ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ТРАНСПОРТ ВА МУХАНДИСЛИК
КОММУНИКАЦИЯЛАРИ ТЕХНИКУМИ
ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ
Маърузалар матни
Кириш
Миллий иқтисодиётнинг ўсиши, жамият ривожи ва халқнинг фаровон ҳаёт кечиришида ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни беқиёс. Телекоммуникациялар соҳасининг янги принципларда ишлайдиган ва истиқболли оптик алоқа тизимлари мураккаб тузилишли тизимлар сирасига киради ва уларни яратишда иккиламчи ўзгаришларни амалга оширувчи актив ва бир қатор пассив элементлардан, электрон техниканинг бошқа махсулотларидан фойдаланилади хамда қўлланиладиган технологияларнинг хусусиятларига, лойиҳалаштириш, техник эксплуатация, ахборот хавфсизлиги масалаларига катта эътибор берилади.
Ушбу маърузалар матни Ўзбекистон Республикасининг оптик телекоммуникация тизимларини ривожланиш принципларини қамрайди ва “5350100 – Телекоммуникация технологиялари” йўналиши бўйича таълим олувчи талабалардан замонавий ахборот технологиялари ва телекоммуникация тизимларида тобора кенг қўлланиш топаётган оптик алоқа тизимлари ва тармоқларига оид билимлар, кўникма ва малакалар шакллантирилишига қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2013 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 1989-қарорининг 1-иловасига асосан 2013-2020 йилларда миллий ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш ва 2-иловасига асосан «2013-2020 йилларда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш»1 юзасидан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини 2013-2020 йилларда ривожлантириш дастури» ишлаб чиқилди ва дастурга мувофиқ бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқилган режа ва дастурларнинг ўз муддатларида бажарилиши муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида соҳа раҳбари Х. Мирзахидов ўз маърузасида магистрал тармоқларни такомиллаштириш бўйича 2015 йилда амалга оширилиши режалаштирилган қуйидаги устувор вазифаларга тўхталди: «Маълумотлар узатиш магистрал мультисервис тармоқлар ўтказувчанлигини вилоят марказлари даражасида 40 Гбит/с гача ва туман тарказлари даражасида 10 Гбит/с гача кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш, 1800 км оптик алоқа линияларини қуриш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда»2. Шунинг учун замонавий телекоммуникация тизим ва тармоқларини яратишда “Оптик алоқа тизимлари” фани муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот узатиш миллий тармоғининг ривожланиши давом этмоқда. Умумий фойдаланишга мўлжалланган телефон тармоғини такомиллаштириш ва қайта таъминлаш ишлари амалга ошириляпти, шунингдек ахборот ресурслари шакллантирилмоқда, электрон хужжатлардан фойдаланиш, электрон тижорат, масофадан маълумотларни бошқариш, мультимедия, телеконференция, IP – телефонлаштириш каби хизматларни ўз ичига олган замонавий ва истиқболли телекоммуникация хизматлари доираси кенгаймоқда.
Ўзбекистон Республикасининг кўплаб халқ хўжалиги сохаларида ёппасига замонавий ахборот технологияларини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда. Кўплаб хорижий ваколатхоналар, қўшма корхоналар ва фирмаларнинг очилиши мустақил давлатимизнинг телекоммуникация сохасини зудлик билан ривожланишининг яққол далилидир. Телекоммуникацияни бундан хам ривожлантириш, тез суръатда иш олиб бориш шароитларини яхшилаш учун сифатли технологияларни қўллаш, замонавий телекоммуникация воситаларига асосланган алоқа тармоғини яратиш ва унда жахон андозалари даражасидаги сифатли хизматларга эга бўлиш учун Республикамизда барча шароитлар яратилмоқда.
Замонавий технологияларнинг ютуқлари. жамиятни компьютерлаштириш хисобига, хозирги кунда хаётимизнинг барча сохаларида ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Бугунги кунда глобал компьютер тармоғи кўплаб бирлашган корпоратив ва локал тармоқларни ташкил қилади. Шунга қарамасдан алоқа сохасида ишловчи барча мутахассисларга маълумки охирги пайтда ахборотнинг узатиш хажмининг ошиши, мавжуд бўлган имкониятли каналларнинг ўзатувчанлик қобилиятининг етишмаслигига олиб келмоқда. Бу асосан интернет, видио, видеоконференция электрон почта ва бошқа хизматларни пайдо бўлиши билан боғлиқ. Корпоратив тармоқларда бу муаммоларни юқори частотали узатиш каналларини арендага бериш йўли билан хал қилиш мумкин, лекин хонадон секторида ва кичик бизнес секторида бу муаммоларни хал қилиш қийинлашади. Бундай муаммоларни хал қилишда хозирги пайтда нафақат глобал телекоммуникация тармоқларида, балки абонент линияларида хам янги технологияларни қўллаш йўлга қўйилмоқда.
Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда ҳозирги кунда юртимизда алоқа соҳасига оид қуйидаги қонунлар қабул қилинган:
“Алоқа тўғрисида”ги Ўзбекиcтон Республикасининг қонуни 1992 йил қабул қилинган, 15 моддадан иборат.1
"Ахборотлаштириш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 11 декабр 2003 йил қабул қилинган, 23 моддадан иборат.
"Электрон тижорат тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 29.04.2004 йил қабул қилинган, 14 моддадан иборат.
"Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 31.08.2000 йил қабул қилинган, 31 моддадан иборат.
"Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 1993 йил 28 декабрь йил қабул қилинган, 23 моддадан иборат.
"Телекоммуникациялар тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 20.08.1999 йил қабул қилинган, 28 моддадан иборат.
"Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 06.06.2002 йил қабул қилинган.
"Электрон рақамли имзо тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ..... йил қабул қилинган, 22 моддадан иборат.
"Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ....... йил қабул қилинган, 22 моддадан иборат.
"Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 28.12.1993 йил қабул қилинган, 21 моддадан иборат.
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини хаётга тадбиқ этилиши, Фан техниканинг жадал ривожланиши билан билимларни тезда янгиланиши ўқувчилар олдига ана шу билимларни тизимли ва мустақил эгаллаш вазифасини қўяди.
Юқоридагиларни хисобга олган холда ушбу маърузалар матнида, алоқа тармоқларида қўлланиладиган замонавий оптик алоқа тизимлари ва технологиялари хақида тушунчалар берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |