилаш ва бошқаларни назарда тутади;

    • ТЭл мониторинги, ишга қобилиятлилик даражасини аниқлайди, сигналларни йиғади ва ишлов беради;

    • Узатиш функциясини бошқариш, яъни интерфейслар ҳолатини баҳолаш, заҳира қурилмаларига ўтишда заҳиралаш тизимларини активлаштириш;

    • ТЭОнинг аниқ қурилмаси учун характерли бўлган тестлар бўйича ТЭл ни тестлаш;

    • ТЭл дан берилаётган ахборотларга ишлов бериш, сервисни амалга ошириш мақсадида, маълум қатлам доирасида ТЭл ни локализациялаш.

    Белгилаш жоизки, ЕМ нафақат локал тармоқларни, балки узоқдаги тармоқ тугунларини бошқариш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Уни узатиш линияси тарассасида таъмирлаш ишларини бажаришда ишлатиш мумкин.
    ЕМни турли компьютер платформаларида, шунингдек турли операцион тизимларнинг бошқаруви остида шахсий компьютерларда хам амалга ошириш мумкин.
    Учинчи сатҳ – тармоқни бошқариш сатҳи (Network Management Layer - NML), турли тармоқ элементлари ва уларнинг ресурсларини умумий мослашган бошқарувини амалга оширади. Бошқариш ягона марказдан тармоқни бошқариш тизими (Network Management System - NMS) орқали амалга оширилади, унинг асосини тармоқ менеджери (ТМ) ташкил этади.
    Тармоқ менеджери қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:

    • мониторинг – узатиш трактини, узатиш сифатини ва алоқа имкониятини текширади;

    • авария сигналарига ишлов бериш;

    • тармоқ ва унинг элементларининг ишчи характеристикаларини бошқариш;

    • тармоқнинг хизмат кўрсатиш дастурини бошқариш ва унинг элементларини тестлаш;

    • тармоқ хавфсизлигини бошқариш (рухсатсиз уланишлардан ҳимоялаш);

    • тармоқ менеджери сервисини амалга ошириш ва ТЭларидан бериладиган ахборотларга ишлов бериш.

    ЕМ дан фарқи ТМ юқори қувватли компьютер платформаларида амалга оширилади.
    ТМ ишининг икки режими мавжуд: бошқарув режими ва мониторинг режими. Бошқарув режими барча имкониятларни тўлиқ таъминлайди. Мониторинг режимида эса тармоқ ва унинг элементларининг ишга қобилиятлилик кўрсатгичлари йиғилади ва баҳоланади, қолган имкониятлар ман этилади.
    Тўртинчи сатҳ - хизматларни бошқариш сатҳи (Service Management Layer-SML), фойдаланувчилар билан ўзаро боғланиш (муносабатда бўлиш) учун мўлжалланган, масалан, фойдаланувчиларга талаб этиладиган хизмат турини белгилаш, унинг сифатини, хизмат нархини ва вақтини аниқлаш. Бу сатҳ физик объектларни бошқариш билан боғлиқ эмас. Бу сатҳда бошқарув сервис- менеджер (СМ) орқали амалга оширилади, у қуйидаги функцияларни бажаради:

    • хизматларни тақдим этиш имкониятининг мониторинги;

    • хизмат характеристикаларини бошқариш, шунингдек узатиш трактларини ўзгартириш учун тармоқ бошқарувига сўровларни шакллантириш.

    Бешинчи сатҳ - бизнес- бошқарув сатҳи (Busines Management Layer-BML), алоқа хусусияти (спецификация)га эга бўлмаган корхоналар учун. Бу сатҳда корхона (тармоқ оператори ) молияларини бошқарувини, акция пакетларининг бошқарувини, бозор иқтисодиётини, ходимларини бошқарувини, бошқа алоқа корхоналари операторлари билан фаолиятни амалга оширади.
    Бошқарув тизими тармоқ бошқарувчининг барча функцияларини қамрайди, у оператор ва унинг фаолиятини қўллаб - қувватлаш, шунингдек хавф юзага келган холатларда тармоқни бошқаришни таъминлайди (11.6 –расмга қаранг).
    Конфигурацияни бошқариш қуйидагилардан иборат: бошқарилувчи тармоқни режага киритиш, тузиш ва ривожлантириш, янги қурилмаларни ўрнатиш ва эксплуатацияга киритиш, тармоқ элементларини ўрнатиш ва улар ўртасидаги боғланишларни ўзгартириш, фойдаланувчиларга тармоқ ресурсларини тақдим этиш ва бошқалар.
    Носозликларни бартараф этишни бошқариш - тармоқдаги носозликларни аниқлаш, қайд этиш ва бартараф этишдан иборат.
    Сифатни бошқариш - тармоқ ва унинг элементларининг иши ҳақидаги статистик маълумотларни тўплаш, ишлов бериш, қайд этиш, сақлаш ва кўрсатиш, сифат кўрсаткичларини тахлил этиш ва бошқалардан иборат.
    Ҳисоб-китобни бошқариш - тақдим этиладиган алоқа хизматларини тўплаш ва ҳисобга олиш, улардан фойдаланганликка тўланган тўловларни ҳисоблаш, ҳисоб тўловларини назорат қилиш ва бошқалардан иборат.
    Ахборотларни ҳимояланганлигини бошқариш - узатилган ахборотларни тўлиқлиги ва ҳимояланганлигини таъминлаш, рухсатсиз уланишларда хавф сигналларини бериш ва бошқалардан иборат.
    Хар бир бошқарув сатҳида бошқариш вазифалари маълум ташкилий – техник тузилмалар (масалан, корхона хизматлари) орқали бажарилади.
    ТБТ тармоғининг функционал архитектураси телекоммуникация тизимлари, тармоқлари ва тармоқ хизматларининг бошқарувига таъллуқли бўлган ахборотларни узатиш ва ишлов бериш учун амалга ошириладиган иш ва вазифаларни турли блокларга тақсимланишини акс эттиради.
    Асосий функция ва уларни амалга оширувчи блокларга тўхталамиз:
    OSF (Operations System Function) операцион тизим функцияси (ОТФ) ёки ўзаро муносабатда бўлиш функцияси (ЎМФ) – ТБТнинг логик объекти, у алоқа тармоғини назорат қилиш ва бошқариш мақсадида бошқарув ахборотларини қайта ишлашни амалга оширади, буни OSF блоки амалга оширади. Шунингдек OSF бошқарувчи қўшимча функциясини OSF-MAF (Management Application Function), яъни ТБТнинг бошқарувчи сервисини ҳам амалга оширади ва бошқа функционал блокларда ишлатилинади, Менеджер ёки Агент вазифасини бажариши мумкин;
    MF ( Mediation Function) – ўзаро муносабатда бўлиш қурилмасининг функцияси (логик объект) ёки ўзаро муносабатда бўлиш функцияси тугунига мос келади, у OSF ва NEF (ёкиQAF) блоклари ўртасида узатиладиган ахборотни қайта ишлайди, ахборотни хотирада сақлаш, фильтрлаш, сиқиш имконини беради;
    NEF – тармоқ элементи функцияси – рақамли тармоқнинг логик элементи доирасидаги функция бўлиб, РУТ базасида тармоқнинг транспорт хизматларини қўллаб-қувватлайди, масалан: мультиплексорлаш, алмашлаб улаш, регенерациялаш NEF блокида амалга оширилади;
    QAF – Q адаптерининг QA функцияси бўлиб, QAF блокида амалга оширилади, у логик элементларни ТБТга улайди;
    WSF – ишчи станция функцияси, WS блоки ёрдамида амалга оширилади.
    ТБТ тармоғининг блоклари ўртасида ахборотларни узатиш учун маълумотларни узатиш функцияси DCF (Data Communication Function) ишлатилади. Ахборот алмашинувчи функционал блоклар жуфтликлари ўзаро эталон (ёки бирикиш, туташиш) нуқталари (стыклар) билан ажратилган.
    Турли блоклар ўртасидаги уланишлар бир қатор стандарт бирикиш нуқталари ёрдамида амалга оширилади:
    F - маълумотлар узатиш тармоғи (МУТ) элемент-менеджерининг ишчи станциясига бирикиш жойи (стыклар);
    Q – МУТ орқали ТЭл билан алоқа учун Q – адаптер ёки ўзаро муносабатда бўлиш қурилмаси (ЎМҚ) орқали уланишлар учун бирикиш жойи;
    Х – МУТ нинг ташқи тармоқлар билан алоқаси учун бирикиш жойи.
    Турли бирикиш жойларининг турлари ва функционал блоклар орқали уларнинг ўзаро муносабати 11.7-расмда келтирилган.
    ТБТнинг информацион архитектураси.
    ТБТнинг информацион архитектураси ўзида қуйидаги асосий тушунчаларни мужассам этган:

    Download 5,29 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   115




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish