Тадқиқотнингобъекти бўлиб, тўқимачилик саноатига ихтисослашган
турли шакллардаги хўжалик юритувчи субъектлари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети. Тўқимачилик саноати корхоналарида
харажатлар ҳисоби ва таҳлилини ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш
жараёнида содир бўладиган иқтисодий муносабатлар йиғиндиси
ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсадииқтисодиётни модернизациялаш шароитида
тўқимачилик саноати корхоналарида харажатлар ҳисобининг ташкилий ва
услубий асослари, маҳсулотлар таннархини калькуляциялаш услубларини
ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари.Диссертация ишининг мақсадидан келиб
чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида
тўқимачилик саноати тараққиётининг кўрсаткичлари ва истиқболларини
белгилаш;
харажатлар ҳисобини ташкил этишнинг ҳозирги ҳолати ва унга
тўқимачилик корхоналари технологик хусусиятларининг таъсирини
аниқлаш;
харажатлар ҳисобини хорижий тажрибаси ва уни республикамиз
тўқимачилик корхоналари фаолиятига татбиқ этиш имкониятларини очиб
бериш;
тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини бюджетлаштириш
тизимини ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини ҳисоблаш
усулларини ишлаб чиқиш;
ички хўжалик ҳисоботлари ва трансферт баҳолари тизимини
такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
тўқимачилик корхоналари фаолияти харажатлар таҳлилининг ахборот
манбалари ва қўлланиладиган усулларини такомиллаштириш бўйича илмий
таклифлар ишлаб чиқиш;
тўқимачилик саноати корхоналарида таъминот-тайёрлов фаолияти
таҳлилини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Илмий янгилиги: Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида
тўқимачилик саноати тараққиётининг кўрсаткичлари ва истиқболлари таҳлил
қилинган;
тўқимачилик корхоналарида харажатлар ҳисобини шакллантиришнинг
услубий жиҳатлари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти
(21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик
фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича
йўриқнома» асосида тўқимачилик саноати корхоналари учун харажатлар
ҳисобининг ишчи счётлар режаси таклиф қилинган.
тўқимачилик корхоналарида харажатлар ҳисоби ва таҳлили, маҳсулот
таннархини ҳисоблашни такомиллаштириш бўйичатаклифлар ишлаб
чиқилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида харажатларни шакллантириш
бўйича хорижий тажриба ўрганилиб, унинг илғор усулларини қўллаш илмий
асосланган.