Коммуникациялари техникуми оптик алоқа тизимлари


Техник эксплуатация ва бошқариш тизимини ташкил этиш



Download 5,29 Mb.
bet102/115
Sana24.02.2022
Hajmi5,29 Mb.
#253363
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   115
Bog'liq
OAT Ma'ruza matni

17.2. Техник эксплуатация ва бошқариш тизимини ташкил этиш

Техник эксплуатация тизими (ТЭТ), дастурий – техник воситалар, техник ходимлар ва ТЭОга техник хизмат кўрсатиш усуллари ва алгоритмлари мажмуаси сифатида, ТЭОни талаб даражасида сифатли ва самарадор ишлашини таъминлаши керак.


ТЭТда техник ходимнинг вазифаси қуйидагилардан иборат:
- ТОА узатиш тизими қурилмаларининг узлуксиз ва юқори сифат билан ишлашини таъминлаш;
- барча турдаги маълумотларни ўрнатилган сифат билан узатиш;
- ТОАТ аппаратураларини, узатиш линиясини, канал ва трактларини ва уларга мос келувчи сервис қурилмаларини соз ҳолатда, параметр ва характеристикаларни норматив - техник хужжатлар (НТХ)да белгиланган талаб ва нормалар доирасида ушлаш;
- эксплуатация жараёнининг метрологик таъминотини мукаммаллаш-тириш;
- узатиш линияси ва трактларни ташқи ва ўзаро таъсирлардан ҳимоялаш бўйича тадбирларни ўтказиш;
- ТОАТ ва узатиш линияси қурилмаларида юзага келадиган бузилиш, рад этиш ва аварияларни аниқлаш ва оператив бартараф этиш;
- белгиланган низом, норма ва инструкцияларга мос ҳолда ТОА қурилмалари, канал ва трактлари паспортини тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказиш;
- ТЭОнинг сифатини сонли баҳолаш имконини берувчи эксплуатацион характеристика ва кўрсаткичларни аниқлаш;
- ТЭнинг турли босқичларида ўтказиладиган тадбирларнинг мазмунини ва ҳажмини асосланган ҳолда аниқлаш;
- ТЭОга техник ва профилактик хизмат кўрсатишнинг янги технологик усулларини киритиш;
- ТЭ сифати ва самарадорлигини пасайтирувчи омилларни аниқлаш, алоқа сифатини бошқаришнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, мавжуд ва яратилаётган ТЭОнинг иқтисодий кўрсаткичларини ошириш;
- ТЭОни таъмирлаш, профилактик, техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажаришда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, ТЭнинг иқтисодий, эргономик ва экологик масалаларини биргаликда тадқиқ этиш ва унинг натижаларини амалиётга киритиш;
- ТЭнинг технологик жараёнларини автоматлаштириш воситалари ва усулларини ишлаб чиқиш;
- қурилмаларни сифатли эксплуатация қилишни таъминловчи ускуна-ларга, ўлчов асбобларига, материалларга, асбобларга, инвентарларга буюртмаларни ўз вақтида тақдим этиш;
- техник эксплуатация тармоғини ишлаб чиқиш ва кўриш;
- техник хужжатларни юритиш, канал, тракт ва қурилмаларнинг иш сифатини таҳлил қилиш ва ҳисоб - китобини олиб бориш;
- канал ва тракт қурилмаларига оператив хизмат кўрсатишни қабул қилиш ва усулларини техник ходимларга ўргатишнинг илмий асосланган методларини ишлаб чиқиш.
Оператив - техник ҳужжатларда кўзда тутилган, бошқариш бўйича ишлар мажмуаси оператив – техник бошқариш тизими (ОТБТ)ни ташкил этади.
ОТБТнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: ТОАТ нинг канал ва трактлари бўйлаб маълумотларни сифатли ва узлуксиз узатишни таъминлаш, бирламчи тармоқнинг мос келувчи участкасининг ҳолатини назорат қилиш ва узатиш линияларининг авариясида топологияни ўзгартириш бўйича қарор қабул қилиш.
ОТБТ бирламчи тармоқнинг ташкил этувчиси сифатида, ТОАТ ва узатиш линияси, типли канал ва трактлар ишини таъминловчи, дастурий – техник воситалар ва техник ходимлар мужассамлиги кўринишида ташкил этилади.
ОТБТ иккиламчи тармоқ ва турли фойдаланувчиларнинг кенг доираси (канал ва тракт арендачилари) билан самарали ўзаро фаолиятни таъминлайди.
Оператив техник хизмат кўрсатиш ТЭнинг иккиламчи ташкил этувчиси ҳисобланади ва ўзида ТЭОнинг ишга қобилиятлилигини ва созлигини, ишончлилик кўрсаткичларини, канал ва тракт параметрларини норматив техник ҳужжатларда белгиланган оралиқларда ушлаб туриш ва қайта тиклаш бўйича ишларни намоён этади.
ТЭнинг бу ташкил этувчисининг интегралли ишлаши техник хизмат кўрсатиш (ТХК) кўринишида ташкил этилади. Оператив – техник ҳужжатларда кўзда тутилган, канал ва трактлар ишининг сифат кўрсаткичларини таъминлаш мақсадида, берилган эксплуатация шароитлари учун ТХК бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказишни аниқловчи низом, меъёр, бошқарувчи техник материаллар ва кўрсатмаларнинг ўзаро боғлиқ мажмуаси оператив – техник хизмат кўрсатиш (ОТХК) тизимини ташкил этади. Бу тизим турли ишлар ва жараёнларни ўтказишни назарда тутади, улардан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
- ёрдамчи жараёнлар – ТХК бўйича ишларни олиб бориш учун иш жойини, асбобларни ва назорат – ўлчов асбобларини тайёрлаш бўйича ишлар йиғиндиси;
- техник текшириш – ТЭО параметр ва характеристикаларини норматив техник ҳужжатларга мослигини текширишга йўналтирилган ишлар йиғиндиси.
Ҳолат бўйича ТХК стратегияси (ХТХК), ТХК бўйича ишларнинг тартиби ва даврийлиги, шунингдек ТЭО ва унинг элементларини алмаштириш, ТЭОни ҳар бир элементининг техник ҳолатини назорат натижалари бўйича белгиланиши билан характерланади.
ХТХК стратегияси фақатгина рад этишнинг юқори даражасида ва ТЭО нинг ишга яроқлилигини назорат қилишда (рад этгунга қадар ишлаши) мақсадга мувофиқ. Рад этиш юзага келгандан сўнг, унинг кейинги таъсирлари бўлмаслиги, ХТХК стратегиясини қўллашнинг энг зарур шарти ҳисобланади. Агар рад этиш жиддий оқибатли аварияга олиб келса, ХТХК стратагиясини қўллаш мумкин эмас. Синхрон рақамли иерархия асосидаги ТОА узатиш тизимлари бу шартларнинг барчасига тўлиқ ҳолда жавоб беради.
ХТХК стратегияси жараёнлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • ТЭО техник ҳолатини уни функционал ишлатиш жойида назорат қилиш;

  • ТХК бўйича ишларнинг мазмунини ва хажмини аниқлаш (созлаш, ишлатиш жойида созлаш; рад этиш ёки рад этгунга қадар бўлган ҳолат аниқланганда ТХК режимига ўтказиш; бузилган жойни ўчириш ва уни бартараф этиш мақсадида диагностика қилиш);

  • қайта тикланишдан сўнг ТЭО ҳолатини НТХга мослигини назорат қилиш;

  • ишлатишдан олдин монтаж қилиш ва текшириш.

Иккала ТХК стратегияларини таққосий таҳлил қилиш, техник ишлатиш коэффициентларининг қийматларини ҳисоблаш ва таққослаш йўли орқали амалга оширилиши мумкин.
ТЭО нинг қуйидаги кўрсаткичлари маълум:
Т0 – рад этгунга қадар ишлаш;
Ттхк – ТХК даври;
тхк – ТХК вақти;
т – рад этиш юзага келганда қайта тиклаш вақти.
ТЭО нинг рад этмасдан ишлаш эҳтимоллиги экспоненциал қонунга бўйсунади
. (17.1)

У ҳолда ХТХК стратегиясида техник ишлатиш коэффициенти




(17.2)

ХТХК стратегияси учун н тхк назорат вақти давомида Ттхк даврийликка эга параметрларни назорат қилишда техник ишлатиш коэффициенти:




(17.3)


н тхк шарт бажарилганда (ТОА тизимлари учун одатда бажарилади)

Ттхк0, > .


Турли стратегиялар бўйича ТХКни ташкил этиш масаласи кўрсатадики, ХТХК стратегияси бошқаларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга: иш хажмининг камайиши, рад этишлар сонини камайиши, асосланмаган алмаштиришлар сонини камайиши ҳисобига заҳира эҳтиёт қисмлари билан рационал таъминлаш ва тежаш.


СРИ ёки ПРИ узатиш тизимларининг охирги авлодлари асосидаги ТОАТ ва узатиш линияларининг эксплуатация амалиётида ХТХК стратегияси асосий ҳисобланади.
ТЭО қурилмаларига ТХК бўйича тадбирлар даврийлиги унинг мураккаблиги, ТХК усуллари ва стратегияларининг тури бўйича аниқланади ва қуйидаги уч принципда белгиланади:


  1. Download 5,29 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish