Ходимни ихтирочилик ва
кашфиётчиликка жалб этиш ва қобилиятини тўлиқ намоён этишга рағбатлантириш; Ишчи, муҳандис-техник ходим ва менежерлар ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш; иқтисодий фойда олиш.
бир неча катта ўзгаришларни амалга оширишдаги тўсиқлар
Иштирок этиши
50% ва ундан юқори кўплаб ғоялар асосида танлов, муҳокама асосида қабул қилинади.
5% ва ундан кам кўплаб ғоялар қабул қилинмайди.
Амалга ошириши
ходимлар кўпроқ ўз ғояларини
ҳаётга татбиқ этади тезкор
амалга оширилган таклифлар =
такомиллашган ғоя (ходимлар томонидан жуда кўп таклифлар берилади, натижада такомиллашган ғояга айланади)
Муҳандислик тизими ва
хулосасига боғлиқлигиСекин, чўзилган тизимда ходимларнинг жавобгарлиги ва ҳисобдорлиги сусаяди.
Қабул қилиш
даражаси
100% га яқин
тахминан 25%
Бошқарувчи
Кўп вақт ғояларни амалга ошириш,
қайта мушоҳада қилиш ва
рағбатлантиришга сарф этилади.
Мутахассис ва ишчилар
Аксарият вақт амалга
ошмаган ғояларни таҳлил қилишга ва четга сурилган ғоялар бўйича изоҳ беришга сарф қилинади. Менежер
Энг катта ютуғи
Баҳоларни ўзгариб туришида аралаш ассортимент таъминоти ва сотиладиган
маҳсулотларини туриб қолишини олдини олиш
Катта миқдорда моддий
техника таъминотини ташкил этиш
Кайзен-костинг усули япон тилидан олинган бўлиб, Кичик
қадамлар билан катта ютуққа эришиш деган маънони англатади. Бу
усулнинг камчилиги, ходимларни мотивация орқали доимо моддий
рағбатлантириб боришнинг зарурлиги ва уларнинг корпоратив ахлоқи,
маданиятини ошириб бориш талаб этилишидир.
Иқтисодчи олима О.Д.Каверинанинг таъкидлашича Кайзен-костинг
тизимининг асосий функцияси маҳсулотнинг режалаштирилган
(лойиҳалаштирилган) ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги алоҳида олинган
харажат моддалари бўйича фарқни камайтириш ҳисобланади. Кайзенкостинг тизимини нафақат бюджет билан ҳисоб-китоблар жараёнида, балки маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблашда ҳам фойдаланилади. Кайзен-костинг усулида смета таннарх билан мақсадли таннарх ўртасидаги фарқни қисқартириш Кайзен-топшириқ деб аталади ва у корхонанинг муҳандисларидан тортиб, то менежерларигача бўлган ходимларни бошқарув тизими орқали вазифани бажариши лозим бўлган барча рағбатлантириладиган мутахассисларни қамраб олади.
Корхона харажатларини камайтиришнинг яна бир тизими Кост-киллинг деб аталади. Унинг мақсади, корхонада харажатларни имконият даражада камайтириш ва яхлит ҳолатда корхона фаолияти самарадорлигини ошириш учун резервларини аниқлаш ҳисобланади. Кост-киллинг ички ва ташқи турларга бўлинади. Ички Косткиллингда корхона ичида харажатларни камайтириш мақсадида мураккаб, махсус меҳнатга ҳақ тўлаш тизими яратилиб, бунда ходимлар меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларни иқтисод қилганлари учун рағбатлантирилиб борилади, камомад ва ортиқча харажатларга йўл қўйган ходимларга нисбатан амалдаги қонунчиликка биноан маъмурий жазо чоралари қўлланилади. Ташқи Кост-киллингда харажатларни камайтиришнинг асосий омили мол етказиб берувчилардан харид қилинадиган товарлар ва хизматлар баҳосини пасайтириш, яъни ташқи бозордаги шерикларнинг қулай, арзон ва сифатли товарларни (иш, хизматларни) корхонага жалб этиш орқали маҳсулот таннархини камайтириш ҳисобланади.